Луқо 20:1-47 UZV2013 - Bible AI

1Бир куни Исо Маъбадда халққа таълим бериб, Хушхабар айтаётган эди. Шу пайт бош руҳонийлар, Таврот тафсирчилари ва оқсоқоллар келиб қолдилар.

2Улар Исодан сўрадилар:

2— Бизларга айтинг–чи, Сиз бу ишларни қандай ҳокимият билан қиляпсиз? Бу ҳокимиятни Сизга ким берган?

3Исо уларга шундай жавоб берди: — Мен ҳам сизларга бир савол берайин, Менга айтинглар:

4Яҳё халқни сувга чўмдириш ҳуқуқини Худодан олганмиди ёки инсонданми?

5Улар эса ўзаро мулоҳаза юритдилар: “Агар Худодан десак, У: “Нега Яҳёга ишонмадингизлар?” — дейди.

6Агар инсондан десак, бутун халқ бизни тошбўрон қилади, чунки халқ Яҳёнинг пайғамбарлигига қатъий ишонади.”

7Шундай қилиб, улар: — Қаерданлигини билмаймиз, — деб жавоб бердилар.

8Исо уларга деди:

8— Ундай бўлса, Мен ҳам бу ишларни қайси ҳокимият билан қилаётганимни сизларга айтмайман.

9Исо халққа қуйидаги масални айтди: “Бир одам узумзор барпо қилибди. Узумзорни боғбонларга ижарага бериб, ўзи узоқ вақтга сафарга кетибди.

10Йиғим–терим мавсумида, узумзор ҳосилидан тегишли улушини олиш учун ўша одам хизматкорини боғбонлар олдига юборибди. Аммо боғбонлар хизматкорни калтаклаб, қуп–қуруқ қайтариб юборишибди.

11Кейин узумзор эгаси яна бошқа бир хизматкорини юборибди. Боғбонлар бу хизматкорни ҳам уриб, шарманда қилиб, қуп–қуруқ қайтариб юборишибди.

12Яна учинчисини юборибди, уни ҳам ярадор қилиб, қувиб чиқаришибди.

13Кейин узумзор эгаси ўйлабди: “Энди нима килсам экан? Энди суюкли ўғлимни юбораман. Балки боғбонлар уни ҳурмат қилишар.”

14Аммо боғбонлар унинг ўғлини кўришлари билан ўзаро муҳокамага тушиб: — Бу меросхўр–ку! Уни ўлдирайлик, шунда мероси бизга қолади, — дейишибди–да,

15ўғлини узумзордан ташқарига чиқариб, ўлдиришибди.

15Хўш, сизнингча, энди узумзор эгаси уларни нима қилар экан?

16У келиб боғбонларни ўлдиради, узумзорини эса бошқаларга ижарага беради.” — Худо кўрсатмасин! — деб юборишди.

16Буни эшитганлар:

17Исо эса уларга тикилиб, шундай деди: “Бинокорлар рад этган тош Бинонинг тамал тоши бўлди”, деган сўзларнинг маъноси нима?

17— Ундай бўлса, Муқаддас Битиклардаги:

18Кимки бу тошга йиқилса, парча–парча бўлади. Тош кимнинг устига тушса, уни эзиб юборади.

19Исо айтган бу масал тафсирчилар билан бош руҳонийларга қарши айтилган эди. Улар буни англаб етдилар ва шу заҳоти Исони қўлга олмоқчи бўлдилар. Аммо халқдан қўрқдилар.

20Тафсирчилар билан бош руҳонийлар Исони кузатиб юрдилар. Унинг ортидан ўзларини самимий кўрсатадиган одамларни қўйдилар. Улар эса Исони тилидан илинтириб, ҳокимнинг қўлига ва ҳукмига бермоқчи эдилар.

21Шунинг учун улар Исога дедилар:

21— Устоз, сиз айтаётган сўзларингиз ва ўргатаётган таълимотингиз тўғри эканини биламиз. Сиз ҳеч кимга юз–хотир қилмай Худонинг йўлини тўғри ўргатасиз.

22Айтинг–чи, Қайсарга солиқ тўлашимиз тўғрими ёки йўқми?

23Исо уларнинг маккорлигини англаб, деди:

24— Қани, Менга бир динор кўрсатинглар! Бу тангадаги сурат ва ёзув кимники? — Қайсарники, — деб жавоб берди улар.

25Исо:

25— Ундай бўлса, Қайсарнинг ҳақини Қайсарга, Худонинг ҳақини Худога беринглар, — деди.

26Улар халқнинг кўз ўнгида Исони тилидан илинтира олмадилар. Исонинг жавобидан лол қолиб, жим бўлдилар.

27Саддуқийлар ўликларнинг тирилишини инкор этардилар. Уларнинг баъзилари Исонинг олдига келиб, халқ олдида Унга шундай савол бердилар:

28— Устоз! Мусо бизга шундай ёзиб қолдирган: “Агар бировнинг акаси фарзанд кўрмай ўтиб кетса, укаси акасининг хотинига уйланиб, акаси учун фарзандни дунёга келтирсин. Туғилган бола марҳум акасиники ҳисобланади.”

29Етти ака–ука бўлган экан. Биринчиси уйланибди, аммо фарзанд кўрмай оламдан ўтибди.

30Сўнг иккинчиси ўша хотинни олиб, бола кўрмай ўлибди.

31Учинчиси ҳам худди шу кўйга тушибди. Хуллас, еттита ака–уканинг ҳаммаси ўша хотинга уйланиб, фарзандсиз ўтиб кетибди.

32Охири, хотин ҳам ўлибди.

33Айтинг–чи, Худо одамларни тирилтирганда ўша аёл қайси бирининг хотини ҳисобланади? Еттови ҳам унга уйланган эдилар–ку!

34Исо уларга шундай жавоб берди: — Бу дунёда одамлар уйланадилар ва эрга тегадилар.

35Аммо ўликдан тирилишга ва келажакдаги дунёда яшашга сазовор бўлганлар у дунёда уйланмайдилар, эрга ҳам тегмайдилар.

36Улар бамисоли фаришталардай бўлганлари учун, ҳеч қачон ўлмайдилар. Улар Худонинг болаларидир, чунки тирилгандирлар.

37Ҳатто Мусонинг ўзи ҳам тирилишни тасдиқлаб, ёнаётган бута тўғрисидаги ҳикояда Эгамизни — Иброҳим, Исҳоқ ва Ёқубнинг Худоси деб атаган.

38Зотан Худо ўликларнинг эмас, тирикларнинг Худосидир. Худо учун ҳамма тирикдир.

39[39-40] Тафсирчиларнинг баъзилари Исога яна савол беришга журъат этмаганлари учун: — Устоз, яхши гапирдингиз, — дедилар. Исо тафсирчиларга деди:

41“Нега Масиҳни Довуднинг ўғли дейдилар?

42[42-43] Мана, Довуднинг ўзи Забур китобида шундай деган:
Душманларингни оёқларинг остига пойандоз қилмагунимча, Сен Менинг ўнг томонимда ўтиргин.”

42“Эгамиз айтмоқда Раббимга:

44Демак, Довуд Масиҳни Раббим деб атаган бўлса, қандай қилиб Масиҳ Довуднинг ўғли бўлади?!”

45Бутун халқ Исони тинглаб турар экан, У шогирдларига деди:

46“Таврот тафсирчиларидан эҳтиёт бўлинглар! Улар узун кийимлар кийишни, бозорларда юрганларда уларга салом беришларини яхши кўрадилар. Синагогаларда яхши жойларда ўтиришни, зиёфатларда тўрда ўтиришни ёқтирадилар.

47Аммо бева аёлларнинг уй–жойларини тортиб оладилар, хўжа кўрсинга узоқ дуо ўқийдилар. Бундай одамлар ниҳоятда қаттиқ жазога мубтало бўладилар.”

© Муқаддас Китоб Таржима қилиш Институти
/div>