1
2бутун
3Ҳар бирингиз ота–онангизни ҳурмат қилинг. Шаббат кунларимга риоя қилинг. Зотан Мен Эгангиз Худоман.
4Бутларга сажда қилманг, ўзларингиз учун бутлар ясаманг. Мен Эгангиз Худоман.”
5
6
7Борди–ю, қурбонликнинг гўшти учинчи куни ейилса, қурбонлигингиз булғанган ҳисобланиб, қабулга ўтмайди.
8Ундан еган ҳар бир одам Менинг муқаддас деб билган нарсамни булғагани учун, жазога тортилсин. Бундай одам халқ орасидан йўқ қилинсин.
9Далангиз ҳосилини ўрганингизда даланинг энг четидаги буғдойни ўрманг, ерга тушиб қолган буғдой бошоқларини ҳам терманг.
10Узумзорингиз ҳосилини йиққанингиздан кейин, токларда қолиб кетган ва ерга тушиб қолган узум бошларини йиғиб олманг. Уларни камбағал ва мусофирларга қолдиринг. Мен Эгангиз Худоман.
11Ўғирлик қилманг, алдаманг, бировга ёлғон гапирманг.
12Менинг номим билан ёлғондакам онт ичманг. Шу орқали Мен, Худойингизни бадном қилманг. Мен Эгангизман.
13Қўшнингизни товламанг, уни таламанг. Мардикорнинг ҳақини эрталабгача олиб қолманг.
14Кар одамни қарғаманг. Кўр одамнинг йўлига тўсиқ қўйманг. Мен, Худойингиздан қўрқинг. Мен Эгангизман.
15Ҳукм чиқарганда ҳақсизлик қилманг. Фақирнинг ёнини босманг, обрўли одамнинг ҳам кўнглига қараб иш тутманг. Қўшнингизни адолат билан ҳукм қилинг.
16Одамлар орасида қўшнингизни ғийбат қилиб, унинг жонини хавф остига қўйманг. Мен Эгангизман.
17Дилингизда биродарингизга қарши гина қилманг. Қўшнингизнинг айбини очиқ юзига солинг, шунда сиз унинг айби учун жазога тортилмайсиз.
18Қасос олманг, юртдошингизга қарши кек сақламанг. Аксинча, ўзгани ўзингизни севгандай севинг. Мен Эгангизман.
19Қонун–қоидаларимга риоя қилинг. Молингизни бошқа турдаги ҳайвонлар билан чатиштирманг. Далангизга икки хил уруғ сепманг. Устингизга икки хил ипдан тўқилган кийимни кийманг.
20Агар эркак киши бошқа бировга унаштириб қўйилган чўри билан ётса, у келтирган зарарни тўлаши лозим. Чўри ҳали озодликка чиқарилмагани учун, уларга ўлим жазоси берилмасин.
21Эркак
22
23Сизлар
24Tўртинчи йили ҳамма мевалар шукрона
25Бешинчи йили эса меваларини ейишингиз мумкин. Шундай қилсангиз, дарахтларингиз серҳосил бўлади. Мен Эгангиз Худоман.
26Қони чиқарилмаган гўштни еманг. Таъбирчиларга эътиқод қилманг, фол очтирманг.
27Чаккангиздаги сочларингизни қирманг, соқолингизнинг учини қирқманг.
28Аза тутганингизда марҳум учун баданингизни кесманг, терингизни тешиб суръат солманг. Зеро, Мен Эгангизман.
29Қизингизни фоҳишалик қилишига ундаб, уни булғаманг. Токи юрт зинога ботмасин, бузуқлик авж олмасин.
30Менинг Шаббат кунларимга риоя қилинг, муқаддас маконимни иззат этинг. Мен Эгангизман.
31Арвоҳ чақирувчиларнинг олдига борманг, фолбинларга маслаҳат солманг. Улар туфайли ўзингизни булғаманг. Мен Эгангиз Худоман.
32Мўйсафидни кўрганингизда ўрнингиздан туринг, қариянинг ҳурматини жойига қўйинг. Мен, Худойингиздан қўрқинг. Мен Эгангизман.
33Юртингизда яшаб юрган мусофирга зулм қилманг.
34Унга ўз юртдошингиздай қаранг. Мусофирни ўзингизни севгандай севинг, чунки сизлар ҳам Миср юртида мусофир эдингизлар. Мен Эгангиз Худоман.
35Узунликни, оғирликни ва миқдорни ўлчаганда ғирромлик қилманг.
36Тарозингиз, қадоқ тошларингиз, ўлчов тоғораю косаларингиз тўғри бўлсин. Сизларни Миср юртидан олиб чиққан Эгангиз Худоман.
37Қонун–қоидаларимнинг ҳаммасини битта қолдирмай бажаринглар. Мен Эгангизман.”