1Исо яна кўл бўйида таълим берди. Унинг атрофида шу қадар кўп оломон тўпландики, У кўлдаги қайиққа тушиб, ўтиришга мажбур бўлди. Оломон эса кўл қирғоғида турарди.
2Исо масал орқали халққа таълим бериб, шундай деди:
8Яна бошқа уруғлар эса яхши тупроққа тушибди ва униб–ўсиб, ўттиз, олтмиш, ҳаттоки юз баробар кўп ҳосил берибди.”
9Кейин Исо яна деди: “Кимнинг эшитар қулоғи бўлса, эшитсин!”
10Исо ўн икки шогирди ва бошқа баъзи одамлар билан ёлғиз қолганда, улар Исодан бояги масални тушунтириб беришини сўрадилар.
11Исо уларга деди: “Худо Шоҳлигининг сири сизларга берилган. Ташқаридагиларга эса ҳамма нарса масаллар орқали англатилади.
12Зотан: Тинглаб туриб, тушунмаслар. Акс ҳолда Худога қайтган бўлардилар, Гуноҳларидан фориғ бўлган бўлардилар.’”
12‘Улар кўриб туриб, англамаслар,
13Исо уларга деди: “Агар бу масални тушунмаган бўлсангиз, бошқа масалларни қандай тушунасиз?!
14Уруғ сепувчининг сепгани — Худонинг каломидир.
15Баъзи одамлар сўқмоқ йўл устига тушган уруғларга ўхшайдилар. Улар каломни эшитадилар, аммо ўша заҳоти шайтон келиб, уларнинг ичига экилган каломни олиб кетади.
16Бошқа одамлар тошлоқ ерга тушган уруғларга ўхшайдилар. Улар каломни эшитганда, уни дарров севинч билан қабул қиладилар.
17Лекин уларнинг илдизи бўлмагани учун узоққа чидамайдилар. Калом туфайли қайғу ёки қувғинга дучор бўлишса, дарров чекинадилар.
19лекин дунёнинг ташвишлари, бойликка ўчлик ва бошқа ҳаваслар уларнинг юракларига кириб, каломни бўғиб қўяди, калом эса самарасиз қолади.
20Бошқа бирлари эса яхши тупроққа тушган уруғларга ўхшайдилар. Улар каломни эшитиб, қабул қиладилар ва ўттиз, олтмиш, ҳатто юз баробар ҳосил берадилар.”
21Исо уларга яна деди: “Чироқни олиб келиб, идишнинг ёки сўрининг тагига қўядими?! Аксинча, чироқпояга қўяди.
22Шу сингари, яширин ҳар қандай нарса ошкора бўлади, сирли бўлган ҳар қандай нарса очилади.
23Кимнинг эшитар қулоғи бўлса, эшитсин!”
24Кейин уларга яна деди: “Эшитаётганларингизни қулоғингизга қуйиб олинг! Сиз қандай ўлчов билан ўлчасангиз, худди шундай ўлчов билан сизга ҳам ўлчаб берилади. Сизга яна қўшиб берилади.
25Кимда бор бўлса, унга яна берилади. Кимда йўқ бўлса, бори ҳам ундан тортиб олинади.”
26Исо яна шундай деди: “Худонинг Шоҳлигини шунга қиёсласа бўлади: деҳқон даласига уруғ экади.
27Кечаси бўлдими, ухлайди, кундузи бўлдими, туради. Аммо уруғ қандай униб чиқиб, ўсишини у билмайди.
28Ер ўз–ўзидан аввал пояни, сўнгра бошоқни, ундан кейин бошоқдаги тўлиқ донни етиштиради.
29Ҳосил пишгач, йиғим–терим вақти келди, деб ўша одам дарҳол ўроқни ишга солади.”
30Исо яна деди: “Худонинг Шоҳлигини яна нимага ўхшатсак бўлади?! Уни қандай масал билан ифодаласак бўлади?!
31Худонинг Шоҳлиги хантал донига ўхшайди: у ерга сепиладиган уруғларнинг энг майдасидир.
32Лекин сепилгандан кейин кўкаради ва барча кўкатлардан баланд бўлиб ўсади. Катта шохлар чиқаради, осмондаги қушлар ҳам унинг паноҳида уя қуради.”
33Шундай қилиб, Исо халқнинг эшитиш имкониятига қараб, бу сингари кўпгина масаллар орқали Худонинг сўзини ўргатарди.
34Масалсиз уларга гапирмас эди. Шогирдлари билан ёлғиз қолганда эса, уларга ҳаммасини тушунтирар эди.