10Исо уларга деди: — Шаҳарга киришларингиз биланоқ, кўзада сув кўтариб кетаётган бир одамни учратасизлар. Ўша одамга эргашиб, у кирадиган уйга киринглар.
11Хонадон эгасига шундай деб айтинглар: “Устозимиз шогирдлари билан Фисиҳ таомини емоқчилар. У сиздан: ‘Бизга тайёрлаб қўйилган меҳмонхона қаерда?’ деб сўраб юбордилар.”
12Уй эгаси сизларга жиҳозланган катта болохонани кўрсатади. У ерда биз учун ҳозирлик кўринглар.
13Шогирдлар кетдилар. Ҳамма нарса худди Исо айтганидай рўй берди. Улар Фисиҳ таомини тайёрладилар.
14Зиёфат вақти бўлди. Исо билан ҳаворийлари дастурхон атрофига ёнбошлашди.
15Исо уларга деди:
15— Мен азоб чекмасимдан аввал бу Фисиҳ таомини сизлар билан бирга ейишни жуда ҳам орзу қилгандим.
16Сизларга айтай: Биз Худонинг Шоҳлигида ҳақиқий Фисиҳ таомини емагунимизча, Мен бу таомдан бошқа емайман.
18Сизларга айтай: Худонинг Шоҳлиги келмагунча, Мен узум неъматидан бошқа ичмайман.
19Сўнгра нонни олди, шукрона дуосини айтиб синдирди ва шогирдларига бериб деди: — Бу нон Менинг танамни билдиради. Танам сизлар учун фидо бўлади. Биргаликда нон синдириб еганингизда Мени хотирланглар.
20Овқатланиб бўлганларидан кейин, Исо яна шароб қуйилган косани олиб, шундай деди: — Бу коса Худонинг янги аҳдини билдиради. Бу Аҳд сизлар учун тўкиладиган қоним эвазига кучга киради.
21Ана, қаранг! Менга хиёнат қиладиган одам Мен билан бир дастурхонда ўтирибди.
22Ҳа, Худо режа қилгандай Инсон Ўғли жон беради. Аммо Инсон Ўғлига хиёнат қилган одамнинг ҳолига вой!
23Шунда улар бир–бирларидан: — Oрамизда бундай ишга қўл урадиган ким экан? — деб сўрай бошладилар.
24Шогирдлар орасида: “Қайси биримиз энг катта ҳисобланишимиз керак?” деган баҳс бўлди.
25Исо уларга деди: “Бутпарастларнинг ҳукмдорлари халқларига ўз ҳукмини ўтказадилар. Эл бошлиқлари олийҳиммат деб олқишланадилар.
26Сизлар эса бундай бўлманглар. Аксинча, орангизда ким катта бўлса, ўзини энг кичикдай тутсин. Ким бошлиқ бўлса, хизматкордай бўлсин.
27Хўш, ким катта? Дастурхон атрофида ўтирганми ёки унга хизмат қилаётганми? Дастурхон атрофида ўтирган эмасми?! Мен эса орангизда хизматкордайман.
28Оғир кунларимда ёнимда бўлдингизлар.
29Шунинг учун, Отам Менга инъом қилган Шоҳликни Мен сизларга инъом қиляпман.
47Исо ҳали гапириб бўлмасидан, бирданига оломон келиб қолди. Оломонни ўн икки шогирддан бири — Яҳудо бошлаб келганди. Яҳудо Исони ўпмоқчи бўлиб, Унга яқинлашди.
48Исо эса унга деди:
48— Яҳудо, сен Инсон Ўғлига бир ўпич билан хиёнат қиляпсанми?
57Лекин Бутрус инкор этиб: — Эй синглим, мен Уни танимайман! — деди.
58Бир оздан кейин бошқа бир одам Бутрусни кўриб: — Сен ҳам улардан бирисан–ку! — деди. Лекин Бутрус унга ҳам: — Эй биродар, мен улардан эмасман! — деди.
59Орадан бир соатлар ўтгандан кейин яна кимдир: — Ҳақиқатан ҳам, манави одам У билан бирга бўлган. Ахир, у ҳам Жалилалик–ку! — деб туриб олди.
60— Менга қара, нима тўғрисида гапиряпсан, тушунмаяпман — деб эътироз билдирди Бутрус. У гапини тугатмасданоқ, хўроз қичқирди.
61Раббимиз Исо ўгирилиб, Бутрусга қаради. Шунда Бутрус Раббимизнинг: “Бугун хўроз қичқирмасдан олдин, сен Мендан уч марта тонасан”, — деган гапини эслади.
62Бутрус ҳовлидан чиқиб, аччиқ–аччиқ йиғлади.
63Исони қўриқлаган одамлар Уни ҳақоратлаб калтакладилар.
64Улар Исонинг кўзларини боғлаб қўйиб:
64— Пайғамбар, қани топ–чи, Сени ким урди экан? — дердилар.
65Исога яна кўп ҳақоратли сўзлар айтдилар.
66Тонг отганда Олий кенгаш аъзолари — бош руҳонийлар билан тафсирчилар йиғилдилар. Исони уларнинг олдига олиб келишди.
67— Бизга айт–чи, Сен Масиҳмисан? — деб сўрадилар. Исо шундай жавоб берди: — Агар сизларга айтсам, Менга ишонмайсизлар.
68Агар сизларга савол берсам, жавоб бермайсизлар.
69Бироқ бундан буён Инсон Ўғли Қодир Худонинг ўнг томонида ўтиради.