1Қанийди, сизлар менинг озгина ахмоқлик қилишимга чидасангиз! Иложингиз қанча? Ахир, қаранг, сизлар менга чидаб келяпсизлар–ку!
2Мен сизларни Худонинг рашки билан қизғаняпман, чунки гўё бир пок бокира қизни ягона эрга никоҳлагандай, сизларни
3Аммо Момо Ҳаво илоннинг ёлғон–яшиқларига ишониб, йўлдан оздирилгани каби, сизларнинг ҳам ўй–хаёлларингиз бузилмасин, сиз ўзингизни чин юракдан, самимийлик билан Масиҳга бағишлаганингизни унутиб қўясиз, деган хавотирдаман.
4Ахир, биров келиб, биз ваъз қилган Исодан бошқа бир Исо ҳақида ваъз қилса ёки сизлар олган Руҳдан бошқа бир
5Сизлар “олий
6Мен моҳир воизхон бўлмасам–да, илм–маърифатда ҳеч камчилигим йўқ. Буни сизларга ҳар жиҳатдан очиқ–ойдин кўрсатдим.
7Мен сизларни юксалтириш учун ўзимни пасайтириб, Худонинг Хушхабарини сизларга текинга айтиб, гуноҳ қилдимми?!
8Сизларга хизмат қилиш учун бошқа
9Орангизда бўлиб, муҳтожликда қолганимда ҳам бировга ортиқча юк бўлмадим, чунки Македониядан келган
10Қалбимда Масиҳнинг ҳақиқати борлигига шубҳа йўқ, шу боис Ахая ҳудуди бўйлаб ёйилаётган бу обрў–эътиборимни ҳеч ким тўка олмаслигига аминман.
11Нима учун сизлардан ёрдам сўрамадим? Бу сизларни ёмон кўришимдан дарак берадими? Мана, Худога аён, сизларни яхши кўраман.
12Мен қилаётган ишимни давом эттиравераман. Ана шунда, бизнинг ишларимиз Павлуснинг хизмати билан баравар, деб мақтанаётганларнинг гапларига ҳеч бир асос бўлмайди.
13Ахир, улар ўзларини Масиҳнинг ҳаворийлари қилиб кўрсатаётган сохта ҳаворийлар ва ҳийлакор хизматчилар–ку!
14Бунинг ҳайрон қоладиган жойи йўқ, чунки ҳатто шайтон ҳам ўзини нурли фаришта қилиб кўрсатади.
15Шунинг учун шайтоннинг хизматкорлари ўзларини
16Яна айтаман, бирор киши мени аҳмоқ экан, деб айтмасин. Борди–ю, сизлар шундай деб ўйласангиз, унда аҳмоқларга қандай муносабатда бўлсангиз, менга ҳам шундай муносабатда бўлинглар, шунда мен ҳам озгина мақтаниб
17Мен баландпарвозлик билан гапириб, аҳмоқлардай мақтаняпман. Бу
18Модомики, кўпчилик инсоний мавқеи билан мақтанаётган экан, майли, мен ҳам мақтанай.
19Ахир, сизлар шунчалик доносизки, ақлсизларга жон деб тоқат қиласизлар.
20Ҳақиқат шуки, бирортаси сизларни ўзига асир қилса ҳам, ҳақингизни еса ҳам, талон–тарож қилса ҳам, ўзини катта тутса ҳам, юзингизга тарсаки солса ҳам, уларнинг ҳаммасига тоқат қилиб келяпсиз.
21Биз сизларга ўшандай муомала қилмадик. Шунинг учун биз сизнинг назарингизда ожиз бўлиб кўрингандирмиз–да?! Бундан уялишимиз керакми?! Хўп, аҳмоқларча гапираётган эканман, одамлар нима билан мақтанишга журъат қилаётган бўлса, мен ҳам ўшалар билан мақтанишга журъат қиламан.
22Улар
23Улар Масиҳнинг хизматкорларими? Мен бефаросатлик қилиб айтяпманки, уларнинг ҳаммасидан устунман. Заҳмат десангиз, мен улардан кўпроқ заҳмат чекдим. Зиндон десангиз, улардан кўпроқ зиндонда ётдим. Зарба десангиз, мен ҳаддан ташқари кўп зарба едим, ҳатто кўп марта ўлимга рўбаро бўлдим.
24
25Рим амалдорлари мени уч марта калтаклатдилар. Бир марта тошбўрон бўлдим, уч марта кемада ҳалокатга учрадим, бир кечаю кундузни денгиз бағрида ўтказдим.
26Кўп марта узоқ сафарларда бўлдим. Дарёларда таҳликада қолдим. Қароқчилар ҳужумидан ҳаётим таҳликада қолди. Ўз қондошлариму ғайрияҳудийлар туфайли таҳлика остида қолдим. Шаҳарда таҳлика, саҳрода таҳлика, денгизда таҳлика, сохта биродарлар орасида таҳлика!
27Мен анча меҳнат ва машаққат остида, кўп марта уйқусизликда, очлик ва ташналикда қолдим. Баъзан ейишга ноним, совуқда кийишга кийимим бўлмади.
28Яна булардан ва қолган бошқа нарсалардан ташқари, ҳар куни барча жамоатлар ҳақида қайғуриш ҳам менинг зиммамда.
29Айтинг–чи, заиф одам борми? Мен ундан ҳам заифман. Бирорта одам васвасага тушиб, йўлдан озганми? Мен васваса дастидан адо бўлдим–ку!
30Мақтаниш керак бўлса, ожизлигим билан мақтанаман.
31Раббимиз Исонинг Отаси — абадий ҳамду санога лойиқ Худо биладики, мен ёлғон гапирмаяпман.
32Мана, Дамашқда бўлганимда, шоҳ Аретасга қарашли вилоят ҳокими мени тутиб олиш учун Дамашқ шаҳрини назорат остига олган эди. Аммо мени сават ичида шаҳар деворидаги деразадан туширишди ва мен унинг қўлидан қочиб қутулдим.