15Бир оздан кейин Исо Левининг уйида меҳмон бўлди. Исога эргашган кўп солиқчилар ва гуноҳкорлар ҳам Унинг шогирдлари қаторида дастурхон атрофида ўтирардилар.
16Исо гуноҳкорлар ва солиқчилар билан бирга овқатланиб ўтирганини фарзий мазҳабидан бўлган баъзи Таврот тафсирчилари кўриб, Унинг шогирдларига:
16— Бу қандай гап? У солиқчилару гуноҳкорлар билан бирга овқатланиб ўтирибди–ку! — дейишди.
17Исо буни эшитиб, шундай жавоб берди:
17— Мен солиҳларни эмас, гуноҳкорларни тавбага чақиргани келганман. Ахир, соғлар эмас, хасталар табибга муҳтождир.
18Яҳёнинг ҳам, фарзийларнинг ҳам шогирдлари рўза тутишар эди. Баъзи одамлар Исонинг ёнига келиб: — Нега Яҳёнинг шогирдлари ва фарзийларнинг шогирдлари рўза тутади–ю, Сизнинг шогирдларингиз тутмайди? — деб сўрашди.
19Исо уларга деди:
19— Тўйда меҳмонлар рўза тута оладиларми? Албатта, йўқ! Куёв улар билан бирга бўлганда, улар рўза тута олмайдилар.
20Бироқ улар куёвдан жудо бўладиган кунлар келади, ана ўшанда рўза тутадилар.
21Ҳеч ким эски кийимга янги матодан ямоқ солмайди. Акс ҳолда, янги ямоқ эски кийимни баттар йиртиб юборади.
22Шунингдек, ҳеч ким янги шаробни эски мешга қуймайди. Чунки шароб мешни ёриб юборади, шароб ҳам, меш ҳам исроф бўлади. Аксинча, янги шаробни янги мешга қуймоқ даркор.
23Шаббат кунларининг бирида Исо буғдойзордан ўтиб кетаётган эди. Унинг шогирдлари йўл–йўлакай бошоқларни уза бошладилар.
24Буни кўрган фарзийлар Исога:
24— Қара, нега улар Шаббат куни қонунга хилоф иш қиляптилар? — дейишди.
26У олий руҳоний Абуатар замонида Худонинг уйига кириб, муқаддас нонларни еган. Ҳатто ҳамроҳларига ҳам берган. Қонунга мувофиқ эса бундай нонларни фақат руҳонийлар ейишга ҳақли эдилар–ку!
27Кейин Исо давом этди: — Инсон Шаббат куни учун эмас, балки Шаббат куни инсон учун яратилган.
28Шу боис, Инсон Ўғли Шаббат кунининг ҳам Ҳокимидир.