1Одамлар бизни
2Биздан талаб қилинган нарса ишончли бўлишдир.
3Мени сизлар ҳукм қиласизларми ёки маҳкамада ҳукм қилишадими, менга фарқи йўқ. Мен ўзимни ўзим ҳам ҳукм қилмайман.
4Зотан ўзимда ҳеч бир айб кўрмасам ҳам, бу билан ўзимни оқламайман. Чунки мени ҳукм қилувчи
5Шу боис сизлар ҳам вақтидан олдин, Раббимиз келмагунча, асло ҳукм қилманглар. У келиб зулматда яширилган нарсаларни равшан қилади, инсон юракларининг мақсадларини ошкор этади. Ўшанда ҳар ким ўз ишига яраша Худонинг таҳсинига сазовор бўлади.
6Эй
7Ким сизларга шундай ҳуқуқ бериб қўйган?! Худодан олмаган бирор нарсангиз борми?! Бор нарсангизни сизга Худо берган–ку, нима учун худди ўз кучингиз билан эришгандай мақтаниб юрибсиз?
8Хоҳлаган ҳамма нарсангизга эришиб олдингизми?! Бой бўлиб кетдингизми?! Бизсиз ҳукмронлик қиляпсизми?! Қани энди, ҳақиқатдан ҳам ҳукмронлик қилаётган бўлсангиз эди, биз ҳам сизлар билан бирга ҳукмронлик қилсак.
9Лекин мен ўйлайманки, Худо биз —
10Биз Масиҳ ҳақи ақлсиз бўлибмиз, сизлар эса Масиҳ соясида ақлли бўлиб қолибсизлар. Биз заиф, сизлар эса кучли экансиз! Сизлар обрў–эътиборли, биз эса шарманда эканмиз–да!
11Ҳозиргача оч–яланғочмиз, ташналик ва калтакларга бардош берамиз, сарсон–саргардон бўлиб юрибмиз.
12Ўз меҳнатимиз билан кун кўряпмиз. Бизни ҳақорат қилсалар, дуо қиламиз, қувғин қилсалар, чидаймиз.
13Бизни ғийбат қилсалар, яхшилик билан жавоб берамиз. Ҳозиргача биз дунёнинг супуриндиси, ҳамманинг ахлатидай бўлиб юрибмиз.
14Мен буларни сизларни хижолатда қолдирмоқ учун эмас, балки севимли болаларимга насиҳат қилгандай, сизларга насиҳат қилмоқ учун ёзяпман.
15Масиҳнинг йўлида минглаб одамлар сизларга устозлик қилса ҳам, сизларнинг фақатгина бир руҳий отангиз бор. Мен сизларга
16Шунинг учун сизларга ёлвораман, мендан ўрнак олинглар.
17Ана шу мақсадда мен Раббимиз
18Орангизда баъзилар: “Павлус келмас экан”, деб кеккайиб, билганини қилаётган экан.
19Аммо Раббимиз Исо хоҳласа, мен яқин орада олдингизга бораман. Шунда нафақат бу такаббур одамлар қандай гаплар гапираётганларини, балки уларда қандай куч борлигини синаб кўраман.
20Чунки
21Хўп, нима хоҳлайсизлар? Олдингизга калтак билан борайми ёки меҳр–муҳаббат ва мулойимлик руҳи билан борайми?