Луқо 23:1-56 UZV2013 - Bible AI

1Бутун Кенгаш аъзолари туриб, Исони Пилатнинг олдига келтирдилар.

2Улар Исони айблай бошладилар:

2— Биз бу Одамни халқимизни йўлдан оздираётганда ушлаб олдик. У, Қайсарга солиқ тўламанглар, Мен Масиҳман, шоҳман, деб айтиб юрибди.

3Пилат Исодан: — Сен яҳудийларнинг шоҳимисан? — деб сўради. — Сиз шунақа дейсиз, — деб жавоб берди Исо.

4Шунда Пилат бош руҳонийларга ва оломонга: — Мен бу одамни айблашга ҳеч қандай сабаб кўрмаяпман, — деди.

5Аммо улар қаттиқ туриб олдилар:

5— У Ўз таълимоти билан бутун Яҳудиядаги одамларни қўзғолонга даъват қиляпти. У бу қилмишини Жалилада бошлаганди, энди шу ерга ҳам етиб келибди.

6Пилат бу гапни эшитиб: — Бу Одам Жалилаликми? — деб сўради.

7Исо Ҳироднинг қўл остидаги ҳудуддан эканини Пилат билгач, Уни Ҳирод ҳузурига жўнатди. Ҳирод ўша пайтда Қуддусда эди.

8Ҳирод Исони кўриб, жуда хурсанд бўлиб кетди. У анчадан буён Исони кўрмоқчи бўлиб юрган эди. Чунки Ҳирод Исо ҳақида эшитган, Унинг бирон мўъжизасини кўрсам, деган ниятда эди.

9Ҳирод Исога кўп саволлар берди, аммо Исо ҳеч бирига жавоб қайтармади.

10Шу ерда турган бош руҳонийлар билан Таврот тафсирчилари эса Уни шиддат билан қораладилар.

11Шундан кейин Ҳироднинг ўзи ҳам аскарлари билан бирга Исони камситиб масхаралади. Унга шоҳона чопон кийдириб, Пилатнинг олдига қайтариб юборди.

12Бир–бирига душман бўлган Ҳирод билан Пилат ўша куни дўстлашдилар.

13Пилат бош руҳонийлар, бошлиқлар ва халқни чақириб,

14уларга деди:

14— Сизлар бу Одамни халқни йўлдан оздиришда айблаб, олдимга олиб келдингизлар. Мен Уни сизларнинг олдингизда текшириб кўрдим. Аммо сизлар Унга қўйган айблардан биронтасини мен топмадим.

15Ҳирод ҳам ҳеч нима тополмагани учун Уни бизнинг олдимизга қайтариб юборди. Хуллас, бу Одам ўлимга лойиқ бирон иш қилмаган.

16[16-17] Шунинг учун, мен Уни калтаклаб, озод қилиб юбораман [1].

18Халойиқ эса бир оғиздан: — Унга ўлим! Бизга Бараббани озод қилинг! — деб бақира кетишди.

19Барабба шаҳарда юз берган исёнда иштирок этиб, қотиллик қилган, шунинг учун зиндонга ташланган эди.

20Пилат Исони озод қилмоқчи бўлиб, оломонга яна мурожаат этди.

21Аммо оломон: “Хочга михлансин! Хочга михлансин!” деб шовқин кўтарди.

22Пилат учинчи марта уларга айтди:

22— У нима ёмонлик қилди, ахир?! Мен Унда ўлимга лойиқ бирор айб топганим йўқ. Шундай экан, мен Уни калтаклаб, озод қилиб юбораман!

23Бироқ оломон овози борича: “Исо хочга михлансин!” деб бақириб, талаб қилаверди. Ниҳоят уларнинг бақир–чақирлари устун келди.

24Пилат уларнинг талабини бажаришга қарор қилди.

25Оломоннинг истагига кўра, исёнда иштирок этиб, қотиллик қилгани учун зиндонга ташланган одамни Пилат озод қилди, Исони эса оломоннинг ихтиёрига топширди.

26Аскарлар Исони олиб кетдилар. Улар кетаётганларида, Шимўн деган бир одамни учратиб қолдилар. Шимўн Киринеялик бўлиб, даладан шаҳарга қайтиб келаётган экан. Аскарлар унинг елкасига хочни ортиб, Исонинг кетидан боришга мажбур қилдилар.

27Бир талай оломон Исонинг ортидан эргашиб келаётган эди. Уларнинг орасида аёллар ҳам бор эди. Аёллар кўксига уриб, Исо учун фарёд қилардилар.

28Исо аёлларга қараб деди: — Мен учун йиғламанглар, эй Қуддус қизлари! Ўзларингиз учун, фарзандларингиз учун йиғланглар.

29Шундай кунлар келадики: “Туғмаган, бола эмизмаган, бепушт аёллар бахтлидир”, — деб айтишади.

30Ўшанда одамлар тоғларга: “Бизни яширинглар!” дея бақиришади. Қирларга: “Устимизга қуланглар!” деб ёлворишади.

31Кўкариб турган дарахтга шундай қилсалар, қуриган дарахтни нима қилар эканлар?!

32Исо билан бирга икки жиноятчини ҳам қатл қилишга олиб кетаётган эдилар.

33Бош суяги деган жойга етиб келганларидан сўнг, аскарлар Исони хочга михладилар. Исо билан бирга иккита жиноятчини ҳам михладилар, уларнинг бири Исонинг ўнг томонида, бири чап томонида эди.

34Исо: Аскарлар қуръа ташлаб, Исонинг кийимларини бўлишиб олдилар.

34— Эй Ота! Уларни кечиргин, улар нима қилаётганини билмайдилар, — деди.

35Оломон қараб турарди. Бошлиқлар эса Исонинг устидан кулиб, шундай дердилар:

35— У бошқаларни қутқарарди. Агар У Худо танлаган Масиҳ бўлса, энди Ўзини қутқариб кўрсин–чи! — дейишарди.

36Аскарлар ҳам Исони масхараладилар. Улар Исога арзон шароб ичиргани яқинлашиб,

37шундай дедилар:

37— Агар Сен яҳудийларнинг Шоҳи бўлсанг, Ўзингни Ўзинг қутқар–чи!

38Исонинг бош томонида “Бу Яҳудийларнинг Шоҳидир” деган ёзув бор эди.

39Осилган жиноятчилардан бири Исони ҳақоратлаб деди: — Масиҳ экансан, Ўзингни ҳам, бизни ҳам қутқармайсанми?!

40Иккинчи жиноятчи эса бу шеригига таъна қилди: — Худодан қўрқмайсанми?! Ўзинг ҳам шу одам каби жазога маҳкум бўлгансан–ку!

41Биз қилмишимизга яраша адолатли жазо олдик. У эса ҳеч қандай ёмонлик қилгани йўқ.

42Кейин деди: — Эй Исо, тахтингизга ўтириб, Шоҳ бўлганингизда мени эсланг!

43Исо унга деди: — Сенга чинини айтайин, бугуноқ сен Мен билан бирга жаннатда бўласан.

44[44-45] Туш пайти эди. Кун қорайди, соат учга қадар ҳамма ёқ зулматга чўмди. Маъбаддаги парда ўртасидан йиртилди.

46Исо баланд овоз билан фарёд қилди: Шундай деди–да, жон берди.

46— Ота! Руҳимни Сенинг қўлларингга топширяпман.

47Воқеани кўриб турган юзбоши Худони улуғлаб:

47— Ҳақиқатан ҳам, бу Одам солиҳ экан, — деди.

48Томошага тўпланган оломон содир бўлган воқеаларни кўриб, қайғудан кўксига ура–ура уйларига қайтиб кетдилар.

49Исони билганлар эса, шу жумладан, Жалиладан Унга эргашиб келган аёллар юз берган воқеаларни узоқдан кузатиб турардилар.

50Олий кенгаш аъзолари орасида Юсуф исмли яхши ва солиҳ бир киши бор эди.

51У яҳудийларнинг Ариматея шаҳридан бўлиб, Худонинг Шоҳлигини интизорлик билан кутарди. Юсуф Кенгаш аъзоларининг бу қарорини ва қилган ишини маъқулламаган эди.

52У Пилатнинг олдига бориб, Исонинг жасадини сўради.

53Юсуф жасадни хочдан тушириб олиб, зиғир мато билан кафанлади. Кейин жасадни қояга ўйилган қабрга қўйди. Бу қабрга ҳали ҳеч ким қўйилмаган эди.

54Бу кун Шаббат арафаси бўлиб, Шаббат куни бошланишига оз қолганди.

55Жалиладан Исо билан бирга келган аёллар Юсуфнинг орқасидан эргашиб бордилар. Улар қабрни ва Исонинг жасади қандай дафн қилинганини кўрдилар.

56Улар уйларига қайтиб бориб, жасадга суртиш учун хушбўй мойлар ва атирлар тайёрладилар. Шаббат куни эса, Қонунда буюрилгандай, дам олдилар.

© Муқаддас Китоб Таржима қилиш Институти
/div>