23Агар сизларни бир шаҳарда қувғин қилсалар, бошқасига қочиб боринглар. Сизларга чинини айтайин: сизлар Исроилнинг шаҳарларини айланиб чиқишга улгурмасингиздан, Инсон Ўғли қайтиб келади.
24Шогирд устозидан устун эмас, қул ҳам ўзининг хўжайинидан устун эмас.
25Шогирд устозидай, қул хўжайинидай бўлса кифоя. Агар уй эгасини Баалзабул, яъни инс–жинслар ҳукмдори, деб атаган бўлишса, уй аҳлини ундан баттар ном билан аташади!”
26“Шундай бўлса–да, одамлардан қўрқманглар! Ахир, ҳар қандай яширин нарса маълум бўлади, ҳар қандай сир очилади.
28Танани ўлдириб, жонни ўлдира олмайдиганлардан қўрқманглар. Худодан қўрқинглар! Чунки У жонни ҳам, танани ҳам дўзахда ҳалок этишга қодир.
29Иккита чумчуқ бир тангага сотилади, шундай эмасми? Бироқ буларнинг биронтаси ҳам Отангизнинг хоҳишисиз ерга тушмайди.
30Сизларнинг эса ҳатто бошингиздаги ҳар бир тола сочингиз саналган.
31Шунинг учун қўрқманглар, сизлар кўплаб чумчуқлардан қадрлироқсизлар.”
32“Ким Мени инсонлар олдида тан олса, Мен ҳам осмондаги Отамнинг олдида уни тан оламан.
33Аммо ким инсонлар олдида Мени рад этса, Мен ҳам осмондаги Отамнинг олдида уни рад этаман.
34Мени ер юзига тинчлик олиб келган, деб ўйламанглар. Мен тинчлик эмас, қилич олиб келганман.
35Ўғилни отасидан, қизни онасидан, келинни қайнанасидан ажратиш учун келганман.
36Инсоннинг душманлари ўз уйидагилар бўлади.
37Кимки отасини ёки онасини Мендан ортиқ яхши кўрса, Менга лойиқ эмас. Кимки ўғлини ёки қизини Мендан ортиқ яхши кўрса, Менга лойиқ эмас.
38Кимки ўз хочини олиб, ортимдан юрмаса, Менга лойиқ эмас.
39Ўз жонини аямоқчи бўлган уни йўқотади. Мен учун жонини берган эса, уни асраб қолади.
40Сизни қабул қилган одам Мени қабул қилган бўлади. Мени қабул қилган эса Мени Юборганни қабул қилган бўлади.
41Кимки пайғамбарни пайғамбар бўлгани учун қабул қилса, пайғамбарга муносиб мукофотни олади. Кимки солиҳ одамни солиҳ бўлгани учун қабул қилса, солиҳга муносиб мукофотни олади.
42Агар сиз шогирдларимнинг энг кичигига у Менинг шогирдим бўлгани учун бир пиёла совуқ сув берсангиз, албатта мукофотингизни оласиз, деб сизга чинини айтаман.”