Луқо 10:1-42 UZV2013 - Bible AI

1Шундан кейин Раббимиз Исо етмиш икки одамни танлаб олди. Уларни иккита–иккита қилиб, боришни мўлжаллаган ҳар бир шаҳарга, ҳар бир жойга Ўзидан олдин жўнатди.

2Исо уларга шундай деди:

2— Ҳосил мўл, аммо ишчилар оз. Ҳосил Эгасидан: “Ҳосилингни йиғиб олишга яна ишчилар юбор”, деб сўранглар.

3Боринглар! Сизни бўрилар орасига қўзилардай юборяпман.

4Ўзларингиз билан ҳамён, тўрва, чориқ олманглар. Йўлда ҳеч ким билан саломлашманглар.

5Бирор хонадонга кирганларингизда, аввало: “Хонадонингизда тинчлик–омонлик бўлсин”, деб айтинглар.

6Агар ўша хонадонда тинчликсевар одам яшаётган бўлса, сиз тилаган тинчлик ўша одамда қолади. Бўлмаса, ўзингизга қайтиб келади.

7Бир хонадондан бошқа хонадонга кўчиб юрманглар. Кирган хонадонингизда қолинглар. Олдингизга нима қўйишса, ўшани еб–ичинглар. Чунки меҳнаткаш иш ҳақини олишга муносибдир.

8Бир шаҳарга кирганингизда, шаҳар аҳолиси сизларни қабул қилса, олдингизга қўйганларини енглар.

9Ўша ердаги хасталарга шифо бериб, шаҳардаги одамларга: “Худонинг Шоҳлиги сизларга яқинлашди”, деб айтинглар.

10Аммо бирон шаҳарга кирганингизда сизларни қабул қилмасалар, ўша шаҳарнинг шоҳ кўчаларига чиқиб шундай деб айтинглар:

11“Норозилигимиз тариқасида шаҳрингиздан оёқларимизга ёпишган чангни ҳам қоқиб кетяпмиз. Аммо билиб қўйинг, Худонинг Шоҳлиги яқинлашди!”

12Сизларга айтаманки, қиёмат кунида ўша шаҳарнинг ҳоли Садўм шаҳрининг ҳолидан баттар бўлади.

13“Сенинг ҳолингга вой, эй Ҳоразин! Сенинг ҳолингга вой, эй Байтсайда! Агар сизларда содир бўлган мўъжизалар Тир билан Сидон шаҳарларида яратилганда эди, улар аллақачон қанорга ўраниб, кулга ўтириб, тавба қилган бўлардилар.

14Қиёмат кунида сизнинг ҳолингиз Тир ва Сидоннинг ҳолидан баттар бўлади.

15Эй Кафарнаҳум! Худо сени кўкларга кўтаради деб ўйлайсанми?! Йўқ, У сени тубсиз чуқурликка улоқтиради!”

16Исо шогирдларига деди: “Сизларга қулоқ солган Менга қулоқ солган бўлади. Сизларни рад қилган Мени рад қилган бўлади. Мени рад қилган эса Мени Юборганни рад қилган бўлади.”

17Етмиш икки шогирд хурсанд бўлиб сафардан қайтиб келдилар. Улар Исога шундай дедилар: Ҳазрат, биз Сизнинг номингиздан буйруқ берганимизда, ҳатто жинлар ҳам итоат этяптилар.

18Исо уларга деди:

18— Мен шайтоннинг осмондан яшиндай тушганини кўрдим.

19Мен сизларга илону чаёнларни босиб эзиш ҳокимиятини ва шайтоннинг бутун куч–қудратини оёқ ости қилиш ҳокимиятини берганман. Ҳеч нарса сизларга зарар етказмайди.

20Бироқ жинлар сизга бўйсунаётганидан хурсанд бўлманглар, балки номларингиз осмонда ёзилганидан хурсанд бўлинглар!

21Шу он Исо Муқаддас Руҳнинг шодлигига тўлиб, деди: “Эй Ота, еру осмоннинг Эгаси! Сен бу ишларни донолару идроклилардан яшириб, гўдакларга маълум этганинг учун Сенга шукрлар айтаман. Ҳа Ота, бу Сенинг эзгу хоҳишинг эди.”

22Сўнг Исо одамларга деди: “Отам ҳамма нарсани Менинг ихтиёримга топширган. Ўғилнинг кимлигини Отадан бошқа ҳеч ким билмайди. Отанинг кимлигини ҳам Ўғилдан бошқа ва Ўғил аён қилишни истаган одамдан бошқа ҳеч ким билмайди.”

23Исо шогирдларига ўгирилиб қаради–да, уларга алоҳида деди: “Сизлар кўраётганларни кўрадиган кўзлар бахтлидир!

24Сизларга шуни айтай: қанча пайғамбарлар, қанча шоҳлар сизлар кўрган воқеаларни кўришни истаганлар, аммо кўрмаганлар. Сизлар эшитганларни эшитишни истаганлар, аммо эшитмаганлар.”

25Шунда Исони синаш мақсадида келган Таврот тафсирчиларидан бири туриб, Унга савол берди: — Устоз, абадий ҳаётга эга бўлишим учун мен нима қилишим керак?

26Исо: Қонунда бу тўғрида нима ёзилган? Сиз нима деб тушунасиз? — деб сўради.

27У киши шундай жавоб берди:

27— “Эгангиз Худони бутун қалбингиз билан, жону дилингиз билан, бутун онгингиз билан, кучингиз борича севинг”, яна: “Ўзгани ўзингизни севгандай севинг”, деб ёзилган.

28Исо унга: — Тўғри жавоб бердингиз. Сиз ҳам шундай қилинг, ана шунда яшайсиз! — деди.

29Аммо у одам ўзини оқламоқчи бўлиб, Исодан:

29— Менинг яқиним ким? — деб сўради.

30Исо шундай жавоб берди:

30— Бир одам Қуддусдан Ерихога бораётган экан, қароқчилар қўлига тушиб қолибди. Қароқчилар унинг кийимларини ечиб олиб, калтаклаб, чалажон қилиб ташлаб кетибдилар.

31Тасодифни қарангки, ўша йўлдан бир руҳоний кетаётган экан. У ҳалиги одамни кўрибди–ю, йўлнинг нариги четидан ўтиб кетаверибди.

32Ўша жойдан ўтиб кетаётган леви ҳам худди шундай қилибди. У ярадор одамни кўриб, йўлнинг нариги четидан ўтиб кетаверибди.

33Аммо ўша ердан ўтиб кетаётган бир Самариялик ярадор одамни кўриб, унга ачиниб кетибди.

34Унинг ёнига келиб, яраларига мой, шароб суриб, боғлаб қўйибди. Сўнг уни ўз уловига миндирибди–да, меҳмонхонага олиб келиб, уни парвариш қилибди.

35Эртаси куни икки динор чиқарибди–да, меҳмонхона эгасига бериб: “Унга яхши қаранг, агар бундан ортиқ харажат қилсангиз, қайтишимда сизга тўлайман”, дебди.

36Сизнингча, ўша уч одамдан қайси бири қароқчилар қўлига тушган одамнинг яқини ҳисобланади?

37Тафсирчи: — Унга шафқат кўрсатган одам–да, — деб жавоб берди. — Боринг, сиз ҳам шундай қилинг! — деди унга Исо.

38Исо ва Унинг шогирдлари йўлда давом этдилар. Улар бир қишлоққа кирдилар. Бу ерда Марта исмли аёл Исони уйига таклиф қилди.

39Унинг Марям исмли бир синглиси бор эди. Марям Раббимиз Исонинг оёқлари олдида ўтириб, Унинг сўзларини тинглар эди.

40Марта эса меҳмон кутиш билан овора эди. — Ҳазрат! Эътибор бермаяпсизми, синглим ҳамма ишни бир ўзимга ташлаб қўйди–ку! Унга айтинг, менга ёрдам берсин.

40У Исонинг олдига келиб деди:

41Раббимиз Исо унга шундай жавоб берди: — Эҳ, Марта, Марта, бунча уриниб ташвишланмасанг!

42Зарур бўлган биттагина нарса бор. Марям ўзи учун энг яхшисини танлади ва бу ундан тортиб олинмайди.

© Муқаддас Китоб Таржима қилиш Институти
/div>