20Аммо Худо унга шундай дебди: “Эй нодон! Шу тундаёқ жонинг олинади. Шунда йиғиб–терган мол–мулкинг кимга қолади?”
21Ҳа, ўзи учун бойлик йиққан, аммо Худонинг назарида бой бўлмаган одамнинг қисмати шундай бўлади.”
22Исо шогирдларига шундай деди: — Шунинг учун сизларга айтаман: “Тирикчилигингиздан хавотир олиб, нима ерканмиз, устимизга нима киярканмиз, деманглар.
23Ахир, ҳаёт овқатдан, тана эса кийимдан муҳимроқ–ку!
24Қарғаларга қаранглар: улар на экади, на ўради, на омборлари, на қўралари бор. Шунга қарамай, Худо уларнинг ризқини беради. Сизлар эса қушлардан анча қадрлисизлар!
25Биронтангиз ташвишланиб, умрингизни бир лаҳзага бўлса ҳам узайтира олармидингиз?!
26Шундай арзимас иш қўлингиздан келмас экан, нега қолган нарсалар ҳақида ташвиш тортaсиз?
27Нилуфар гулларнинг қандай ўсишига эътибор қилинг: улар меҳнат қилмайди, ип йигирмайди. Аммо сизларга айтаманки, ҳатто шоҳ Сулаймон ўзининг шуҳрат чўққисида ҳам ўша гулларнинг биридай кийинмаган.
28Бугун бор, эртага эса ўчоққа ташланадиган дала ўтини Худо шундай безаган бўлса, наҳотки сизларни кийинтирмаса, эй имони сустлар!
29Нима еймиз, нима ичамиз, деб қайғуриб безовта бўлманглар.
37Хўжайин келганда ҳушёр турган хизматкорлар бахтлидир! Сизларга чинини айтай: хўжайин белини боғлаб, хизматкорларини дастурхонга ўтқазади ва уларга ўзи хизмат қилади.
38Хўжайин ярим тунда келадими ёки тонгга яқин келадими, хизматкорларини ҳушёр ҳолда кўрса, ўша хизматкорлар нақадар бахтлидир!
39Аммо шуни билиб қўйингки, агар уй эгаси ўғрининг қачон келишини билганда эди, уйига бузиб киришга ўғрига йўл қўймаган бўларди.
40Шунингдек, сизлар ҳам тайёр туринглар, чунки Инсон Ўғли сизлар кутмаган вақтда келади.”
41Шу пайт Бутрус сўради: — Ҳазрат, бу масални фақат бизга айтяпсизми ё ҳаммагами?
42Раббимиз Исо шундай жавоб берди: — Ишончли ва ақлли уй бошқарувчиси ким? Хўжайин бундай одамни ўз хизматкорларига бошлиқ қилиб қўяди, уларга ўз вақтида овқат тарқатишни унга топширади.
47Хўжайиннинг хоҳишини билган, аммо ҳозирлик кўрмаган ва унинг хоҳишини бажармаган хизматкор кўп калтак ейди.
48Билмай туриб жазога муносиб иш қилган хизматкор эса кўп калтакланмайди. Кимга кўп берилган бўлса, ундан кўп сўралади. Кимга кўп ишониб топширилган бўлса, ундан кўпроқ талаб қилинади.”
49“Мен ер юзига олов келтиргани келдим. Қанийди, бу олов ҳозироқ аланга олиб кетса!
50Мен чуқур қайғу–аламларга ботаман. Бу амалга ошмагунча қаттиқ изтироб чекаман!
51Мени ер юзига тинчлик олиб келган, деб ўйлайсизларми? Йўқ, деб айтаман, бўлиниш олиб келганман!
52Зеро, бундан буён бир уйда яшаган беш киши бўлинади, учтаси иккитасига ва иккитаси учтасига қарши бўлади.
53Ҳа, улар бўлинади: Ўғил отасига қарши бўлади, Она қизига қарши чиқади, Қиз онасига қарши бўлади, Қайнана келинига қарши чиқади, Келин қайнанасига қарши бўлади.”
53Ота ўғлига қарши чиқади,
54Исо оломонга шундай деди: — Ғарбда булут кўтарилиб келаётганини кўрганингизда, сизлар дарров: “Ҳозир ёмғир ёғади”, деб айтасизлар. Шундай бўлади ҳам.
55Жанубдан шамол эсаётганини кўрганингизда, сизлар: “Жазирама иссиқ бўлади”, деб айтасизлар. Шундай бўлади ҳам.
56Эй иккиюзламачилар! Сизлар еру осмоннинг авзойига қараб, об–хавони аниқлай оласизлар–ку! Нима учун ҳозирги замонни талқин қила олмайсизлар?!
57Нима тўғрилигини нега ўзингиз қарор қила олмайсизлар?
58Шундай экан, биронтаси билан даъволашиб, у билан бирга маҳкамага кетаётанингизда, йўлда у билан ярашишга ҳаракат қилинг. Агар шундай қилмасангиз, у сизни қозининг олдига судраб боради, қози сизни зиндонбонга топширади. Зиндонбон эса сизни зиндонга ташлайди.
59Сизларга шуни айтай: қарзингизни охирги тийинигача тўламагунингизча, у ердан чиқолмайсиз.