1
2
3
4
5
6
7
8Агар онт ичган одам ночорлигидан белгиланган қийматни тўлай олмаса, у Эгамизга бағишлаган одамини
9Агар сиз онт ичиб,
10Бундай жониворни бошқасига алмаштириб бўлмайди. Яхшисини ёмонига ёки ёмонини яхшисига айрибошламанг. Жониворнинг бирини бошқасига алмаштирадиган бўлсангиз, жониворларнинг иккаласи ҳам муқаддас ҳисоблансин.
11Агар Эгамизга қурбонлик қилишга ярамайдиган, ҳаром ҳайвонни атаган бўлсангиз, ўша ҳайвонни руҳоний олдига олиб келинг.
12Руҳоний ҳайвоннинг яхши ёки ёмон аҳволига қараб баҳосини белгиласин ва унинг қиймати шундай бўлсин.
13Борди–ю, сиз атаган ҳайвонингизни қайтариб олмоқчи бўлсангиз, руҳоний томонидан белгилаган қиймат устига ўша қийматнинг бешдан бир қисмини қўшиб беринг.
14Агар одам Эгамизга ўз уйини бағишласа, руҳоний уйни баҳоласин, уйнинг яхши ёки ёмон аҳволига қараб қийматини белгиласин ва унинг қиймати шундай бўлсин.
15Мободо уйни бағишлаган одам уйини қайтариб олмоқчи бўлса, у руҳоний белгилаган қиймат устига қийматнинг бешдан бир қисмини қўшиб берсин. Шунда уй яна уники бўлади.
16Агар одам мерос қилиб олган ерини Эгамизга бағишламоқчи бўлса, ернинг қиймати у ерга экиладиган уруғнинг миқдорига кўра, белгилансин. Ўн сават уруғлик арпанинг баҳоси эллик бўлак кумуш бўлсин.
17Агар дала Қутлуғ йили бағишланган бўлса, даланинг қиймати белгиланган баҳода қолсин.
18Борди–ю, дала Қутлуғ йилдан кейин бағишланган бўлса, руҳоний даланинг қийматини кейинги Қутлуғ йилгача қолган йилларнинг сонига кўра, белгиласин. Даланинг асл қиймати камайтирилсин.
19Далани бағишлаган одам даласини қайтариб олмоқчи бўлса, у белгиланган қиймат устига дала қийматнинг бешдан бир қисмини қўшиб берсин. Шунда дала яна уники бўлади.
20Борди–ю, у даласини қайтариб сотиб олмаса ва дала бошқа бировга сотилган бўлса, даланинг эгаси ўз даласини қайтариб сотиб олиш ҳуқуқидан маҳрум қилинсин.
21Кейинги Қутлуғ йили келганда бу дала Эгамизга тамомила бағишланган бўлиб, муқаддас ҳисобланади. Дала руҳонийларга қарашли бўлади.
22Агар бирор одам сотиб олган, яъни мероси бўлмаган даласини Эгамизга бағишласа,
23руҳоний даланинг қийматини Қутлуғ йилгача қолган йиллар сони асосида белгиласин. У одам руҳоний белгилаган қийматни ўша куниёқ Эгамизга эҳсон сифатида келтирсин.
24Қутлуғ йили эса дала меросхўрга — кимдан сотиб олинган бўлса, ўша одамга қайтариб берилсин.
25Ҳар қандай нарсанинг қиймати белгиланганда
26Молу қўйларингизнинг биринчи туғилган болаларини Эгамизга бағишламанг, улар шусиз ҳам Эгамизга тегишлидир.
27Ҳаром ҳайвоннинг тўнғич боласини қайтариб сотиб олишингиз мумкин. Бунинг учун белгиланган қийматни тўлаб, бунинг устига қийматнинг бешдан бир қисмини қўшиб беринг. Агар уни қайтариб сотиб олмасангиз, руҳоний уни бошқа бировга белгилаган қийматга сотиб юбориши мукин.
28Эгамизга тамомила бағишланган ҳар қандай одамни, жонивор ёки мерос қилиб олинган ерни қайтариб сотиб олиш ёки сотиб юбориш мумкин эмас. Эгамизга тамомила бағишланган ҳар қандай нарса абадий Эгамизга тегишли ҳисобланади.
29Ҳатто Эгамизга тамомила бағишланган одамни ҳам қайтариб сотиб олишингиз мумкин эмас. Уни ўлдиришингиз лозим.
30Ер ҳосилидан ва дарахт меваларидан олинган ушр ҳам Эгамизникидир. Булар Эгамиз учун муқаддасдир.
31Агар бирортаси ушрини қайтариб сотиб олмоқчи бўлса, ушрнинг қиймати устига қийматнинг бешдан бир қисмини қўшиб берсин.
32Пода ва сурувингиздан олинган ушрни — саналган ҳар ўнинчи жониворни Эгамизга бағишланг.
33Ушр қилиб олинган жониворни танламанг, уни яхшиси ёки ёмонига алмаштирманг. Агар алмаштирадиган бўлсангиз, жониворларнинг иккаласи ҳам муқаддас ҳисоблансин, уларни қайтариб сотиб олишингиз мумкин эмас.
34Эгамиз Мусо орқали Исроил халқига Синай тоғида берган амрлар шулардан иборат эди.