1Худонинг иродаси билан Исо
2Отамиз Худо ва
3Раббимиз Исо Масиҳнинг отаси Худога, ҳар турли тасаллининг манбаи бўлган Худо — марҳаматли Отага ҳамду санолар бўлсин!
4Ҳар хил азоб–уқубатларга учраганимизда Худо бизга тасалли беради. Шундай экан, биз ҳам азоб чекаётган инсонга тасалли бера
5Масиҳга ўхшаб биз қанчалик кўп азоб чексак, Худо бизга Масиҳ орқали шунчалик кўп тасалли беради.
6Биз азоб–уқубатларга дучор бўлаётган эканмиз, сизлар тасалли ва
7Сизлар нафақат азоб–уқубатларимизга, балки тасаллимизга ҳам шерик бўлишингизга ҳеч шубҳамиз йўқ.
8Эй,
9Ўлим муқаррар эканлигига амин бўлган эдик. Буларнинг ҳаммаси бизнинг ўзимизга эмас, балки ўликларни тирилтирадиган Худога умид боғлашимиз учун содир бўлди.
10Ҳақиқатан ҳам Худо бизни шундай оғир ўлим таҳликасидан қутқарди ва яна қутқаради ҳам. Ҳа, У бизни яна қутқаради, деб Ундан қаттиқ умид қиламиз.
11Сизлар ҳам ибодатларингиз орқали бизнинг фаолиятимизга шерик бўляпсизлар. Буни кўриб, кўпчилик биз учун Худога шукр айтади, чунки кўпларнинг биз учун қилган илтижолари натижасида Худо бизга илтифот кўрсатди.
12Виждонимиз гувоҳлик бериб турибди, биз бу дунёда, айниқса сизлар билан бўлган муносабатимизда Худо ато қилган соддалик ва самимийлик билан иш тутдик. Биз дунёвий доноликка эмас, балки Худонинг иноятига таяниб ҳаракат қилдик. Фахрланишимизнинг сабаби мана ўшадир.
13
15Юқорида айтиб ўтганларимнинг тўғрилигига ишонганим учун, мени икки марта кўриб, хурсанд бўлиб қолинглар, деган ниятда сизларнинг олдингизга бормоқчи эдим.
16Македонияга бораётганимда сизларнинг олдингизга кириб ўтиш, қайтишда ҳам сизларнинг олдингизга бориш ниятим бор эди. Шундай қилиб,
17Шундай режаларим бор эди. Ўша режалар амалга ошмаса, енгилтаклик билан ҳаракат қилган бўламанми?! Ёки мен режа қилаётган пайтда гоҳ “ҳа”, гоҳ “йўқ”, дейдиган, бетайин одамларданманми?!
18Худо ишончлидир, шунинг учун сизларга етказган хабаримиз ҳам ҳеч ўзгармайди.
19Силван, Тимўтий ва мен сизларга
20Исо Масиҳ орқали Худо Ўз ваъдаларини бажаради, шунинг учун биз ҳам Исо Масиҳ орқали Худони улуғлаб, “Омин, илойим шундай бўлсин”, деймиз.
21Худонинг Ўзи бизни ҳам, сизларни ҳам Исо Масиҳга бўлган имонимизда мустаҳкам қилади. У бизни Ўзи учун танлаб олди.
22Бизга Ўз муҳрини босиб, келажакдаги қут–баракаларнинг кафили сифатида
23Худо шоҳид, ўз жоним ҳаққи айтяпман, сизларни аяганим учун ҳануз Коринфга бормадим.
24Биз сизларнинг имонингиз устидан ҳукмдормиз, демоқчи эмасман, чунки сизлар имонда маҳкам турибсизлар. Хизмат қилишимиздан мақсад қувончингизни кўпайтиришдир.