1Исо у ердан кетиб, Яҳудия ўлкасига, сўнг Иордан дарёсининг нариги томонига борди. Унинг атрофига яна кўп халқ йиғилди. У Ўз одатига кўра, одамларга яна таълим берди.
2Баъзи фарзийлар келдилар ва Исони синамоқчи бўлиб, сўрадилар:
2— Қонунга кўра, эр ўз хотинидан ажралиши мумкинми?
17Исо йўлга чиқаётганда, бир одам югуриб келиб, Унинг олдида тиз чўкди–да: — Валинеъмат Устозим! Абадий ҳаётга эришиш учун нима қилишим керак? — деб сўради.
18Исо унга деди:
18— Нега Мени валинеъмат дейсиз? Биргина Худодан бошқа ҳеч ким валинеъмат эмас.
20У киши Исога деди: — Устозим! Буларнинг ҳаммасига ёшлигимдан буён риоя қилиб келаман.
21Исо унга меҳр билан қараб, деди: — Сизга бир нарса етишмайди. Боринг, бор нарсангизни сотинг, пулини камбағалларга тарқатинг. Шунда осмонда хазинангиз бўлади. Кейин келиб, Менга эргашинг.
22Бу сўзлардан бойнинг таъби хира бўлди. У қайғуриб қайтиб кетди, чунки унинг мол–мулки кўп эди.
29Исо бунга жавобан деди: — Сизларга чинини айтайин: ким Мен учун ва Хушхабар учун уй–жойини, ака–укаларини, опа–сингилларини, ота–онасини, болаларини ёки далаларини ташлаб кетса,
30у бу дунёнинг ўзидаёқ юз ҳисса ортиқ уй–жойларга, ака–укаларга, опа–сингилларга, оналарга, болаларга ва далаларга эга бўлади, шу билан бирга қувғин ҳам қилинади. Нариги дунёда эса абадий ҳаётга сазовор бўлади.
31Аммо биринчи бўлганларнинг кўплари охирги бўладилар, охиргилар эса биринчи бўладилар.
32Исо билан шогирдлари Қуддусга қараб кетаётган эдилар. Исо йўл бошлаб борарди. Шогирдлар хавотирда эди, Исонинг ортидан эргашган халқни эса ваҳима қамраб олганди. Исо ўн икки шогирдини четга олиб, Ўзи билан юз берадиган воқеаларни айта бошлади:
33— Мана, биз Қуддусга кетяпмиз. У ерда Инсон Ўғли бош руҳонийлар ва Таврот тафсирчилари қўлига тутиб берилади. Улар Уни ўлимга маҳкум қилиб, ғайрияҳудийларга топширадилар.
34Ғайрияҳудийлар Уни ҳақорат қиладилар, юзига тупурадилар, қамчилайдилар ва Уни ўлдирадилар. Лекин уч кундан кейин У тирилади.
35Забадий ўғиллари Ёқуб билан Юҳанно Исонинг олдига келиб: — Устоз, бизнинг бир тилагимиз бор, уни биз учун бажо келтиришингизни истаймиз, — дейишди.
36— Сизлар учун нима қилишимни истайсизлар? — деб сўради Исо.
38— Сизлар нима сўраётганингизни билмайсизлар. Мен ичадиган азоб косасидан сизлар ича оласизларми? Мен бошдан кечирадиган қайғу–аламларга ботиб чидай оласизларми?
39Улар: — Чидай оламиз, — деб жавоб беришди. Исо уларга деди: — Сизлар–ку Мен ичадиган азоб косасидан ичасизлар, бошдан кечирадиган қайғу–аламларимга ўзингиз ҳам дучор бўласизлар.
40Аммо Менинг ўнг ёки чап томонимда ўтиришга рухсат бериш Менинг ихтиёримда эмас. Бу ўрин кимларга аталган бўлса, уларники бўлади.
41Қолган ўнта шогирд буни эшитиб, Ёқуб билан Юҳаннодан аччиқланиб кетишди.
42Исо эса уларни ёнига чақириб, деди:
42— Бутпарастларга қаранглар, улар ҳукмдорларига иззат кўрсатади, ҳукмдорлари эса уларга ўз ҳукмини ўтказади, катта амалдорлар элга зўравонлик қилади.
43Аммо сизларнинг орангизда бундай бўлмасин. Аксинча, орангизда ким катта бўлишни истаса, сизларга хизмат қилсин.
44Орангизда ким биринчи бўлишни истаса, ҳаммангизга қул бўлсин.
45Ахир, Инсон Ўғли ҳам Ўзига хизмат қилдириш учун эмас, балки Ўзи хизмат қилиш ва Ўз жонини фидо қилиб, кўпларни озод қилиш учун келган.
46Исо билан шогирдлари Ерихо шаҳрига келдилар. Улар шаҳардан чиқиб кетаётганларида бир талай халойиқ уларга эргашди. Тимей ўғли Бартимей исмли бир кўр тиланчи йўл чеккасида ўтирган эди.
47У Носиралик Исо ўтиб кетаётганини эшитиб:
47— Эй Довуд Ўғли Исо, менга раҳм қил! — деб бақира бошлади.
48Кўп одамлар эса унга: “Жим бўл!” деб жеркишди. Лекин у:
48— Эй Довуд Ўғли, менга раҳм қил! — деб янада қаттиқроқ бақирди.
49Исо тўхтаб: “Уни чақириб келинглар”, деди. Одамлар келиб, кўр одамга: “Дадил бўл, ўрнингдан тур. У сени чақиряпти”, деб айтишди.
50Кўр тўнини ечиб ташлаб, ўрнидан сакраб турди–да, Исонинг ёнига келди.