1Бир Шаббат куни Исо фарзийлар раҳнамоларидан бирининг уйига меҳмонга борди. Уни диққат билан кузатиб ўтиришарди.
2Исонинг олдига истисқо дардидан қўл–оёқлари шишиб кетган бир одам келиб қолди.
3Исо Таврот тафсирчиларидан ва фарзийлардан сўради:
3— Қонунимизга кўра Шаббат куни одамга шифо бериш мумкинми ёки йўқми?
4Улар эса индамадилар. Исо хаста одамга қўл теккизиб, шифо берди ва уни жўнатиб юборди.
5Сўнг уларга деди:
5— Бирортангизнинг фарзандингиз ёки молингиз қудуққа тушиб кетса, Шаббат куни бўлишига қарамай, уни дарҳол чиқариб олмайсизларми?!
6Улар эса бу гапга бирон жавоб топа олмадилар.
7Меҳмонлар тўрдан жой танлашга интилаётган эдилар. Исо буни кўриб, шундай масал айтди:
8“Сизни тўй зиёфатига таклиф қилишганда, тўрга чиқиб олманг. Меҳмонга чақирилганлар орасида сиздан ҳам ҳурматлироқ бошқаси бўлиши мумкин.
9Икковингизни таклиф қилган мезбон келиб, сизга: “Жойингизни бу одамга бўшатиб беринг”, деб айтиши мумкин. Шунда сиз хижолат тортиб, пойгакда ўтиришга мажбур бўласиз.
10Шунинг учун, таклиф этилганингизда, пойгакда ўтиринг, токи мезбоннинг ўзи келиб сизга: “Дўстим, илтимос тўрга чиқинг”, — деб айтсин. Шунда бошқа меҳмонлар кўзида сизнинг ҳурматингиз ошади.
11Зотан, ўзини ўзи юксалтирган камситилади, ўзини паст тутган эса юксалтирилади.”
12Исо Ўзини таклиф қилган хонадон соҳибига айтди: “Тушки ё кечки зиёфат берганингизда, дўстларингизни ёки ака–укаларингизни, қариндош–уруғларингизни ё бўлмаса, бой қўшниларингизни таклиф қилманг. Акс ҳолда, улар ҳам сизни меҳмонга чақириб, қилган яхшилигингизни қайтарадилар.
13Аксинча, зиёфат берганингизда, камбағал–қашшоқларни, чўлоқ, шолларни, кўрларни таклиф қилинг.
14Шунда бахтли бўласиз. Чунки улар қилган яхшилигингизни қайтара олмасалар–да, солиҳлар тирилган замонда бунинг савобини кўрасиз.”
15Дастурхон атрофида ўтирган меҳмонлардан бири Исонинг бу сўзларини эшитиб, Унга деди: — Худонинг Шоҳлигида зиёфат ейдиган киши бахтлидир!
16Исо ўша одамга шундай деди: “Бир одам катта зиёфат тайёрлаб, кўпчиликни таклиф этибди.
24Сизларга айтай, таклиф қилинганларнинг бирортаси ҳам зиёфатимдан тотиб кўрмайди.”
25Катта бир оломон Исога эргашиб кетаётган эди. Исо уларга қараб деди:
26“Менга эргашган одам Мени ота–онасидан, ака–ука ва опа–сингилларидан, ҳатто ўз жонидан ортиқ яхши кўриши керак, акс ҳолда у Менинг шогирдим бўлолмайди.
27Ўз хочини кўтариб, ортимдан юрмаган одам ҳам Менинг шогирдим бўлолмайди.
28Сизлардан бирортангиз минора қурмоқчи бўлсангиз, уни битириш учун маблағ етарлими, деб олдиндан харажатини ҳисоблаб чиқмайсизми?
29Акс ҳолда, сиз пойдевор ётқизасизу минорани битказа олмайсиз. Буни кўрганларнинг ҳаммаси устингиздан кулиб, шундай деб айтишади:
30“Бу одам қурилишни бошлади, аммо битира олмади.”
31Ёки қайси шоҳ бошқа бир шоҳга қарши урушга чиқишдан аввал ўтириб: “Душман йигирма минг аскари билан менга қарши келяпти, мен ўн минг аскарим билан унга бас кела оламанми?” деб ўйламайдими?!
32Кучи етмаса, душман ҳали узоқдалигида унинг олдига элчи юбориб, сулҳ тузайлик, деб илтимос қилади.
33Худди шу сингари, бор мол–мулкингиздан кечмасангиз, биронтангиз ҳам Менинг шогирдим бўла олмайсиз.
34Туз — яхши нарса. Лекин туз ўз таъмини йўқотса, уни яна қандай шўр қилиб бўлади?
35Бундай туз ерга ҳам, гўнгга ҳам ярамайди, уни ташлаб юборадилар. Кимнинг эшитар қулоғи бўлса, эшитсин!”