1Энди
2Улар оғир кулфатларга йўлиқиб, синалган бўлсалар–да, жўшқин бир севинчга тўлиб тошдилар, ўта камбағал бўлсалар–да, юраклари сахийликка бой эканлигини кўрсатдилар.
3Улар ўз хоҳишлари билан, қўлларидан келганча, ҳатто имконларидан ортиқ хайр–эҳсон берганларига мен шоҳидман.
4Улар, Худонинг
5Ҳатто умид қилганимиздан ҳам зиёдроғини қилдилар. Худонинг иродаси бўйича улар аввал ўзларини
6Титус сизларнинг орангизда бошлаган хайрли ишини битирсин, деб уни рағбатлантирдик.
7Сизлар имон ва илм–маърифатга бой, гапга чечан, нотиқликда моҳирсизлар, ғайрату тиришқоқликда ҳеч кимдан қолишмайсиз, қалбингиздаги биз туфайли уйғонган меҳр–муҳаббатингиз чексиздир. Шундай экан, бу хайрли иш орқали сахийлигингизнинг чексизлигини ҳам кўрсатинг.
8Мен буни сизларга буйруқ тариқасида эмас, балки меҳр–муҳаббатингизнинг самимийлигини исбот қилинглар, деб айтяпман. Шунинг учун бошқаларнинг ғайратию тиришқоқлигига эътиборингизни қаратяпман.
9Ахир, ўзингиз Раббимиз Исо
10
12Агар инсон ҳадя беришни хоҳласа, ундан йўқ бўлган нарса талаб қилинмайди, балки ўзида бор нарсасини бергани қабул қилинади.
13Бошқаларнинг ҳаёти енгиллашиб, сизлар эса оғир аҳволда қолишингизни истамаймиз. Ҳамманинг орасида тенглик бўлсин.
14Ҳозирги пайтда сизлардаги барака улардаги етишмовчиликларни тўлдирсин, яна бошқа бир пайтда улардаги барака сизлардаги етишмовчиликларни тўлдирсин, шундай қилиб тенглик бўлсин.
15
16Худога шукр! Мен сизларга қандай ғамхўр бўлсам, Титуснинг дилига У сизларга нисбатан шундай ғамхўрликни жо қилди.
17Ахир, Титусдан сизларнинг олдингизга боришни илтимос қилганимда, у нафақат рози бўлди, балки хоҳиш ва иштиёқ билан борди.
18У билан бирга барча жамоатларда,
19Хайрли ишда ёрдам қилсин, деб жамоатлар уни бизга йўлдош қилиб сайладилар. Биз бу ишни Эгамизни улуғлаш учун ҳамда ўзимизнинг иштиёқимизни кўрсатиш учун қиляпмиз.
20Сахийлик билан берилган хайр–эҳсонларни аталган одамларга етказишимизда ҳеч қандай айб иш қилмаётганимизни кўрсатиш учун ўша биродар бизнинг йўлдошимиз бўлди.
21Биз нафақат Эгамизнинг назарида, балки инсонлар олдида ҳам тўғри ишни қилишга ҳаракат қиляпмиз.
22Титус ва ваъзхон биродарга қўшиб, яна бир биродарни ҳам юборяпмиз. У биз томондан кўп синалган ва ҳар жиҳатдан ғайратли эканлигини кўрсатган. Сизларга нисбатан ишончи комил бўлгани учун унинг сизларга хизмат қилиш иштиёқи янада кўпроқ.
23Агар биров Титус ҳақида сўраса, у менинг ҳамроҳим ва сизлар учун хизмат қилаётган ҳамкорим эканлигини айтинглар. Ҳалиги икки биродар эса жамоатлар томонидан юборилганлар ва улар Масиҳга улуғворлик келтирадилар.
24Шундай қилиб, жамоатлар олдида ўша биродарларга бўлган меҳр–муҳаббатингизни кўрсатиб, уларга сизларни мақтаганимиз бекор эмаслигини исботланг.