1Саккизинчи куни Мусо Ҳорунни, унинг ўғилларини ва
2У Ҳорунга деди: “
3Сўнг Исроил халқига айт, улар ҳам гуноҳ қурбонлиги учун битта такани, куйдириладиган
4
5Улар Мусо амр қилган ҳамма нарсани
6Мусо деди: “Эгамизнинг берган бу амрини адо этинг, шунда Эгамизнинг улуғворлиги сизларга зоҳир бўлади.”
7Сўнг у Ҳорунга деди: “
8Ҳорун қурбонгоҳ ёнига борди, ўз гуноҳлари учун гуноҳ қурбонлиги сифатида келтирган бузоқни сўйди.
9Ўғиллари Ҳорунга қурбонликнинг қонидан олиб тутдилар. У бармоғини қонга ботириб, қурбонгоҳнинг шохларига суртиб чиқди, қоннинг қолганини эса қурбонгоҳнинг ёнига тўкди.
10Сўнг Эгамиз Мусога берган амрга биноан гуноҳ қурбонлигининг ёғини, иккала буйрагини ва жигарнинг аъло қисмини қурбонгоҳ устида куйдирди.
11Гўшти ва терисини эса қароргоҳдан ташқарига олиб чиқиб куйдириб ташлади.
12Кейин Ҳорун куйдириладиган қурбонликни сўйди. Ҳоруннинг ўғиллари унга қурбонлик қонидан тутдилар. Ҳорун қонни қурбонгоҳнинг тўртта ён томонига сепиб чиқди.
13Сўнг ўғиллари куйдириладиган қурбонликнинг бўлаклари ва калласини Ҳорунга бирин–кетин бердилар. Ҳорун буларнинг ҳаммасини қурбонгоҳ устида куйдирди.
14Сўнг қурбонликнинг ичак–човоқларини ва оёқларини ювиб, куйдирилган қурбонлик устида куйдирди.
15Кейин Ҳорун халқнинг қурбонликларини келтирди. Ўзининг гуноҳи учун қурбонлик қилгани сингари халқнинг гуноҳи учун ҳам такани сўйиб қурбонлик қилди.
16Куйдириладиган қурбонликни ҳам олиб келиб, қоидага кўра, адо этди.
17Сўнг дон
18Ҳорун халқнинг тинчлик қурбонлиги учун келтирган буқа ва қўчқорни сўйди. Унинг ўғиллари тинчлик қурбонлигининг қонидан олиб, Ҳорунга тутдилар. Ҳорун қонни қурбонгоҳнинг тўртта ён томонига сепиб чиқди.
19Сўнг Ҳоруннинг ўғиллари буқа ва қўчқорнинг ёғини, яъни думбасини, ичакларини қоплаб турган ёғларини, буйраклари ва жигарнинг аъло қисмини
20тўшлар устига қўйдилар. Ҳорун ёғни қурбонгоҳ устида куйдирди.
21Мусо амр қилгандай Ҳорун тўшларни ва ўнг сонни Эгамизга бағишлаганини кўрсатиш учун юқорига кўтарди.
22Шундан кейин Ҳорун қўлларини халқ томон чўзиб уларни дуо қилди. Ҳорун гуноҳ қурбонлигини, куйдириладиган қурбонликни ва тинчлик қурбонлигини адо этгач, қурбонгоҳдан пастга тушди.
23Мусо билан Ҳорун Учрашув чодирига киришди, чодирдан қайтиб чиққанларидан кейин халқни дуо қилишди. Шунда Эгамизнинг улуғворлиги халққа зоҳир бўлди.
24Эгамизнинг ҳузуридан олов чиқиб, қурбонгоҳ устидаги куйдириладиган қурбонликни ва ёғларни ямлаб юборди. Халқ буни кўргач, ҳайқириб юборди–да ерга мук тушди.