1Сизлар
2Фикрингиз ер юзидаги эмас, самодаги нарсалар билан банд бўлсин.
3Ахир, сизлар ўлгансизлар, асл ҳаётингиз эса Масиҳ билан Худонинг ҳузурида пинҳондир.
4Бизнинг ҳаётимиз Исо Масиҳдир. Масиҳ зоҳир бўлганда, сизлар ҳам У билан бирга улуғворликда зоҳир бўласизлар.
5Шундай экан, дунёвий табиатингизни, яъни фаҳш–зино, нопоклик, шаҳват, ёвуз хоҳишлар ва бутпарастликка тенг бўлган очкўзликни йўқ қилинглар.
6Мана шулар сабабли Худонинг ғазаби итоатсиз бандаларнинг бошига тушади!
7Сизлар ҳам бир вақтлар шундай одамларнинг йўлидан юриб, ўзингизни ўшалар каби тутардингизлар.
8Энди эса жаҳл, ғазаб, ёвузликларнинг ҳаммасини бир четга йиғиштириб қўйинглар. Оғзингиздан ҳеч қандай жеркиш ёки ножўя сўз чиқмасин.
9Бир-бирингизга ёлғон гапирманглар. Чунки сизлар эски табиатингизни ёмон одатлари билан бирга ўзингиздан соқит қилдингизлар.
10Бунинг ўрнига сиз янги табиатга буркандингиз. Сизлар Худони яқинроқ билиб бораркансиз, сизнинг янги табиатингиз уни яратган Худонинг сурати бўйича ўзгариб бормоқда.
11Шу нуқтаи назардан энди на юнон бор, на
12Сизлар Худонинг танланган, азиз ва суюкли халқисизлар. Шунга кўра раҳм-шафқат, меҳрибонлик, камтарлик, мулойимлик ва сабр-тоқатни зеб-зийнат қилиб тақиб олинглар.
13Бир–бирингизга нисбатан сабр–тоқатли бўлинглар. Орангизда хафагарчилик ўтган бўлса, бир бирингизни кечиринглар. Эгамиз сизларни кечиргани каби, сизлар ҳам бошқаларни кечиринглар.
14Ва ниҳоят муҳаббатга бурканинглар, чунки меҳр–муҳаббат мукаммал аҳилликка етиштиради.
15Масиҳ ато қиладиган тинчлик юракларингизда ҳукмрон бўлсин, ахир сизлар бир тананинг аъзосисизлар, тинчликка даъват қилингансизлар. Миннатдор бўлинглар.
16Масиҳнинг каломи сизда чуқур ўрнашиб, яшнайверсин. Донолик билан бир-бирингизга таълим беринг, насиҳат қилинг.
17Нимаики қилсангиз ҳам, гапирсангиз ҳам, ҳаммасини
18Эй хотинлар, эрингизга итоатли бўлинглар. Шундай қилиш Раббимиз Исонинг издошларига муносибдир.
19Эй эрлар, хотинингизни севинглар, уларга қўпол муомалада бўлманглар.
20Эй фарзандлар, доим
21Эй оталар, фарзандларингизни ранжитаверманглар, бўлмаса улар тушкунликка тушиб қолади.
22Эй қуллар, бу дунёдаги хўжайинларингизга ҳар доим итоат қилинглар. Хушомадгўйлик билан хўжакўрсинга эмас, балки Раббимиздан қўрқиб, чин кўнгилдан итоат қилинглар.
23Ҳар бир ишни инсонлар учун эмас, Раббимиз Исо Масиҳ учун қилаётгандай чин қалбдан бажаринглар.
24Чунки сизлар ҳақиқий Хўжайинингиз Масиҳга хизмат қиляпсизлар. У Ўз халқига атаб қўйган қут–баракани сизларга мукофот қилиб беришини ёддан чиқарманг.
25Кимки ноҳақлик қилса, қилмишига яраша жазо олади. Зеро, Худо тарафкашлик қилмайди.