1Исо уларга яна деди: — Сизларга чинини айтайин, бу ерда турганлардан баъзилари борки, улар Худонинг Шоҳлигини қудрат билан келишини кўрмагунларича, ўлмайдилар.
2Орадан олти кун ўтди. Исо ёнига Бутрус, Ёқуб ва Юҳаннони олиб, баланд бир тоққа чиқди. У ерда, уларнинг кўз ўнгида Исонинг қиёфаси ўзгариб кетди.
3Унинг кийимлари ҳам кўзни қамаштирадиган даражада оппоқ бўлиб қолди, ер юзида ҳеч бир кир ювувчи бундай оқартира олмас эди.
4Шунда шогирдлар Исо билан гаплашиб турган Илёс билан Мусони кўришди.
5Бутрус Исога деди:
5— Устоз, яхши ҳам шу ерда эканмиз! Келинг, учта чайла ясайлик: биттаси Сизга, биттаси Мусога, биттаси Илёсга.
6Шогирдлар шунчалик қўрқиб кетган эдиларки, Бутрус нима деб айтаётганини ўзи ҳам билмас эди.
7Шу пайтда булут пайдо бўлиб, уларга соя солди. Булут орасидан шундай овоз эшитилди: — Бу Менинг севикли Ўғлимдир, Унга қулоқ солинглар!
8Бирданига шогирдлар атрофга қараб, ёлғиз Исодан бошқа ҳеч кимни кўришмади.
9Тоғдан тушаётганларида Исо уларга буюрди: — Инсон Ўғли ўлиб тирилмагунча, бу кўрганларингизни ҳеч кимга айтманглар.
10Улар бу ҳақда ҳеч кимга айтмадилар, аммо ўзаро: “Ўликдан тирилиш нима дегани экан?” деб, бу хусусда мунозара қила бошладилар.
11Улар Исодан сўрадилар:
11— Нега Таврот тафсирчилари, Масиҳдан олдин Илёс келиши керак, деб айтадилар?
12Исо уларга жавобан деди: — Тўғри, аввало Илёс келиб, ҳамма нарсани тиклайди. Хўш, Муқаддас Битикларда, Инсон Ўғли кўп азоб чекиши ва хўрланиши керак, деб ҳам ёзилмаганми?!
13Бироқ Мен сизларга шуни айтаман: Илёс аллақачон келган ва у ҳақда ёзилганидек, уни хоҳлаганича ҳўрладилар.
14Исо уч шогирди билан тоғдан тушганда, улар қолган шогирдлари атрофига йиғилган катта оломонни кўрдилар. Баъзи Таврот тафсирчилари Исонинг шогирдлари билан баҳслашаётган эдилар.
25Томошага йиғилаётган халқни кўрган Исо ёвуз руҳга дўқ қилиб: — Эй, гунг қиладиган руҳ, Мен сенга буюраман: боладан чиқиб кет! Бундан кейин ҳеч қачон унинг ичига қайтиб кирма! — деди.
26Шунда жин қаттиқ қичқириб юборди–да, болани шиддат билан қалтиратиб, ундан чиқиб кетди. Бола ўликдай бўлиб қолганидан, кўпчилик уни ўлди, деб айтди.
27Лекин Исо уни қўлидан ушлаб туришига ёрдам берди, бола оёққа турди.
28Исо уйга кирди. У ёлғиз экан, шогирдлари Ундан: — Нега биз жинни қувиб чиқара олмадик? — деб сўрадилар.
29Исо уларга деди:
29— Бу тоифа жинларни ибодатдан бошқа йўл билан ҳайдаб бўлмайди.
30Исо ва шогирдлари у ердан жўнаб, Жалила вилоятидан ўтдилар. Исо буни ҳеч ким билиб қолишини истамас эди.
31У шогирдларига таълим бериб, шундай деди:
31— Инсон Ўғли одамлар қўлига тутиб берилади. Уни ўлдиришади, уч кундан кейин эса У тирилади.
32Шогирдлар эса бу сўзларни тушунмадилар, аммо Ундан гапларининг маъносини сўрашга ботина олмадилар.
33Исо шогирдлари билан Кафарнаҳум шаҳрига келди. Уйда бўлганда, шогирдларидан сўради: — Йўлда кетаётиб нималар ҳақида баҳслашдингиз?
34Улар индамадилар, чунки улар: “Орамизда энг катта ким?” деб ўзаро баҳслашган эдилар.
35Исо ўтириб, ўн икки шогирдини ёнига чақирди: — Ким биринчи бўлишни истаса, ҳамманинг охирида турсин ва ҳаммага хизматкор бўлсин, — деди.
36Сўнгра бир болани олиб, уларнинг ўртасига турғизиб қўйди ва болани қучоқлаганча, шогирдларига деди:
37— Ким шундай болалардан бирини Менинг номимдан қабул қилса, у Мени қабул қилган бўлади. Ким Мени қабул қилса, у Мени эмас, балки Мени Юборганни қабул қилган бўлади.
38Юҳанно Исога деди: — Устоз! Биз бир одамни кўрдик. У Сизнинг номингиз билан жинларни қувиб чиқараётган экан. У биз билан юрмагани учун унга бундай қилишни ман этдик.
39Исо шундай деди: — Ман этманг! Чунки Менинг номим билан мўъжиза яратган бирор бир кимса дарров Мени ёмонлай олмайди.
40Ким бизга қарши бўлмаса, у биз томонда.
41Сизларга чинини айтай: Масиҳга тегишли бўлганингиз учун сизга бир пиёла сув берган ҳар қандай одам албатта мукофотини олади.
42Исо сўзида давом этиб деди: — Менга ишонган шу кичикларнинг биронтасини йўлдан оздирган одамнинг ҳолига вой. Бундай қилгандан кўра, ўша одамнинг бўйнига тегирмон тошини осиб, уни денгизга ташлашгани ўзи учун яхшироқ бўларди.
43[43-44] Агар йўлдан озишингга қўлинг сабабчи бўлса, уни чопиб ташла. Икки қўлинг билан сўнмас дўзах ўтига йўлиққанингдан кўра, майиб бўлиб абадий ҳаётдан баҳраманд бўлганинг яхшироқдир [1].
45[45-46] Агар йўлдан озишингга оёғинг сабабчи бўлса, уни чопиб ташла. Икки оёғинг билан дўзахга ташлангандан кўра, чўлоқ бўлиб абадий ҳаётдан баҳраманд бўлганинг яхшироқдир [2].
47Агар йўлдан озишингга кўзинг сабабчи бўлса, уни ўйиб ташла. Икки кўзинг билан дўзахга ташлангандан кўра, бир кўз билан Худонинг Шоҳлигига кирганинг яхшироқдир.
48Дўзахнинг қурти ҳам ўлмас, олови ҳам сўнмас.
49Ҳар бир одам оловда тузланиб, покланади.
50Туз — яхши нарса. Лекин туз ўз шўрлигини йўқотса, қандай қилиб тузни шўр қила оласизлар?! Туздай тотли бўлинглар, ўзаро тинч–тотув яшанглар.