Коринфликларга 2чи 9:1-15 UZV2013 - Bible AI

1Сизларга Худонинг Қуддусдаги азизлари учун бериладиган ёрдам ҳақида ёзишимга ҳеч ҳожат йўқ.

2Ахир, биламан–ку, сизлар ёрдам беришга тайёрсизлар, шунинг учун ҳам “Ахая ҳудудидаги имонлилар ўтган йилдан бери тайёр”, деб Македониядаги биродарларга сизларни мақтаб юрибман. Сизларнинг сахийлик билан бераётган хайр–эҳсонларингиз уларни ҳам сахийликка ундади.

3Энди ўша мақтанганларим бекор эмаслигини кўрсатиш учун ҳамда мен айтганимдай тайёр бўлиб туришингиз учун биродарларни сизларнинг олдингизга юборяпман.

4Яна Македонияликлардан баъзилари мен билан бирга борса–ю, сизлар тайёр бўлмасангиз, биз сизларга бўлган ишончимиз рўёбга чиқмаганидан уятга қоламиз, сизлар эса бундан баттар уялиб қоласиз.

5Шу сабабдан ваъда қилган ҳадянгизни олдиндан тайёрлаб қўйинглар деб, ўзим бормасимдан аввал сизларнинг олдингизга биродарларни юборишни лозим кўрдим. Шунда сизларнинг ҳадянгиз норозилик билан эмас, сидқидилдан берилган ҳадя бўлади.

6Шуни унутмангки, оз эккан оз ўриб олади, мўл эккан эса мўл ўриб олади.

7Ҳар ким норози бўлиб ёки мажбурият билан эмас, балки кўнглида ният этганини берсин. Ахир, Худо мамнуният билан берадиган инсонни яхши кўради.

8Худо сизларнинг ҳаётингизни ҳар жиҳатдан иноятга тўлдириб–тошдиришга қодирдир. Шунда ҳар доим, ҳар жиҳатдан, ҳамма эҳтиёжингиз қондирилади ва сизлар янада кўпроқ ҳар хил хайрли ишлар қиласизлар.

9Муқаддас Битикларда қуйидагича ёзилган:
Унинг солиҳлиги то абад давом этади.”

9“Бойлигини муҳтожларга сахийлик ила тақсимлайди,

10Ҳаммага ейишга нон, деҳқонга ҳам экишга уруғ берадиган Худо сизларнинг экадиган уруғингизни мўл қилади, солиҳлигингиздан келадиган ҳосилни ҳам кўпайтиради.

11Ҳар доим сахий бўлишингиз учун Худо сизни ҳар жиҳатдан бой қилади. Шундай қилиб, биз сизларнинг ҳадяларингизни муҳтожларга етказганимизда улар Худога кўп шукрона келтирадилар.

12Мана шу ҳадянгиз билан кўрсатган ёрдамингиз нафақат Худонинг Қуддусдаги азизларининг эҳтиёжларини қондиради, балки кўпчиликнинг Худога кўпдан кўп ташаккурлар келтиришига сабаб бўлади.

13Уларга ҳамда бошқаларга кўрсатган сахийлигингиз ва Масиҳнинг Хушхабарига ишониб, итоаткорона яшаётганингиз туфайли кўпчилик Худони улуғлайди. Ахир, ҳадянгиз буларнинг далолати–ку!

14Худонинг сизларга кўрсатган чексиз инояти сабабли улар меҳр–муҳаббат билан сизлар учун ибодат қиладилар.

15Таърифига тил ожиз бўлган ажойиб ҳадяси учун Худога шукр!

r>