1Орангизда жинсий ахлоқсизлик бор эканлиги ҳақида гаплар юрибди. Бундай ахлоқсизлик ҳатто бутпарастлар орасида ҳам содир бўлмаган экан. Орангиздаги бир киши ўз отасининг хотинини хотин қилиб яшаётган экан.
2Сизлар эса кеккайиб юрибсизлар. Аксинча, мотам тутиб, бундай иш қилган одамни орангиздан ҳайдаб чиқаришингиз керак–ку!
3
5Шунда ўша одамни шайтонга топширинглар, токи унинг танаси ҳалокатга учрасин, руҳи эса Раббимиз Исо келган кунида халос бўлсин.
6Мақтанишингиз ўринли эмас. Наҳотки, озгина хамиртуруш бутун хамирни ачитишини билмасангизлар?
7Орангиздан эски хамиртурушни чиқариб ташланглар, шу тариқа янги хамирдай бўлинглар. Сизлар аслида хамиртурушсиз хамирдайсизлар–ку! Чунки Масиҳнинг Ўзи жонини фидо қилиб, бизнинг
8Шунинг учун Фисиҳ байрамини нишонлагандай, янги ҳаётимизни нишонлаб яшайлик! Ёмонлик ва бузуқлик тимсоли бўлган хамиртурушга ҳаётимиздан ўрин бермай, софлик ва ҳақиқат билан кун кечирайлик.
9Мен олдинги мактубимда сизларга жинсий томондан ахлоқсиз бўлган одамлар билан муносабатда бўлмаслик ҳақида ёзган эдим.
10Шубҳасизки, бу дунёнинг зинокорларини, тамагирларини, товламачиларини, бутпарастларини назарда тутмаган эдим, акс ҳолда сизлар бу
11Мен ўзини биродар, деб атаб туриб, зинокорлик, тамагирлик, бутпарастлик, ғийбатчилик, ичкиликбозлик ёки товламачилик қилувчи одам билан алоқа қилманглар, у билан бирга ҳатто овқат ҳам еманглар, деб айтган эдим.
12