10“Икки одам ибодат қилгани Маъбадга киришибди. Уларнинг бири фарзий, иккинчиси солиқчи экан.
11Фарзий ўрнидан туриб, шундай ибодат қилибди:
11— Худойим, Ўзингга шукр! Чунки мен бошқаларга ўхшаб ўғри, жиноятчи, зинокор ёки манави солиқчидай эмасман.
12Мен ҳафтада икки марта рўза тутаман. Топганимнинг ўндан бирини ушр қилиб бераман.
13Солиқчи бўлса узоқда туриб, ҳатто осмонга ҳам қарашга ботинолмай, кўкрагига урганича: — Ё Худо, мен гуноҳкорга раҳм қил! — деб илтижо қиларди.
14Сизга айтаман: фарзий эмас, мана шу одам оқланиб уйига қайтди. Зотан ўзини ўзи юксалтирган одам камситилади, ўзини паст олган одам эса юксалтирилади.”
15Исо болаларимизга қўл теккизсин, деб одамлар Унинг олдига ҳатто гўдакларни ҳам олиб келишарди. Шогирдлар буни кўриб, одамларни койидилар.
16Исо эса болаларни ёнига чақириб, деди: “Болаларга йўл беринглар, Менинг олдимга келишига тўсқинлик қилманглар! Зеро, Худонинг Шоҳлиги шундайларникидир.
17Сизларга чинини айтайин: ким Худонинг Шоҳлигини бола каби қабул қилмаса, унга ҳеч қачон киролмайди.”
18Яҳудий бошлиқлардан бири Исодан сўради: — Валинеъмат Устозим! Абадий ҳаётга эга бўлиш учун нима қилишим керак?
19Исо унга деди: — Нега Мени валинеъмат дейсиз? Биргина Худодан бошқа ҳеч ким валинеъмат эмас.