1Шоҳ Уззиё вафот этган йили [1] мен юқорига юксалган Раббийнинг тахтда ўтирганини кўрдим. Унинг либосининг этаклари Маъбадни тўлдирган эди.
2Унинг тепасида серафлар [2] шай турарди, ҳар бирининг олтита қаноти бор эди. Улар икки қаноти ила юзларини тўсганди, икки қаноти ила оёқларини тўсганди, қолган икки қаноти билан учаётган эди.
3Улар бир–бирига ҳайқиришарди: Муқаддасдир Сарвари Олам! Унинг улуғворлиги Бутун оламни тўлдирган!”
5Мен шундай дедим: “Шўрим қурсин! Ўлдим энди! Ўз кўзларим билан ўша Шоҳни, Сарвари Оламни кўрдим. Ахир, мен оғзи нопок бир одамман, оғзи нопок халқ орасида яшайман!”
6Серафлардан бири мен томон учди, қўлида кўмир чўғи бор эди, оташкурак билан қурбонгоҳ устидан ўша чўғни олган эди.
7Кўмир чўғини оғзимга теккизиб, у шундай деди: “Қара, бу чўғ лабларингга тегди, энди айбларинг ювилди, гуноҳларингдан фориғ бўлдинг.”
8Шунда эшитдим Раббийнинг овозини: “Кимни юбораман? Биз учун ким боради?” Мен айтдим: “Мен шу ердаман, мана, юборгин мени.”
9У шундай деди: “Бор, мана шу халққа: Қараб турибсизу, аммо билмайсиз’, — деб айтгин.
11Сўрадим: “Эй Раббий, қачонгача?” У айтди: “Шаҳарлар вайрон бўлиб, Кимсасиз қолгунларича, Хонадонларда бирон жон қолмай, Юрт тамом вайрон бўлгунча.
12Охири, Мен, Эгангиз, ҳаммани узоққа жўнатаман, Юртда эса кўплаб ташландиқ жойлар бўлади.
13Халқнинг ўндан бири қолса ҳам Ёндириб юборилади. Аммо қайрағоч, эман дарахтлар кесилганда Тўнкалари қолгани каби Ундан ҳам тўнка қолади. Унинг тўнкаси Муқаддас уруғдир.”