1
2Ишаё пайғамбарнинг китобида ёзилганки:
3Саҳрода бир овоз янграмоқда:
4Дарвоқе, Яҳё чўмдирувчи саҳрода яшар ва одамларга: “Гуноҳларингиздан
5Бутун
6Яҳёнинг кийимлари туя жунидан тўқилган бўлиб, белига теридан камар боғлаган эди. У чигиртка ва ёввойи асал ер эди.
7У халққа шундай деб эълон қиларди: “Ортимдан мендан ҳам қудратлироқ бўлган бир Зот келмоқда. Мен энгашиб Унинг чориқ ипларини ечишга ҳам арзимайман.
8Мен сизларни сувга чўмдиряпман, У эса сизларни
9Ўша кунлари Исо Жалила вилоятининг Носира шаҳридан Яҳё олдига келди. Яҳё Уни Иордан дарёсида чўмдирди.
10Сувдан чиқиши биланоқ Исо
11Осмондан эса: “Сен Менинг севикли Ўғлимсан, Сендан ниҳоятда мамнунман”, деган овоз эшитилди.
12Муқаддас Руҳ Исони дарҳол чўлга бошлаб кетди.
13Исо чўлда қирқ кун бўлиб, шайтон томонидан васвасага солинди. Исо ёввойи ҳайвонлар орасида яшаб, фаришталар Унга хизмат қилишарди.
14Яҳё зиндонбанд қилингандан кейин, Исо Жалилага бориб, Худонинг Хушхабарини ваъз қилди:
15
16Исо Жалила кўли бўйлаб ўтаётиб, Шимўн ва унинг укаси Идрисни кўриб қолди. Улар балиқчи бўлиб, кўлга тўр ташлаётган эдилар.
17Исо уларга:
18Улар ўша заҳотиёқ тўрларини ташлаб,
19Исо бир оз нари юргач, Забадийнинг ўғиллари
20Исо шу онда уларни ҳам чақирди. Улар оталари Забадийни ва ёлланма ишчиларни қайиқда қолдириб, Исога эргашдилар.
21Улар Кафарнаҳум шаҳрига кириб боришди. Шаббат куни Исо синагогага кириб, таълим бера бошлади.
22Халойиқ Исонинг таълимотини эшитиб, ҳайратда қолди, чунки У одамларга
23Ўша синагогада ёвуз руҳга чалинган бир одам бор эди. У тўсатдан қичқириб юборди:
24— Эй Носиралик Исо! Бизлар билан нима ишинг бор?! Сен бизни ҳалок қилгани келдингми? Сенинг кимлигингни биламан, Сен Худонинг Азизисан!
25Бироқ Исо жинга дўқ уриб:
26Ёвуз руҳ у одамни қаттиқ силтади, овози борича бақириб, унинг ичидан чиқиб кетди.
27Одамлар ҳайратланиб, бир–бирларидан сўрай бошладилар:
28Шундай қилиб, Исонинг шуҳрати Жалила вилоятининг атрофларига ёйила бошлади.
29Исо, Шимўн, Идрис, Ёқуб, Юҳанно синагогадан чиқиб, тўғри Шимўн ва Идриснинг уйига бордилар.
30Шимўннинг қайнанаси иситмалаб, тўшакда ётган эди. Исо келиши биланоқ Унга бу ҳақда айтишди.
31Исо аёлнинг ёнига борди, қўлидан тутиб, ўтирғизиб қўйди. Шунда аёлнинг иситмаси тушди, у меҳмонларга хизмат қила бошлади.
32Қуёш ботиб кеч кирган пайтда, одамлар хасталарни ва жинга чалинганларни Исонинг олдига олиб келишди.
33Бутун шаҳар аҳолиси эшик олдига йиғилди.
34Исо турли дарду иллатлардан қийналган кўп одамларни соғайтирди. Кўпларнинг ичидан жинларни қувиб чиқарди. Жинларнинг гапиришига ижозат бермасди, чунки жинлар Исонинг кимлигини билишарди.
35Эртаси куни саҳарда, тонг ёришмасдан олдин, Исо ўрнидан туриб, уйдан чиқиб кетди. Кимсасиз жойга бориб, ибодат қилди.
36Шимўн ва бошқалар Исони қидириб кетдилар.
37Исони топиб:
38Исо уларга:
39Шундай қилиб, Исо бутун Жалила вилоятини кезиб, у ердаги синагогаларда воизлик қилар ва одамларнинг ичидан жинларни қувиб чиқарар эди.
40Тери касаллигига чалинган бир одам Исонинг олдига келди. У тиз чўкиб, ялинди:
41Исонинг унга раҳми келиб, қўлини узатди ва унга теккизиб:
42Шу заҳоти ўша одам касаллигидан фориғ бўлиб, покланди.
43
45Ўша одам эса кетаётиб, рўй берган ҳодисани бемалол ҳар ёққа ёя бошлади. Шу боис Исо бирор шаҳарга очиқчасига бора олмай қолди. Аксинча, шаҳардан ташқарида, кимсасиз жойларда яшайдиган бўлди. Шунга қарамай, халойиқ ҳар томондан Унинг олдига келар эди.