1Эгамиз шундай дейди: “Ўша кунларда Мен Яҳудо ва Қуддуснинг олдинги мавқеини тиклайман.
2Сўнг барча халқларни йиғиб, Ҳукм водийсига олиб тушаман. У ерда халқим Исроил ҳақи учун улар билан даъволашаман, чунки улар Менинг халқимни турли элларга тарқатиб юбордилар. Юртимни эса ўзаро бўлишиб олдилар.
4Эй Тир, Сидон ва бутун Филист халқи, Менда нима қасдингиз бор?! Сизлар ҳали Мендан ўч олмоқчимисиз?! Борди–ю, ниятингиз шу бўлса, Мен ўша заҳотиёқ қилмишингизга яраша жазоингизни бераман.
5Сизлар олтину кумушларимни тортиб олдингиз, қимматбаҳо хазиналаримни саждагоҳларингизга олиб кетдингиз.
6Яҳудо ва Қуддус халқини юнонларга сотиб, ўз ватанидан йироқ қилдингиз.
7Энди Мен Яҳудо ва Қуддус халқини сизлар сотган юртлардан олиб чиқаман. Қилмишингизга яраша жазоингизни бераман.
8Ўғил–қизларингизни Яҳудо халқига сотаман, улар эса фарзандларингизни олисдаги бир халққа — Саволикларга сотишади.” Зотан, бу сўзларни Эгамиз айтди.
9Халқлар орасида шундай деб эълон қилинг: “Жангга тайёрланиб, жангчиларни сафарбар қилинг! Сипоҳларингиз ҳужум қилсин!