1
2Ҳорунга, унинг ўғилларига ва жамики
3агар Исроил халқидан бирортаси қароргоҳда ёки қароргоҳ ташқарисида буқа, қўзи ёки эчкини
4уни
5Бу қоида Исроил халқининг далаларда қурбонликлар қилишларига чек қўяди. Улар қурбонликларини
6Руҳоний қурбонликнинг қонини Учрашув чодирига кираверишда турган Эгамизнинг
7Бундан буён Исроил халқи ўз қурбонликларини эчки жинларига келтирмасин, шу йўсин Эгамизга бевафолик қилмасин. Бу қоидага улар доимо, авлодлари оша риоя қилишсин.
8Исроил халқидан ёки уларнинг ораларида истиқомат қилаётган мусофирлардан бирортаси қуйдириладиган ва бошқа қурбонликлар қилсаю,
9ўшаларни Эгамизга
10Агар Исроил халқидан ёки уларнинг ораларида истиқомат қилаётган мусофирлардан бирортаси қони чиқарилмаган гўштни еса, Эгамиз қон истеъмол қилган ўша одамга қарши чиқиб, уни халқ орасидан йўқ қилиб юборади.
11Зотан жонзотнинг жони унинг қонидир. Эгамиз қонни сизларга қурбонгоҳ устида гуноҳларингизни ювиш учун берган. Жон ато этадиган қон сизларни гуноҳларингиздан поклайди.
12Шунинг учун Эгамиз Исроил халқига: “Қони чиқарилмаган гўштни зинҳор истеъмол қилманг, ораларингизда яшаётган мусофир ҳам қонни истеъмол қилмасин.” — деб айтган.
13Овланган ҳалол ҳайвон ёки қушнинг қонини чиқаринглар. Қонни тупроқ билан кўмиб қўйинглар. Бу қоида Исроил халқига ва уларнинг орасида истиқомат қилаётган мусофирларга тааллуқлидир.
14Ҳар бир жонзотнинг жони унинг қонидир. Шу боис Эгамиз Исроил халқига айтди: “Қони чиқарилмаган гўштни еманглар. Зотан ҳар бир жонзотнинг жони қондадир. Қон истеъмол қилган одам халқи орасидан йўқ қилинсин.”
15Ҳаром ўлган ёки ёввойи ҳайвон ғажиб ташлаган жониворнинг гўштини еган ҳар бир одам, Исроил халқидан ёки бошқа халқдан бўлишидан қатъий назар, кийимларини ювсин, ўзи ҳам ювинсин. У кечгача ҳаром бўлиб, сўнг яна пок бўлади.
16Борди–ю, у кийимларини ювмаса, ўзи ҳам ювинмаса, қилган гуноҳи учун жазога тортилади.