1Орангизда биттасининг бошқа бировга даъвоси бор экан. Бу даъвони ҳал қилиб берсин, деб у киши Худонинг
2Худонинг азизлари ҳатто дунёни ҳукм қилишини наҳотки сизлар билмасангиз?! Модомики сизлар дунёни ҳукм қилар экансиз, наҳотки аҳамиятсиз икир–чикир ишларни ҳукм қила олмасангиз?
3Биз ҳатто фаришталарни ҳам ҳукм қиламиз–ку! Шуни билмайсизларми? Шундай экан, турмуш икир–чикирлари нима бўлибди?!
4Нега бундай даъволарингизни ҳал қилиш учун
5Наҳотки орангизда ўз
6Имонли биродар яна бошқа бир имонли биродари билан даъволашмоқда, қолаверса буни имонсиз ҳакамларнинг олдида қиляпти–я!
7Ундан кўра ҳақсизликка чидаб турганингиз сизлар учун яхшироқ бўлмасмиди? Ҳатто ҳийла–найранглардан зарар кўриш сизлар учун афзалроқ бўлмасмиди? Бир-бирингиз билан даъволашишнинг ўзи сизлар учун тамоман мағлубият–ку!
8Шуниси етмагандай, сизлар ҳийла–найранглар билан ўз биродарингизга ноҳақлик қиляпсизлар.
9Наҳотки билмасангизлар?! Ноҳақлик қилувчилар
10ўғрилар, тамагирлар, ичкиликбозлар, ғийбатчилар ва товламачилар Худонинг Шоҳлигидан баҳраманд бўлмайдилар.
11Баъзиларингиз олдин шундай эдингиз. Энди эса сизлар
12Баъзиларингиз: “Хоҳлаганимни қилишга ҳаққим бор”, деб айтяпсизлар. Тўғри, лекин ҳамма нарса ҳам фойдали эмас. Хоҳлаганимизни қилишга ҳаққимиз бор, лекин ҳеч бир нарса бизнинг устимиздан ҳокимлик қилмаслиги керак.
13Баъзиларингиз яна: “Овқат қорин учун, қорин эса овқат учун, Худо иккаласини ҳам йўқ қилади–ку”, деб айтяпсизлар. Тўғри, аммо баданимиз зино учун хизмат қилмаслиги керак, аксинча, баданимиз билан Раббимиз
14Раббимизни тирилтирган Худо Ўз қудрати билан бизларни ҳам тирилтиради.
15Билмайсизларми, ахир?! Аъзойи баданингиз Масиҳ танасининг аъзоси–ку! Шундай экан, мен Масиҳ танасининг аъзоларини олиб, фоҳиша танасининг аъзолари қилиб қўярканманми? Йўқ, асло!
16Фоҳиша билан қовушган у билан бир тан бўлишини билмайсизларми?!
17Раббимиз Исо билан бирга бўлган эса У билан бир руҳда бўлади.
18Жинсий аxлоқсизликдан ўзингизни олиб қочинглар! Жинсий ахлоқсизлик билан гуноҳ қилган ўз танасига қарши гуноҳ қилган бўлади, қолган ҳамма гуноҳлар эса танага бевосита боғланмаган ҳолда қилинади.
19Наҳот билмасангиз?! Қалбингизда маскан қилган
20Сизлар қиммат баҳога сотиб олингансизлар. Шунинг учун ўз танангиз билан Худони улуғланглар.