Луқо 5:1-39 UZV2013 - Bible AI

1Бир куни Исо Жалила кўли бўйида турганда, оломон Худонинг сўзини эшитиш учун Исонинг ёнида тирбанд бўлди.

2Исо кўл қирғоғида турган икки қайиқни кўрди. Балиқчилар қайиқдан чиқиб, тўрларини юваётган эдилар.

3Қайиқлардан бири Шимўнники эди. Исо Шимўннинг қайиғига тушиб, қирғоқдан бир оз нарироқ сузиб боришни илтимос қилди. Сўнг ўтириб, ўша ердан одамларга таълим берди.

4Исо гапини тугатиб, Шимўнга деди:

4— Чуқурроқ ерга сузиб бориб, ўлжа учун тўрларингизни ташланглар.

5Шимўн Исога шундай деди: — Устоз, биз тун бўйи астойдил ҳаракат қилдик, лекин ҳеч нарса тутолмадик. Аммо Сиз айтганингиз учун, тўр ташлаймиз.

6Улар тўр ташлаганларида, шу қадар кўп балиқ овладиларки, ҳатто тўрлари йиртила бошлади.

7Улар бошқа қайиқдаги ўртоқларига, ёрдам беринглар, деб ишора қилдилар. Қайиқлар етиб келгач, иккала қайиқни ҳам балиққа тўлдирдилар, қайиқлар сувга бота бошлади.

8Шимўн Бутрус буни кўрди–да, Исонинг олдида тиз чўкиб деди: Ҳазрат! Менинг ёнимдан кетинг, чунки мен гуноҳкор инсонман.

9Шимўн ва ёнидагилар бундай мўл балиқ овидан ҳайратга тушган эдилар.

10Шимўннинг шериклари Забадий ўғиллари Ёқуб билан Юҳанно ҳам ҳайратда эдилар. — Қўрқма, бундан буён сен инсонларни овлайсан.

10Исо Шимўнга деди:

11Улар қайиқларини қирғоққа тортдилар ва ҳамма нарсаларини қолдириб, Исога эргашдилар.

12Исо бир шаҳарда бўлганда, тери касаллигига чалинган бир одам келиб қолди. У Исони кўриб, юз тубан ерга мук тушиб, ёлворди: — Ҳазрат, биламан, истасангиз, мени бу касалликдан поклай оласиз.

13Исо қўлини узатди ва унга теккизиб: — Истайман, пок бўл! — деди. Касаллик эса ўша заҳоти кетди.

14Исо юз берган воқеани ҳеч кимга айтмасликни ўша одамга буюрди. Сўнг деди:

14— Бориб ўзингни руҳонийга кўрсат. Покланганингни ҳаммага исбот қилиш учун Мусо амр қилган қурбонликларни келтир.

15Аммо Исо тўғрисидаги гап–сўзлар тобора ёйилиб бораверди. Тумонат халойиқ Уни тинглаш ва дардларидан фориғ бўлиш учун Унинг олдига йиғилиб келар эди.

16У эса кўпинча кимсасиз жойларга кетиб, ибодат қилар эди.

17Бир куни Исо таълим бераётганда, Унинг тингловчилари орасида фарзийлар билан Таврот тафсирчилари ҳам ўтирган эдилар. Улар Жалила ва Яҳудиянинг ҳамма қишлоқларидан, Қуддусдан келган эдилар. Исода Эгамизнинг хасталарга шифо бериш қудрати бор эди.

18Бир нечта киши тўшакда ётган бир шол одамни кўтариб келдилар. Уни уйга — Исонинг олдига олиб киришга уриндилар.

19Лекин оломон кўплигидан бунинг иложини тополмай, уйнинг томига чиқиб, томдан тешик очдилар. Сўнг шолни ўша тешикдан тўшаги билан оломон ўртасига — Исонинг олдига туширдилар.

20Исо уларнинг ишончини кўриб, шолга деди: — Биродарим, гуноҳларинг кечирилди.

21Тафсирчилар билан фарзийлар эса ўзларича шундай мулоҳаза қила бошладилар: “Куфрлик қилаётган бу Одам ким ўзи? Худодан бошқа ҳеч ким гуноҳларни кечира олмайди–ку!”

22Исо уларнинг мулоҳазаларини билиб, шундай савол берди: — Нега бундай нарсаларни ўйлайсизлар?

23Қайси бири осонроқ? Шолга: “Гуноҳларинг кечирилди!” деб айтишми, ёки: “Ўрнингдан туриб юр!” деб айтишми?

24Инсон Ўғлига ер юзида гуноҳларни кечириш ҳокимияти берилган. Ҳозир шуни билиб оласизлар. — Сенга айтаман: Ўрнингдан тур! Тўшагингни олиб, уйингга бор! — деб буюрди.

24Исо шундай деди–ю, шолга:

25Шол ўша заҳоти ҳамманинг кўзи олдида ўрнидан турди. Ётган тўшагини олиб, Худони улуғлаб, уйига кетди.

26Ҳамма ҳайратга тушиб, Худони улуғлади. Улар қўрқув ичра: “Бугун ақл бовар қилмайдиган ҳодисани кўрдик”, деб айтардилар.

27Шундан сўнг, Исо у ердан чиқиб, солиқ йиғадиган жойда ўтирган Левини кўриб қолди. Исо унга: — Ортимдан юр! — деди.

28Леви ўрнидан турди, ҳамма нарсасини қолдириб, Исога эргашди.

29Сўнгра Леви ўз уйида Исонинг шарафига катта зиёфат берди. Меҳмонлар орасида бир гуруҳ солиқчилар ва бошқа одамлар бор эди.

30Фарзийлар ва фарзийларнинг мазҳабидан бўлган тафсирчилар норози бўлиб, Исонинг шогирдларига дедилар:

30— Нега сизлар солиқчилару гуноҳкорлар билан бирга еб–ичиб ўтирибсизлар?

31Исо уларга шундай жавоб берди: — Соғлар эмас, хасталар табибга муҳтождир.

32Мен солиҳларни эмас, гуноҳкорларни тавбага чақиргани келганман.

33Баъзи одамлар Исога дедилар: — Мана, Яҳёнинг шогирдлари фарзийларнинг шогирдлари каби тез–тез рўза тутиб, ибодат қилишади. Сизнинг шогирдларингиз эса еб–ичиб юрибдилар!

34Исо уларга деди: — Куёв даврада бўлганда тўйга келган меҳмонларни рўза тутишга мажбур қилиб бўлардими?!

35Бироқ улар куёвдан жудо бўладиган кунлар келади, ана ўшанда рўза тутадилар.

36Исо уларга бир масални ҳам айтиб берди: — Ҳеч ким янги кийимдан йиртиб олиб, эски кийимга ямоқ солмайди. Акс ҳолда янги кийим ҳам йиртилади, янги кийимдан олинган ямоқ ҳам эски кийимга тўғри келмайди.

37Шунингдек, ҳеч ким янги шаробни эски мешга қуймайди. Чунки янги шароб мешни ёриб юборади, шароб тўкилади, меш ҳам нобуд бўлади.

38Аксинча, янги шаробни янги мешга қуймоқ даркор.

39Эски шаробдан ичган одам янги шаробни истамайди. “Эскиси яхши”, деб айтади.

© Муқаддас Китоб Таржима қилиш Институти
div>