10дарҳол шогирдлари билан қайиққа тушиб, Далманута ҳудудига кетди.
11Фарзийлар Исонинг олдига бориб, У билан баҳслаша бошладилар. Уни синаб кўриш мақсадида шундай дедилар: “Бизга бир мўъжизали аломат кўрсатинг, шунда Сизни Худо юборганини тан оламиз.”
12Лекин Исо чуқур хўрсинди:
12— Нега бу авлод аломат талаб қиляпти? Сизларга чинини айтайин, бу авлодга ҳеч қандай аломат берилмайди!
13Исо уларнинг олдидан кетди, яна қайиққа тушиб, нариги қирғоққа ўтиб олди.
14Шогирдлар ўзлари билан нон олишни унутган эканлар. Қайиқда бир дона нон бор эди, холос.
15Шу орада Исо шогирдларини огоҳлантириб деди:
15— Фарзийлар ва Ҳироднинг хамиртурушидан эҳтиёт бўлинглар!
16Шогирдлар ўзларича: “Биз нон олмаганимиз учун У шундай деяпти”, деб муҳокама қила бошладилар.
19Мен бешта нонни синдириб, беш мингта эркакка бўлиб берганимда, сизлар қолган нон бурдалари билан нечта саватни тўлдириб олгансизлар?
19— Ўн иккита саватни, — деб жавоб берди улар.
20— Мен еттита нонни синдириб, тўрт минг кишига бўлиб берганимда, бурдалари билан нечта саватни тўлдириб олгансизлар?— Еттита саватни, — дейишди.
21— Ҳали ҳам англамадингизми? — деб сўради улардан Исо.
22Исо шогирдлари билан Байтсайда қишлоғига келди. Одамлар Исонинг олдига бир кўрни олиб келиб: “Унга қўлингизни теккизиб қўйинг”, деб ёлвордилар.
23Исо кўрнинг қўлидан ушлаб, қишлоқдан етаклаб олиб чиқди. Сўнг кўзларига тупуриб, қўлларини унинг устига қўйди–да:
23— Бирон нарса кўряпсанми? — деб сўради.
24Кўр бошини кўтариб:
24— Одамларни кўряпман, лекин улар юраётган дарахтларга ўхшайди, — деди.
25Шундан кейин Исо қўлларини яна кўрнинг кўзларига теккизди. Кўр одам кўзларини очиб қараса, соғайиб қолган, ҳамма нарсани аниқ кўраётган эди.
26Исо уни уйига жўнатар экан:
26— Қишлоққа кирмай, тўғри уйингга кет, — деди.
27Исо шогирдлари билан Филип Қайсарияси атрофидаги қишлоқларга йўл олди. Йўлда У шогирдларидан: — Одамлар Мени ким деб билади? — деб сўради.
28Шогирдлар Исога шундай жавоб беришди:
28— Баъзилар Сизни Яҳё чўмдирувчи деб ҳисоблайдилар, баъзилар Илёс, бошқалари эса, қадимги пайғамбарлардан бири, деб айтиб юрибдилар.
29Исо улардан сўради: — Сизлар–чи, Мени ким деб биласиз?Бутрус Унга жавоб бериб: — Сиз Масиҳсиз, — деди.
30Шундан сўнг Исо, Мен ҳақимда ҳеч кимга гапирманглар, деб шогирдларига қатъий буюрди.
31Исо шогирдларига шундай деб уқтира бошлади: “Инсон Ўғли кўп азоб чекади. Оқсоқоллар, бош руҳонийлар ва Таврот тафсирчилари томонидан рад қилиниб, ўлдирилади. Уч кундан кейин эса тирилади.”
32У бу ҳақда очиқдан–очиқ гапирди. Шунда Бутрус Исони четга тортиб: “Устоз, бундай деб айтманг”, деди.
33— Йўқол кўзимдан, шайтон! Сен Худонинг ишларини эмас, инсон ишларини ўйлаяпсан, — деди.
34Шундан сўнг Исо халқ билан шогирдларини олдига чақириб деди: — Кимда–ким Менга эргашишни истаса, ўзидан кечсин ва ўз хочини кўтариб, ортимдан юрсин.
35Ким ўз жонини асраб қолмоқчи бўлса, уни йўқотади. Ким Мен учун ва Хушхабар учун жонини берса, жонини асраб қолади.
36Агар инсон бутун дунёни эгаллаб олса–ю, ўз жонидан маҳрум бўлса, бундан унга нима фойда?!
37Инсон ўз жони эвазига қандай тўлов бера олади?!
38Бу бевафо ва гуноҳкор насл орасида Мендан ва Менинг сўзларимдан уялманглар! Акс ҳолда Инсон Ўғли муқаддас фаришталар билан бирга Отасининг улуғворлигига бурканиб келганда, У ҳам сизлардан уялади.