18Исо Масиҳнинг туғилиши шундай содир бўлди: Исонинг онаси Марям Юсуфга унаштириб қўйилган эди. Уларнинг никоҳидан олдин Марям Муқаддас Руҳдан ҳомиладор эканини билди.
19Марямнинг бўлғуси эри Юсуф солиҳ одам бўлиб, Марямни шарманда қилишни истамай, бировга билдирмасдан фотиҳасини бузмоқчи бўлди.
20Юсуф бу ҳақда ўйлаб юрганда, Эгамизнинг бир фариштаси унга тушида зоҳир бўлиб деди: “Эй Довуд ўғли Юсуф! Марямга уйланишдан қўрқма, чунки қорнидаги бола Муқаддас Руҳдан пайдо бўлган.
21Марям Ўғил туғади, Унинг исмини Исо қўясан, чунки У Ўз халқини гуноҳлардан қутқаради.”
22Бу барча воқеалар Эгамизнинг пайғамбар орқали айтган қуйидаги сўзлари бажо бўлиши учун юз берган эди:
23“Қиз ҳомиладор бўлади, у ўғил туғади, Унинг исмини Иммануил, деб қўйишади.” Иммануил “Худо биз билан” деганидир.
24Юсуф уйғониб кетди. Эгамизнинг фариштаси буюргандек, у Марямга уйланди.
25Аммо Марям Ўғил туғмагунича унга яқинлашмади. Бола туғилганда эса Юсуф Унга Исо деб исм қўйди.