1Исо халққа масаллар орқали сўзлай бошлади: “Бир одам узумзор барпо қилибди. Атроф–теварагини девор билан ўраб, узум сиқадиган чуқур қазибди, кузатув минорасини қурибди. Кейин узумзорни боғбонларга ижарага бериб, ўзи сафарга кетибди.
2Йиғим–терим мавсумида, узумзор ҳосилидан тегишли улушини олиш учун ўша одам хизматкорини боғбонлар олдига юборибди.
3Боғбонлар эса уни тутиб олишибди, калтаклаб, қуп–қуруқ қайтариб юборишибди.
4Узумзор эгаси яна бошқа бир хизматкорини уларнинг олдига юборибди. Улар бунисини ҳам бошига уриб, ҳақорат қилибдилар.
5Яна бошқасини йўллабди, унисини эса ўлдиришибди. У яна хизматкорларини юбораверибди, аммо боғбонлар уларнинг баъзиларини уриб, баъзиларини ўлдиришибди.
6Узумзор эгасининг энди биргина одами қолибди, у ҳам бўлса, севикли ўғли экан. У: “Ўғлимни ҳурмат этарлар”, — деб, боғбонлар олдига уни юборибди.
7Лекин улар бир–бирига:
7— Бу меросхўр–ку! Уни ўлдирайлик, шунда мерос бизга қолади, — дейишибди.
9Хўш, сизнингча, энди узумзор эгаси нима қилар экан? У келиб боғбонларни ўлдиради, узумзорни эса бошқаларга ижарага беради.
10Наҳотки сизлар Муқаддас Битиклардаги ушбу сўзларни ҳеч ўқимаган бўлсангиз: “Бинокорлар рад этган тош Бинонинг тамал тоши бўлди.
11Бу Эгамизнинг қилган ишидир, Кўз олдимиздаги ажойиботдир.”
12Исо айтган бу масал яҳудий йўлбошчиларга қарши қаратилган эди. Улар буни англаб етдилар–у, Исони қўлга олмоқчи бўлдилар. Аммо халқдан қўрққанлари учун Унга қўл теккизмай кетиб қолдилар.
13Исони тилидан илинтириш учун Унинг олдига фарзийлардан ва Ҳирод тарафдорларидан баъзиларини юбордилар.
14Улар келиб дедилар:
14— Устоз, одил эканингизни биламиз. Сиз бирор кишига хушомадгўйлик қилмайсиз. Одамларга юз–хотир қилмасдан, Худонинг йўлини тўғри ўргатасиз. Айтинг–чи, Қайсарга солиқ тўлашимиз тўғрими ёки йўқми? Биз солиқ тўлайликми ёки тўламайликми?
15Исо уларнинг иккиюзламачилигини билар эди. — Нима, Мени синаб кўрмоқчимисизлар? Менга бир кумуш танга олиб келинглар, бир кўрайин, — деди.
16Улар олиб келгач, Исо сўради: — Бу сурат ва ёзув кимники?— Қайсарники, — деди улар.
27Ахир, Худо ўликларнинг эмас, тирикларнинг Худосидир. Сизлар ниҳоятда адашяпсизлар.
28Таврот тафсирчиларидан бири уларнинг мунозара қилаётганини эшитиб, Исонинг уларга яхши жавоб бериб турганини кўрди. У Исонинг олдига келиб: — Амрларнинг энг муҳими қайси бири? — деб сўради.
29Исо унга жавоб бериб деди:
29— Энг муҳим амр шудир: “Эй Исроил, қулоқ сол! Эгамиз Худойимиздир, Эгамиз танҳодир.
30Эгангиз Худони бутун қалбингиз билан, жону дилингиз билан, бутун онгингиз билан, кучингиз борича севинг.”
32— Яхши гапирдингиз, Устоз, — деди тафсирчи Исога. — Худо танҳодир, Ундан бошқа Худо йўқ, деб тўғри айтдингиз.
33Уни бутун қалбимиз, бутун идрокимиз, кучимиз борича севишимиз керак. Ўзгани ҳам ўзимизни севгандай севишимиз керак. Бу — куйдириладиган ва бошқа қурбонликлар келтиришдан аълороқдир.
34Исо унинг оқилона жавоб берганини кўриб: — Сен Худонинг Шоҳлигидан узоқда эмассан, — деди. Шундан кейин ҳеч ким Исога савол беришга журъат этмади.
35Исо Маъбадда таълим бераётиб, шундай савол берди: — Қандай қилиб Таврот тафсирчилари МасиҳниДовуднинг ўғли дейдилар?
36Довуднинг ўзи Муқаддас Руҳ илҳоми билан деганки: Душманларингни оёқларинг остига йиқитмагунимча, Сен Менинг ўнг томонимда ўтириб тургин.”
36“Эгамиз айтмоқда Раббимга:
37Демак, Довуднинг ўзи Масиҳни Раббим деб атаган бўлса, қандай қилиб Масиҳ Довуднинг ўғли бўлади?!
37Бир талай оломон Исони иштиёқ билан тинглар эди.
38Исо халққа насиҳат қилиб, яна шундай деди: — Таврот тафсирчиларидан эҳтиёт бўлинглар! Улар узун кийимлар кийишни яхши кўрадилар, бозорларда одамлар уларга салом беришларини,
39синагогаларда яхши жойларда ўтиришни, зиёфатларда тўрда ўтиришни ёқтирадилар.
40Аммо бева аёлларнинг уй–жойларини тортиб оладилар, хўжа кўрсинга узоқ дуо ўқийдилар. Бундай одамлар оғирроқ жазога дучор бўладилар.