1Орадан кўп ўтмай, Исо шаҳару қишлоқларга бориб, Худонинг Шоҳлиги тўғрисидаги Хушхабарни эълон қилди. Ўн икки шогирди У билан бирга эди.
2Ёвуз руҳлардан ва хасталиклардан халос бўлган бир неча аёллар ҳам Исога эргашган эдилар. Булар: Магдалалик Марям (унинг ичидан еттита жин чиқиб кетган эди),
3Ҳироднинг сарой бошқарувчиси Хузанинг хотини Йўанна, Сузанна ва кўплаб бошқа аёллар эди. Улар ўз мол–мулкларини Исо билан Унинг шогирдлари эҳтиёжлари учун сарф қилардилар.
4Бир куни шаҳару қишлоқлардан талай оломон келиб, Исонинг ёнида тўпланди. Исо шундай масал айтди:
5“Бир деҳқон уруғ сепгани чиқибди. У уруғ сепаётганда баъзи уруғлар сўқмоқ йўл устига тушибди. Одамлар уруғларни босибди, қушлар чўқиб кетибди.
12Сўқмоқ йўл устига тушган уруғлар шундай одамларни билдиради: улар каломни эшитадилар, лекин ишонмасликлари ва нажот топмасликлари учун иблис уларнинг юрагидан каломни олиб кетади.
13Тошлоқ жойга тушган уруғлар эса шундай одамларни билдиради: улар каломни эшитганда уни севинч билан қабул қиладилар. Аммо улар илдиз отмаган. Шунинг учун улар қисқа вақт давомида ишонадилар, синов пайти келганда эса имондан қайтадилар.
14Тиканлар орасига тушган уруғлар шундай одамларни билдирадики, улар каломни эшитадилар, бироқ умри давомидаги ташвишлар, бойлик ва ҳаёт лаззатлари бундай уруғларни бўғиб қўяди. Уларнинг ҳосили етилмайди.
15Яхши тупроққа тушган уруғлар эса шундай кишиларни билдиради: улар каломни эшитиб, уни эзгу, самимий юракда асрайдилар ва сабр–тоқат ила ҳосил берадилар.”
16“Ҳеч ким чироқни ёқиб, устини идиш билан ёпиб қўймайди ёки чорпоя тагига яшириб қўймайди. Аксинча, кирганлар ёруғликни кўрсин, деб уни чироқпояга қўяди.
17Ахир, ҳар қандай яширин нарса маълум бўлади. Ҳар қандай сир очилади.
18Шундай экан, яхшилаб қулоқ солинглар: кимда бор бўлса, унга яна берилади. Кимда йўқ бўлса, бор, деб ўйлаган нарсаси ҳам ундан тортиб олинади.”
19Исонинг онаси билан укалари Унинг олдига келдилар, аммо одам кўплигидан Унга яқинлаша олмадилар.
20Исога:
20— Онангиз билан укаларингиз ташқарида туришибди, улар Сизни кўришмоқчи, — деб айтишди.
21Исо уларга шундай жавоб берди: — Худонинг сўзини эшитиб, унга амал қилувчилар Менинг онам ва укаларимдир.
22Бир куни Исо шогирдларига: “Кўлнинг нариги томонига ўтайлик”, — деди. Улар қайиққа ўтириб, жўнаб кетдилар.
23Сузиб кетаётганларида Исо ухлаб қолди. Кўлда қаттиқ бўрон кўтарилди, қайиқ сувга тўла бошлади. Улар хавфли аҳволда қолдилар.
24Шунда шогирдлар: Исо туриб шамолга ва қутураётган тўлқинларга дўқ урди. Шу онда шамол тинди, сукунат тушди.
24— Устоз! Устоз! Ҳалок бўляпмиз! — деб Исони уйғотдилар.
25Исо шогирдларига: Улар эса қўрқув ва ҳайрат ичра бир–бирига шундай дейишди: — Бу ким бўлди экан–а? У ҳатто шамолу сувга амр беради, улар эса бўйсунади–я!
25— Ишончингиз қани?! — деди.
26Исо шогирдлари билан қайиққа тушиб, Жалила кўлининг нариги қирғоғидаги Гераса ҳудудига сузиб келди.
27Исо қирғоққа чиқиши билан Уни жинга чалинган шаҳарлик бир одам қарши олди. Бу одам анча вақтдан бери кийим киймас эди. У уйда эмас, қабристон ғорларида яшарди.
28Ўша одам Исони кўргач, қичқириб юборди. Ўзини Унинг оёқлари остига отиб, овози борича бақирди:
29Чунки Исо ёвуз руҳга бу одамдан чиқиб кетишни буюрган эди. Кўп марта ёвуз руҳ бу одамдан устун келиб, уни бошқарарди. Гарчи бу одамнинг қўл–оёқларини занжир билан боғлаб қўриқлашган бўлса ҳам, у занжирни узиб ташларди, жин эса уни кимсасиз жойларга олиб кетарди.
30Исо жиндан: — Исминг нима? — деб сўради. — Исмим Тумонат, — деди у. Чунки бу одамнинг ичига бир талай жин кириб олган эди.
31Жинлар Исодан: “Бизни тубсиз чуқурликка юбормагин”, деб ёлвориб сўрадилар.
32Шу тоғнинг ён бағрида катта бир чўчқа подаси ўтлаб юрган эди. Жинлар Исодан: “Чўчқаларнинг ичига киришимиз учун бизга ижозат бер”, деб ёлвордилар. Исо уларга рухсат берди.
33Шунда жинлар бу одамдан чиқиб, чўчқаларга кириб олишди. Чўчқа подаси тик қияликдан кўлга ёпирилиб, чўкиб кетди.
34Чўчқа боқувчилар содир бўлган воқеани кўриб қочдилар. Улар бўлиб ўтган ҳодисани шаҳар ва қишлоқларда гапириб юрдилар.
35Одамлар бўлиб ўтган воқеани кўргани келдилар. Улар Исонинг олдига келганларида, жиндан халос бўлган одамни кўрдилар. У одам кийинган, ақли расо ҳолда Исонинг оёқ томонида ўтирарди. Улар буни кўриб, қўрқиб кетишди.
36Воқеани кўрганлар эса жин чалган одамнинг қандай қилиб шифо топганини сўзлаб бердилар.
37Шунда Гераса ҳудудидан келган ҳамма одамлар қаттиқ ваҳимага тушиб, Исога: “Бизнинг юртимиздан чиқиб кетинг”, деб илтимос қилдилар. Исо қайиққа тушиб, қайтиб кетди.
38[38-39] Жинлардан халос бўлган одам Исога: — Сиз билан кетай, — деб ёлворди. Исо эса: — Уйингга қайтиб бор. Худо сен учун нималар қилганини айтиб бер, — деб уни жўнатиб юборди. У киши бориб, Исо унга қанчалар мурувват кўрсатганини бутун шаҳарга эълон қилди.
40Исо кўлнинг бу қирғоғига қайтиб келганда, халқ Уни қаршилаб олди, чунки ҳамма Уни кутаётган эди.
41Шу пайт Яир исмли бир одам келиб қолди. У синагога оқсоқоли эди. У Исонинг оёғига бош уриб: “Илтимос, уйимга юринг”, деб ёлворди.
42Чунки Яирнинг ўн икки ёшли ёлғиз қизи ўлим тўшагида ётган эди.
42Исо ўша одам билан кетди. Оломон Исони ҳар томондан қисиб қўярди.
43Оломон орасида ўн икки йилдан бери қон кетишидан азоб чекаётган бир аёл ҳам бор эди. У бор–будини табибларга сарфлаган бўлса ҳам, биронтаси унга шифо бера олмаган эди.
44Аёл Исонинг орқасидан келиб, Унинг кийими этагига қўлини теккизди. Шу заҳоти қон кетиши тўхтади.
45— Менга ким тегди? — деб сўради Исо. Исога қўл теккизганини ҳеч ким тан олмади. Шунда Бутрус деди: — Устоз, оломон Сизни ўраб олиб, сиқиб қўйганини кўриб турибсиз–ку!
46Лекин Исо деди: — Кимдир Менга қўлини теккизди. Ичимдан бир куч чиққанини сездим.
47Назардан четда қола олмаслигини билиб, аёл титраганча Исонинг олдига келди. Унинг оёқлари остига ўзини ташлаб, бутун халқ олдида нима сабабдан Исога қўлини теккизганини ва қўл теккизган заҳоти шифо топганини айтиб берди.
48Исо унга деди: — Қизим, ишончинг сени соғайтирди. Эсон–омон бор.
49Исо шундай деб турган ҳам эдики, синагога оқсоқолининг уйидан кимдир келиб унга: — Қизингиз ўлди, Устозни овора қилмай қўя қолинг, — деди.
50Буни эшитган Исо синагога оқсоқоли Яирга деди:
50— Қўрқманг. Фақат ишонинг, қизингиз шифо топади.
51Исо оқсоқолнинг уйига келганда, Бутрус, Юҳанно, Ёқуб ва қизнинг ота–онасидан бошқа ҳеч кимнинг ичкарига киришига рухсат бермади.
52Ҳамма қизча учун дод–фарёд қилаётган эди. Исо уларга деди:
52— Йиғламанглар, ахир, қизча ўлмаган, у ухлаб ётибди.
53Улар эса Исонинг устидан кулдилар, чунки қизча ўлганини билардилар.
54Исо эса қизчанинг қўлидан ушлаб:
54— Қизалоқ, тур ўрнингдан! — деди.
55Қизчага жон кирди. У шу заҳоти ўрнидан турди. Исо: “Қизчага овқат беринглар”, — деб буюрди.
56Қизчанинг ота–онаси донг қотиб қолдилар. Исо эса уларга бўлган воқеа ҳақида ҳеч кимга оғиз очмасликни буюрди.