Малаки 4:1-6 UZV2013 - Bible AI

1Сарвари Олам шундай дейди: “Ана, қиёмат куни яқинлашиб қолди. Ўша кун ловуллаган тандирдай бўлади. Такаббурлар билан ёвузларнинг ҳаммаси гўё хас–чўпдир. Келаётган ўша куни ҳаммаси ёндириб ташланади. Улардан на шохлар, на илдизлар қолади.

2Сизлар учун эса, эй номимни эшитиб қўрқадиганлар, зафар қуёш каби кўтарилади, сизларга шифо нурларини сочади. Ҳа, сизлар шодланасизлар. Оғилхонадан қўйиб юборилган бузоқлардай сакрайсизлар.

3Ёвузларни босиб эзасизлар. Ҳа, Мен белгилаган ўша кунда улар оёғингиз остидаги тупроқдай бўлади, — дейди Сарвари Олам. —

4Қулим Мусонинг кўрсатмаларини эсланг. Унга Синай тоғида бутун Исроил халқи учун берган одил қонун–қоидаларимни эсга олинг.

5Мана, Мен, Эгангизнинг улуғ ва даҳшатли куни келишидан олдин, олдингизга Илёс пайғамбарни юборяпман.

6У оталарнинг юракларини фарзандларга, фарзандларининг юракларини эса оталарга мойил қилади. Токи Мен юртни лаънатлаб йўқ қилмайин.”

© Муқаддас Китоб Таржима қилиш Институти
/div>