9Ундай бўлса, нимани кўргани бордингизлар? Пайғамбарними? Ҳа, сизларга шуни айтай: сизлар пайғамбардан ҳам улуғини кўрдингизлар!
10У ҳақда шундай ёзилган: У Сен учун йўлни ҳозирлайди.”
10“Мана, Сендан олдин Мен Ўз элчимни юборяпман,
11Сизларга чинини айтай: бутун инсон зоти орасида Яҳё чўмдирувчидан улуғи йўқ. Аммо Осмон Шоҳлигида энг кичик ҳисобланган одам ҳам ундан улуғроқдир.
12Яҳё чўмдирувчи давридан шу кунгача одамлар Осмон Шоҳлигига шафқатсиз ҳужум қилмоқдалар. Зўравонлар Осмон Шоҳлигини қўлга киритишга ҳаракат қилмоқдалар.
13Яҳё чўмдирувчидан олдин бўлган ҳамма пайғамбарларнинг битикларида ва Таврот китобида Осмон Шоҳлиги ҳақида башорат қилинган.
14Агар бу башоратларга ишонишни истасангизлар, Яҳё — келиши башорат қилинган Илёсдир.
15Кимнинг эшитар қулоғи бўлса, эшитсин!
16Бу наслни кимга қиёсласам бўлади? Улар болаларга ўхшайдилар, майдонда ўтириб олиб, шундай дея бир–бирларига бақирадилар:
17“Сизлар учун най чалдик, аммо рақсга тушмадингиз, Биз оҳ–воҳ қилдик, аммо сизлар қайғурмадингиз.”
18Яҳё келганда, у на еди, на ичди, шунинг учун ҳамма: “Уни жин урибди”, дейдилар.
19Инсон Ўғли келганда эса ҳам еди, ҳам ичди. Аммо Уни: “Ебтўймас, шаробхўр, солиқчилар ва гуноҳкорларнинг дўсти”, дейдилар. Бироқ донолик тўғри эканлиги ўз натижасидан аён.”
20Исо баъзи шаҳарларда кўп мўъжизалар кўрсатганди, аммо халқ ўз гуноҳлари учун тавба қилмади. Исо ўша шаҳарлар аҳолиларига таъна қилди:
21“Сенинг ҳолингга вой, эй Ҳоразин! Сенинг ҳолингга вой, эй Байтсайда! Агар сизларда қилинган мўъжизалар Тир билан Сидон шаҳарларида қилинганда эди, улар аллақачон қанорга ўраниб, бошларига кул сочиб, тавба қилган бўлардилар.
22Бироқ сизларга айтайин: қиёмат кунида сизнинг ҳолингиз Тир ва Сидоннинг ҳолидан баттар бўлади.
23Эй Кафарнаҳум! Худо сени кўкларга кўтаради деб ўйлайсанми?! Йўқ, У сени тубсиз чуқурликка улоқтиради! Агар сенда юз берган мўъжизалар Садўмда бўлганда эди, у шаҳар шу кунгача сақланиб қолган бўлар эди.
25Ўша вақтда Исо яна шундай деди: “Эй Ота, еру осмоннинг Эгаси! Сен бу ишларни донолару идроклилардан яшириб, гўдакларга маълум этганинг учун Сенга шукрлар айтаман.
26Ҳа Ота, бу Сенинг эзгу хоҳишинг эди.
27Отам ҳамма нарсани Менинг ихтиёримга топширган. Ўғилни Отадан бошқа ҳеч ким билмайди. Отани ҳам Ўғилдан бошқа ва Ўғил аён қилишни истаган одамдан бошқа ҳеч ким билмайди.