1Биламизки, биз макон қилган бу танамиз ер юзидаги бир кулбадайдир. Бу кулба хароб бўлганда, Худо самода бизга қўл билан қурилмаган мангу бир уй беради.
2Биз самовий масканимизга етишишни кутиб, бу ердаги кулбада, яъни танамизда оҳ чекиб юрибмиз.
3Худо бизга самовий тана беради, руҳимиз маскансиз қолмайди.
4Бу танамизда эканмиз, худди оғир юк остида қолгандек оҳ–нола чекамиз. Ўлишни хоҳламаганимиз учун оҳ–нола қиламиз. Самовий тана дарҳол бу моддий тананинг ўрнини олишини истаймиз. Ахир, ўшанда мангу тана фоний тананинг ўрнини эгаллайди.
5Худо бизни мана шу мақсад учун яратган ва бунга кафил сифатида бизга
6Биз бу танада бўлганимизда самовий масканимиздан ва Эгамиздан узоқда эканлигимизни билсак ҳам ишончимиз барқарор.
7Ахир, биз кўзга кўринадиган нарсаларга эмас, балки имонимизга таяниб ҳаёт кечирамиз.
8Ҳа, ишончимиз барқарор, шунинг учун бу таналаримизни ташлаб, Эгамиз билан бирга самода маскан қилишни афзал кўрамиз.
9Хоҳ мана шу фоний танада бўлайлик, хоҳ абадий масканда бўлайлик, бизнинг мақсадимиз Эгамизни мамнун қилишдир.
10Чунки ҳар биримиз
11Биз Худодан қўрқиш нималигини билганимиз учун бошқаларни ҳам
12Биз ўзимизга ўзимиз тавсия бермаяпмиз. Аксинча, сизларга биз билан фахрланиш имконини беряпмиз. Шунда инсоннинг қалбидаги ўй–хаёлу фазилатлари билан эмас, балки ташқи қиёфаси билан мақтанадиганларга сизлар ўринли жавоб бера оласизлар.
13Агар биз бошқаларга ақлдан озгандай кўринсак, бу Худога шуҳрат келтириш учундир. Ақлимиз жойида бўлса, бу сизларнинг манфаатингиз учундир.
14Ахир, Масиҳнинг бизга бўлган муҳаббати бизни рағбатлантиради. Бир Одам ҳамма учун ўлган бўлса, демак биз ҳаммамиз ўлганмиз, деган хулосага келдик.
15Ҳа, Масиҳ ҳамма учун ўлди, токи яшаётганлар энди ўзлари учун эмас, балки улар учун ўлган ва тирилган Масиҳ учун яшасинлар.
16Шу сабабдан энди биз ҳеч кимга инсоний нуқтаи назардан баҳо бермаймиз. Бир вақтлар Масиҳга ҳам инсоний нуқтаи назардан баҳо берган эдик, энди эса ундай қилмаймиз.
17Бинобарин, ким Масиҳга тегишли бўлса, у янги ижоддир. Эски ҳаёт ўтиб кетди, янгиси кириб келди.
18Буларнинг ҳаммаси Худодандир. У Масиҳ орқали бизни Ўзи билан яраштирди ҳамда бошқаларга Худо билан ярашиш йўлини кўрсатиш хизматини бизга берди.
19Ҳа, инсонларнинг гуноҳларини уларнинг ўзларига қарши ҳисобламасдан, Худо дунёни Масиҳ орқали Ўзи билан яраштирди. Ярашиш ҳақидаги бу хабарни етказишни эса бизга топширди.
20Шундай қилиб, биз Масиҳнинг элчиларимиз, Худо биз орқали инсонларга мурожаат этяпти. Масиҳ номидан ёлворяпмиз: Сизлар ҳам Худо билан ярашинглар.
21Ахир, Худо бизни Масиҳ орқали