1Исо Ерихо шаҳрига кириб, шаҳар бўйлаб ўтаётган эди.
2Бу шаҳарда Заккай деган бир одам бор эди. У солиқчилар бошлиғи бўлиб, бой эди.
3Заккай: “Исо ким экан?” деб Уни кўришга уринарди, аммо одам кўплигидан кўра олмасди, чунки унинг бўйи паст эди.
4У олдинга югуриб, Исони кўриш учун шикамора анжир дарахти устига чиқиб олди. Исо ўша ердан ўтиши керак эди.
5Исо у ерга келганда, юқорига қараб, Заккайга деди: — Заккай! Тезроқ пастга туш, Мен бугун сенинг уйингда меҳмон бўлишим керак.
6Заккай дарров пастга тушди, Исони қувонч билан уйига таклиф қилди.
7Буни кўрганларнинг ҳаммаси: “Исо бир гуноҳкор одамнинг уйига меҳмонга борди”, деб норозилик билдиришди.
8Заккай эса ўрнидан туриб, РаббимизИсога деди:
8— Ҳазрат, мен мол–мулкимнинг ярмини камбағалларга бераман. Бирон кимсанинг нарсасини ноҳақ олган бўлсам, тўрт баробар қилиб қайтараман.
9Исо унга шундай жавоб берди: — Бугун бу хонадонга нажот келди, чунки бу одам ҳам Иброҳимнинг ўғлидир.
10Инсон Ўғли йўқолганни излаб топиш ва уни қутқариш учун келган.
11Оломон Исонинг бу сўзларини тинглар экан, Исо гапини бир масал билан давом эттирди. Чунки Исо Қуддусга яқинлашиб қолган эди, одамлар ҳам, Худонинг Шоҳлиги ҳозир зоҳир бўлиши керак, деб ўйлардилар.
12Исо шундай деди: “Бир зодагон одам узоқ мамлакатга кетмоқчи бўлибди. У ерда шоҳлик тахтини эгаллаб, қайтиб келмоқчи эди.
13Кетишдан олдин у хизматкорларидан ўнтасини чақирибди–да, ҳар бирига биттадан тилла бериб, шундай дебди: “Мен қайтиб келгунимча, бу пулларни ишга солинглар.”
14Ҳолбуки, бу зодагоннинг ҳамюртлари уни ёмон кўришар экан. Унинг орқасидан: “Бу одам бизга шоҳ бўлмасин, истамаймиз”, деб айтиш учун элчилар юборишибди.
15Аммо зодагон шоҳлик тахтини эгаллаб, қайтиб келибди. Сўнг ўзи пул берган хизматкорларини чақиртириб, ким қанча фойда олганини билмоқчи бўлибди.
42— Тинчлик учун нималар зарурлигини бугун сен билсайдинг! Аммо булар сенга қоронғи.
43Бошингга шундай кунлар келади: душманларинг атрофингга тупроқ уядилар, сени ўраб оладилар, ҳар томондан сиқувга оладилар.
44Бағрингдаги фарзандларингни қириб ташлайдилар. Сени шу қадар вайрон қиладиларки, шаҳрингда ҳатто тош устида турган тош қолмайди. Чунки Худо сени қутқаргани келганди, аммо сен бу имкониятни қўлдан бой бердинг.
45Исо Маъбадга кириб, ичкарида савдо–сотиқ қилаётганларни қувиб чиқара бошлади.
46Уларга шундай деди:
46— “Менинг уйим Ибодат Уйи бўлади, деб Тавротда ёзилган–ку! Сизлар эса Худонинг уйини қароқчилар уясига айлантириб юборибсизлар!
47Исо ҳар куни Маъбадда таълим берарди. Бош руҳонийлар, Таврот тафсирчилари ва халқ оқсоқоллари эса Уни ҳалок қилиш пайига тушдилар.
48Лекин бунинг чорасини топмадилар, чунки бутун халқ Исонинг сўзларини жону дили билан тинглар эди.