1
2
3Борди–ю, қорамол подасидан бирорта ҳайвонни қурбонлик қилиб, куйдирмоқчи бўлсангиз, нуқсонсиз бир буқани танлаб олинг. Эгамиз бу қурбонлигингизни қабул қилиши учун буқани Учрашув чодири кираверишига олиб келинг.
4Қўлингизни куйдириладиган ҳайвоннинг бошига қўйинг, шунда Эгамиз сизни гуноҳингиздан поклаш учун бу қурбонлигингизни қабул қилади.
5Сўнг буқани Эгамизнинг олдида сўйинг. Ҳоруннинг
6Сиз эса
7Руҳоний Ҳоруннинг ўғиллари қурбонгоҳга чўғ солиб, устига ўтин қалашсин.
8Сўнг қурбонликнинг бўлакларини, шунингдек, калласини ва ёғларини қурбонгоҳдаги ёниб турган ўтинлар устига қўйишсин.
9Сиз эса қурбонликнинг ичак–човоқлари ва оёқларини ювинг. Сўнг руҳоний буларнинг ҳаммасини қурбонгоҳда куйдирсин. Оловда куйдирилган бу қурбонликдан Эгамизга ёқимли ҳид боради.
10Борди–ю, сиз сурувингиздаги қўй ёки эчкини қурбонлик қилиб куйдирмоқчи бўлсангиз, нуқсонсиз қўчқор ёки такани олиб келинг.
11Уни қурбонгоҳнинг шимол томонида, Эгамизнинг олдида сўйинг. Ҳоруннинг руҳоний ўғиллари қурбонликнинг қонини қурбонгоҳнинг тўртта ён томонига сепиб чиқишсин.
12Сиз қурбонликни бўлакларга бўлинг. Руҳоний эса бўлакларни қурбонликнинг калласи ва ёғлари билан бирга қурбонгоҳдаги ёниб турган ўтинлар устига қўйсин.
13Сиз қурбонликнинг ичак–човоқлари ва оёқларини ювинг. Руҳоний буларнинг ҳаммасини келтириб, қурбонгоҳда куйдирсин. Оловда куйдирилган бу қурбонликдан Эгамизга ёқимли ҳид боради.
14Агар қушни Эгамизга қурбонлик қилиб, куйдирмоқчи бўлсангиз, каптар ёки мусичани олиб келинг.
15Руҳоний уни қурбонгоҳ олдига олиб келиб, бўйнини узсин, сўнг бошини қурбонгоҳда куйдирсин. Қонини эса қурбонгоҳнинг ёнига оқизсин.
16Жиғилдонини ичидаги нарсалари билан бирга суғуриб олиб, қурбонгоҳнинг шарқ томонига, кул турган ерга ташласин.
17Кейин қанотларидан тортиб, танасини ярмигача бўлсин, лекин икки қисмга ажратмасин. Сўнг уни қурбонгоҳдаги ёниб турган ўтинлар устига қўйиб куйдирсин. Оловда куйдирилган бу қурбонликдан Эгамизга ёқимли ҳид боради.