1Агар бирортангиз
2Сўнг ўша буғдой унини Ҳоруннинг
3Дон назрининг қолгани эса Ҳорун ва унинг ўғиллариники бўлсин. Назрнинг руҳонийларга тегишли бу қисми ғоят
4Агар тандирда ёпилган нонни дон назри сифатида келтирмоқчи бўлсангиз,
5Агар товада пиширилган нонни назр қилмоқчи бўлсангиз, нонингиз зайтун мойига қорилган сифатли ундан ёпилган бўлсин. Унга хамиртуруш қўшманг.
6Нонни синдириб, устига зайтун мойидан қуйинг. Бу дон назридир.
7Агар назрингиз қозонда тайёрланган бўлса, у сифатли ундан тайёрланган бўлиб, зайтун мойида қовурилган бўлиши керак.
8Дон назрингизни қайси усулда тайёрлаганингиздан қатъий назар, уни Эгамизга олиб келиб, руҳонийга беринг. Руҳоний эса уни қурбонгоҳга олиб борсин.
9Руҳоний дон назрингизнинг бир қисмини олиб, қурбонгоҳда куйдирсин. Бундай қилиш назрнинг ҳаммаси Худога тегишли эканини билдиради. Оловда куйдирилган бу назрдан Эгамизга ёқимли ҳид боради.
10Дон назрингизнинг қолгани эса Ҳорун ва унинг ўғиллариники бўлсин. Назрнинг руҳонийларга тегишли бу қисми ғоят муқаддасдир, чунки у Эгамизга аталган, оловда куйдириладиган назрлардан олингандир.
11Эгамизга келтирадиган дон назрингизнинг бирортасига хамиртуруш қўшманг. На хамиртурушни, на қиёмни оловда куйдириб, Эгамизга назр қилманг.
12Хамиртуруш ва қиёмни илк ҳосил назрингизга қўшиб, Эгамизга келтиришингиз мумкин. Лекин Эгамизга ёқимли ҳид борсин, деб буларни қурбонгоҳ устида куйдирманг.
13Дон назрингизнинг ҳаммасига туз қўшинг. Зотан туз — сиз Худойингиз билан тузган аҳдни билдиради. Шундай экан, бирорта назрингиз тузсиз бўлмасин.
14Агар Эгамизга илк ҳосилингиздан дон назри келтирмоқчи бўлсангиз, қовурилган янги буғдой бошоқларини туйиб, олиб келинг.
15Бу дон назри бўлгани учун, унга зайтун мойини қўшиб, устига хушбўй тутатқидан қўйинг.
16Руҳоний туйилган буғдойнинг бир қисмини, устидаги мой ва ҳамма тутатқи билан бирга қурбонгоҳ устида куйдирсин. Бундай қилиш назрнинг ҳаммаси Худога тегишли эканини билдиради. Эгамизга атаб, оловда куйдирилган назр шудир.