1
3Мен фарзандларингизни жазолайман.
4Шунда бу амрни сизларга Мен берганимни билиб оласизлар. Мен бу амр орқали ота–бобонгиз
5—
6Улар кўрсатмаларимни бузмасдан етказишарди, адолатли ҳукм чиқаришарди. Софдиллик ва тўғрилик йўлларида Менга ҳамроҳ эдилар, кўпларни гуноҳдан қайтардилар.
7Руҳонийнинг вазифаси одамларга тўғри таълим беришдир. Одамлар унинг олдига маслаҳат сўраб боришлари керак, ахир, у Мен, Сарвари Оламнинг элчисидир.
8Аммо, эй руҳонийлар, сизлар йўлимдан оғдингизлар, ўз кўрсатмаларингиз билан кўпларни йўлдан урдингизлар. Леви қавми билан тузган аҳдимни барбод қилдингизлар, — дейди Сарвари Олам.
9— Мен эса сизларни хўрладим, барча халқлардан пастроқ қилдим. Сизлар Менинг йўлимдан юрмаяпсиз, қонун масаласида тарафкашлик қиляпсиз.”
10Ҳаммамизнинг отамиз бир эмасми?! Ҳаммамизни бир Худо яратган эмасми?! Нега энди биз бир–биримизга садоқатсиз бўлишимиз керак? Нега Худо ота–боболаримиз билан тузган аҳдни булғашимиз керак?
11Эй
12
13Сизлар яна шундай қиляпсиз: Эгамизнинг
14“Нима учун?” деб сўрайсиз. Чунки сизлар ёшлик чоғингизда уйланган хотинингизга бевафолик қилдингиз. Ахир, у сизнинг умр йўлдошингиз, никоҳ аҳдингиздаги хотинингиз–ку! Эгамизнинг Ўзи сизларнинг орангизда гувоҳдир.
15Эҳтиёт бўлинг, орангизда ҳеч ким ўз хотинига хиёнат қилмасин. Худо сизларни бир тан бир жон қилган–ку! Энди Худо сизлардан нимани кутяпти? Ҳақиқий художўй фарзандларни кутяпти.
16“Хотинидан нафратланиб, ундан ажрашган эркак ўз ҳимояси остида бўлган хотинига шафқатсизлик қилган бўлади”, — дейди Исроил халқининг Худоси — Эгамиз. “Шу боис ҳушёр бўлинглар, хиёнат қилманглар”, — дейди Сарвари Олам.
17Сизлар гапларингиз билан Эгамизни чарчатиб юбордиларинг–ку, яна: “Қандай қилиб Уни чарчатибмиз?” деб сўрайсизлар. Сизлар: “Ёмонлик қилган ҳаммани Эгамиз яхши кўради, улардан мамнун бўлади. Қани, адолат Худоси борми ўзи?!” деб aйтасизлар. Бу гапларинг билан Эгамизни чарчатяпсизлар.