Марк 3:1-35 UZV2013 - Bible AI

1Бошқа бир куни Исо синагогага кирди. У ерда қўли шол бир одам бор эди.

2Исони айбламоқчи бўлган баъзи одамлар: “Исо Шаббат куни ҳам бу одамга шифо берармикан”, деб Уни кузатиб турардилар.

3Қўли шол одамга Исо: — Олдинга чиқ! — деди.

4Сўнг халойиқдан сўради: Улар эса индамай туравердилар.

4Қонунга мувофиқ Шаббат куни яхшилик қилиш керакми ёки ёмонликми? Жонни халос қилиш керакми ёки ҳалок қилишми?

5Исо одамларнинг бундай бағри тошлигидан ранжиб, атрофга ғазаб билан қаради. Сўнгра ўша одамга: — Қўлингни узат! — деди. У одам қўлини узатиши биланоқ, қўли соппа-соғ бўлиб қолди.

6Фарзийлар эса дарров ташқарига чиқиб: “Исони қандай қилиб ўлдирсак экан?” деб Ҳирод тарафдорлари билан тил бириктиришди.

7[7-8] Исо шогирдлари билан Жалила кўли томонга кетди. Унга бир талай оломон эргашди. Унинг қилган ишлари тўғрисида эшитган бу одамлар Жалиладан, Яҳудиядан, Қуддусдан, Идумея ҳудудидан, Иордан дарёсининг шарқидаги ерлардан, шунингдек, Тир ва Сидон атрофидаги ҳудудлардан келган эдилар.

9Одам кўплигидан оёқ остида қолиб кетмай, деб Исо шогирдларига қайиқ тайёрлаб қўйишни буюрди.

10Исо кўпчиликка шифо бергани учун, ҳамма хасталар Исога қўлларини теккизмоқчи бўлиб, У томон ёпирилишарди.

11Ёвуз руҳга чалинган одамлар эса Исони кўрган заҳоти, Унинг оёқларига йиқилиб: “Сен Худонинг Ўғлисан”, — деб бақириб юборишарди.

12Аммо Исо: “Менинг кимлигимни айтманглар!” деб уларга қатъий буюрарди.

13Шундан сўнг Исо тоққа чиқиб, Ўзи хоҳлаган одамларни ёнига чақирди. Улар келгач,

14Исо ўн икки одамни танлаб олиб, уларга ҳаворийлар деб ном берди. Сўнгра деди:

14— Мен билан бирга бўлишларингиз учун сизларни танлаб олдим. Мен сизларни ваъз айтишга юбораман.

15Сизларга жинларни ҳайдаш ҳокимиятини бераман.

16Исо танлаб олган ўн икки ҳаворий қуйидагилардир: Шимўн (Исо унга Бутрус деб ном берди),

17Забадий ўғиллари Ёқуб ва Юҳанно (Исо уларга Банирагаш, яъни “Момақалдироқ ўғиллари”, деб ном берди),

18яна Идрис, Филип, Бартоломей, Матто, Тўма, Алфей ўғли Ёқуб, Таддей, ватанпарвар Шимўн

19ва Исога хиёнат қилган Яҳудо Ишқариёт.

20Шундан сўнг Исо уйга кетди. Аммо яна кўп халойиқ тўплангани учун, Исо ва шогирдларининг ҳатто нон ейишга ҳам вақтлари бўлмади.

21Исонинг қилган ишлари тўғрисида оила аъзолари эшитиб: “Исо ақлдан озиб қолибди”, деб Уни олиб кетгани келдилар.

22Қуддусдан келган Таврот тафсирчилари эса:

22— Унинг ичига Баалзабул кириб олган. У Баалзабулнинг — инс–жинслар ҳукмдорининг кучи билан жинларни қувиб чиқаряпти, — дейишди.

23Шунда Исо уларни ёнига чақириб, масал билан сўзлай бошлади: — Қандай қилиб шайтон шайтонни қувиб чиқара олади?!

24Агар бир шоҳлик низо туфайли ўз ичидан бўлиниб кетса, бундай шоҳлик барбод бўлади.

25Агар бир хонадон низо туфайли ўз ичидан бўлиниб кетса, у хонадон барбод бўлади.

26Борди–ю, шайтоннинг шоҳлиги ўз–ўзига қарши чиқиб, бўлиниб кетса, у барбод бўлиб, куни битади.

27Ҳеч ким кучли одамнинг уйига бостириб кириб, унинг мол–мулкини талон–тарож қилиб олиб кета олмайди. Уйнинг эгасини уғри боғлаб қўйсагина, уйини талон–тарож қила олади.

28Сизларга чинини айтайин: одамларнинг қилган гуноҳлари, айтган ҳар қандай куфрликлари кечирилади.

29Аммо ким Муқаддас Руҳга куфрлик қилса, ҳеч қачон кечирилмайди, чунки бу абадий гуноҳдир.

30Исо бу сўзни, “Уни ёвуз руҳ чалган”, — деганлари сабабли айтди.

31Исонинг онаси билан укалари келиб қолишди. Улар Исони чақириб келиш учун одам юбориб, ўзлари уйнинг ташқарисида кутиб туришди.

32Исонинг атрофида оломон ўтирган эди. Улар Исога:

32— Ана, онангиз ва укаларингиз ташқарида Сизни сўраяптилар, — дейишди.

33Исо уларга жавобан:

33— Менинг онам ва укаларим ким? — деди.

34Сўнгра атрофида ўтирганларга назар солиб деди:

34— Мана, Менинг онам ва укаларим!

35Кимда–ким Худонинг иродасини бажо қилса, у Менинг укам, синглим, онам бўлади.

© Муқаддас Китоб Таржима қилиш Институти
div>