6— Агар зиғирдай имонингиз бўлиб, шу тут дарахтига: “Илдизинг билан қўпорилиб чиқ ва денгизга кўчиб илдиз от”, — десангиз, дарахт сизга бўйсунади.
7Хизматкорингиз қўш ҳайдаб ёки пода боқиб даладан эндигина қайтиб келганда, қай бирингиз унга: “Кел дарров, дастурхонга ўтир”, деб айтасиз?
8Бунинг ўрнига ўша хизматкорингизга: “Кечки овқатимни тайёрла, еб–ичиб бўлгунимча, белингни боғлаб, менга хизмат қил, кейин ўзинг еб–ичасан”, деб айтмайсизми?!
9Хизматкор ўз вазифасини бажаргани учун унга ташаккурлар билдирмайсиз–ку!
10Шу сингари сизлар ҳам ўзингизга буюрилган ҳамма ишни бажарганингиздан сўнг: “Биз бор–йўғи хизматкормиз, вазифамизни бажардик, холос”, — деб айтинглар.
11Исо Самария билан Жалилани кесиб ўтиб, Қуддус томон йўл олди.
12У бир қишлоққа кираётганда, тери касаллигига чалинган ўн киши Уни қаршилаб олди. Улар узоқдан туриб,
13фарёд қилдилар:
13— Эй Исо! Устоз! Бизга раҳм қилинг!
14Исо уларни кўриб: — Боринглар, ўзларингни руҳонийларга кўрсатинглар, — деди. Улар йўлда кетаётганларида, тери касаллигидан покланиб қолдилар.
15Улардан бири ўзининг шифо топганини кўриб, баланд овозда Худони улуғлаб орқага қайтди.
16Ўзини Исонинг оёқлари остига ташлаб, Унга миннатдорчилик билдирди. Ўша одам Самариялик эди.
17Исо шогирдларига деди: — Тери касаллигидан покланган ўн киши эмасмиди?! Қолган тўққизтаси қани?
18Худони улуғлаш учун шу бир бегона кишидан бошқа ҳеч ким қайтиб келмадими?
19Сўнг Исо тери касаллигидан покланган одамга деди: — Ўрнингдан тургин–да, боравер. Сенга ишончинг шифо берди.
20Баъзи фарзийлар Исодан: “Худонинг Шоҳлиги қачон келади?” деб сўрадилар. Исо уларга шундай жавоб берди: — Худонинг Шоҳлиги кўзга кўринадиган шаклда келмайди.
21Ҳеч ким: “Қара, Худонинг Шоҳлиги бу ерда”, ёки “Ана у ерда”, — деб айтмайди. Чунки Худонинг Шоҳлиги сизларнинг орангиздадир.
22Кейин Исо шогирдларига деди: — Шундай вақтлар келадики, сизлар Инсон Ўғлининг кунларидан биттасини кўришни орзу қиласизлар, аммо ўша кунни кўролмайсизлар.
23Одамлар сизларга: “Ана, Исо анави ерда” ёки “Мана, Исо бу ерда”, деб айтадилар. Аммо сизлар улар айтган ерга борманглар, уларнинг ортидан эргашманглар.
24Чунки Инсон Ўғли қайтиб келганда, Уни ҳамма кўради. У осмонни бир четидан бошқа четигача ёритиб юборган чақмоқдай бўлади.
25Лекин ундан аввал Инсон Ўғли кўп азоб чекиши ва бу насл томонидан рад қилиниши керак.
26Нуҳ пайғамбар даврида қандай бўлган бўлса, Инсон Ўғлининг қайтиб келадиган даврда ҳам худди шундай бўлади.
27Нуҳ кемага кирган кунгача инсонлар еб–ичдилар, уйландилар, турмушга чиқдилар. Тўфон келганда эса уларнинг ҳаммаси нобуд бўлди.
28Лут замонида ҳам худди шундай бўлган эди: одамлар еб–ичардилар, савдо–сотиқ қилардилар, экин экардилар, уй қурардилар.
33Жонини сақламоқчи бўлган уни йўқотади. Жонини йўқотган эса уни асраб қолади.
34Сизга шуни айтай: ўша кеча бир тўшакда икки киши ётган бўлса, бири олинади, бири қолдирилади.
35[35-36] Икки аёл бирга тегирмон тортаётган бўлса, бири олинади, бири қолдирилади [1].
37Шогирдлар Исодан сўради: — Ҳазрат, бу воқеалар қаерда юз беради? — Калхатлар тўпланган жойда мурда бўлишини ҳамма билади, — деб жавоб берди Исо. — Бу воқеалар қаерда юз бериши ҳам сизларга шу сингари аён бўлади.