1Бутга қурбонлик қилинган гўшт масаласига келсак. Ўзингиз айтгандек, ҳаммамиз бу ҳақдаги ҳақиқатни биламиз. Аммо билим одамни шишинтиради, меҳр–муҳаббатли инсон эса атрофидагиларнинг манфаатини кўзда тутади.
2Агар бир киши билимлиман деб ўйласа, у ҳали зарур бўлган билимга эришмаган.
3Кимки Худони яхши кўрса, Худо уни таниб–билади.
4Энди бутга қурбон қилинган гўштни ейиш масаласига келсак, биз шуни биламизки, бут дунёда ҳеч нарса эмас, биргина Худодан бошқа худо йўқ.
5Гарчи еру кўкда худо деб аталган нарсалар кўп бўлса–да (ҳақиқатан, бунақа “худолар” ва “
6биз учун биргина Отамиз Худо бор. У бутун мавжудотнинг Яратувчисидир ва биз У учун яшаймиз. Шунингдек, биргина Раббимиз Исо
7Аммо ҳамма ҳам буларни билмайди. Орангизда баъзилар “бутлар бор” деган фикрга шунчалик ўрганиб қолганки, бутларга бағишланган гўштни еганда уларнинг виждони қийналади, чунки улар бундай гўшт ейишни ҳали ҳам бутларга сажда қилиш, деб билади.
8Озиқ–овқат бизни Худога яқинлаштира олмайди. Емасак, бирор нарса йўқотмаймиз, есак ҳам бирор нарса орттириб олмаймиз.
9Фақат эҳтиёт бўлинг, сизларнинг бу эркинлигингиз заифларнинг васвасага тушишига сабаб бўлмасин.
10Агар сен, билимли одам бўла туриб, бутхонада таом еб ўтирсанг, бу масала ҳақида иккиланиб турган биродаринг сени кўриб, бутга бағишланган гўштдан ейишга мойил бўлмайдими?
11Ўша заиф биродаринг учун Масиҳ ўлган, сен эса уни ўз билиминг туфайли ҳалокатга йўлиқтирасан.
12Шундай қилиб, иккиланиб турган биродарингни васвасага солиб, унга қарши гуноҳ қилсанг, Масиҳга қарши гуноҳ қилган бўласан.
13Агар бирор овқатни ейишим биродаримнинг гуноҳ қилишига сабаб бўлса, уни васвасага солмаслик учун энди мен умрбод ўша овқатни емайман.