4Шу тариқа Ишаё пайғамбар ўз китобида ёзган қуйидагича башорати амалга ошди: Эгамизга йўл ҳозирланг, Унга тўғри йўл очинг!”
4“Саҳрода бир овоз янграмоқда:
5Ҳар бир жарлик тўлдирилади, Ҳар бир тоғу тепалик пасаяди. Қинғир–қийшиқ йўллар ростланади, Ўнқир–чўнқир сўқмоқлар текис бўлади.
6Бутун жонзот Худонинг нажотини кўради!”
7Катта бир оломон сувга чўмдирилиш учун Яҳёнинг олдига келди. Яҳё уларга деди: — Ҳой, илонлар зоти! Бошингизга келаётган Худо ғазабидан қочиб қутуласиз, деб сизларга ким айтди?
8Бундан кейин тавбага яраша самара беринглар! Ўзингизча: “Биз Иброҳим наслиданмиз”, деб айтишни хаёлингизга ҳам келтирманглар! Сизларга шуни айтай: Худо мана бу тошлардан Иброҳимга авлод тиклашга қодир.
9Ҳозирданоқ дарахтлар илдизида болта ётибди. Яхши мева бермаган ҳар бир дарахт кесилиб, оловга ташланади.
10Оломон Яҳёдан сўради: — Ундай бўлса, биз нима қилишимиз керак?
11У жавоб бериб, деди: — Кимнинг иккита кўйлаги бўлса, бирини кўйлаги бўлмаган одамга берсин. Кимнинг озиқ–овқати бўлса, у ҳам овқати йўқлар билан бўлишсин.
12Солиқчилардан баъзилари ҳам сувга чўмдирилиш учун келиб, Яҳёдан: — Устоз, биз нима қилишимиз керак? — деб сўрашди.
13Яҳё уларга шундай жавоб берди:
13— Белгиланганидан ортиғини одамлардан талаб қилманглар.
14Баъзи бир аскарлар ҳам ундан: — Биз–чи?! Биз нима қилишимиз керак? — деб сўрадилар. Яҳё уларга деди: — Бировларни ноҳақ айблаб, пул орттирманглар, маошингиз билан қаноатланинглар.
16— Мен сизларни сувга чўмдиряпман. Лекин ортимдан мендан ҳам қудратлироқ бўлган бир Зот келмоқда. Мен Унинг чориқ ипларини ечишга ҳам арзимайман. У сизларни Муқаддас Руҳга ва оловга чўмдиради.
17Унинг паншахаси қўлида тайёр турибди. У Ўз хирмонини шопиради: буғдойни Ўз омборига тўплаб, сомонни эса сўнмас ўтда ёндириб юборади.
18Яҳё яна кўп бошқа насиҳатлар бериб, халққа Хушхабарни эълон қиларди.
19Вилоят ҳукмдори Ҳироднинг қилмишларини эса фош қилди. Чунки Ҳирод ўз укасининг хотини Ҳиродияга уйланган ва яна бошқа ёмон ишлар ҳам қилганди.
20Шуниси етмагандай, у Яҳёни ҳам зиндонга қаматиб қўйди.
21Бутун халқ сувга чўмдирилаётганда, Исо ҳам сувга чўмдирилди. У ибодат қилиб турганда осмон очилиб кетди
22ва МуқаддасРуҳ каптар шаклида Унинг устига тушиб келди. Осмондан эса: “Сен Менинг севикли Ўғлимсан, Сендан ниҳоятда мамнунман”, — деган овоз келди.
23Исо хизматини бошлаганда ўттиз ёшларда эди. Одамлар Уни Юсуфнинг ўғли деб ҳисоблардилар. Юсуф эса — Элининг ўғли,