1Исо шоҳ
2Улар:
3Бу гапни эшитиб шоҳ Ҳирод ҳам, бутун Қуддус аҳолиси ҳам безовталаниб қолди.
4Ҳирод барча бош
5Улар шундай жавоб бердилар:
6
7Шундан кейин Ҳирод ҳеч кимга билдирмай мунажжимларни чақириб, улардан юлдуз пайдо бўлган аниқ вақтни билиб олди.
8Сўнг уларни Байтлаҳмга жўнатаётиб, деди:
9
11Мунажжимлар уйга кириб, чақалоқни ва Унинг онаси Марямни кўрдилар. Тиз чўкиб, чақалоққа таъзим қилдилар. Сўнг хазиналар солинган қутичаларини очиб, Унга олтин, хушбўй тутатқилар ва
12Ҳироднинг олдига қайтмасликлари тўғрисида улар тушларида огоҳлантирилгандан кейин, бошқа йўл билан ўз юртига қайтиб кетдилар.
13Мунажжимлар кетганларидан кейин, Эгамизнинг бир фариштаси Юсуфга тушида зоҳир бўлиб деди: “Тур! Чақалоқ билан онасини олиб, Мисрга қоч. Чунки Ҳирод чақалоқни топиб, ўлдирмоқчи. Мен сенга айтмагунимча, Мисрда қол.”
14Юсуф ўрнидан туриб, чақалоқ билан Марямни олди–ю, тунда Мисрга жўнади.
15Ҳироднинг ажали етгунича, у ерда қолди. Эгамизнинг пайғамбар орқали: “Мен Ўғлимни Мисрдан чақириб олдим”, деб айтган башорати бажо бўлиши учун бу воқеа юз берганди.
16Ҳирод, мунажжимлар уни алдаб кетганини билиб, ғазабга минди. У Байтлаҳмдаги ва унинг атрофларидаги икки ёшгача бўлган ҳамма ўғил болаларни қиличдан ўтказишни буюрди. Чунки мунажжимларнинг айтгани бўйича юлдуз тахминан икки йил олдин чиққан эди.
17Шундай қилиб, Еремиё пайғамбарнинг айтганлари бажо бўлди:
18“Рама шаҳридан бир нидо эшитилур,
19Ҳирод вафот этгандан кейин Юсуф Мисрда экан, Эгамизнинг бир фариштаси унга тушида зоҳир бўлиб деди:
20“Тур, бола билан онасини олиб, Исроил юртига қайтиб бор. Боланинг жонига қасд қилганлар
21Шунда Юсуф бола билан Марямни олиб, Исроил юртига йўл олди.
22Аммо Яҳудияда Ҳирод ўрнига унинг ўғли Архелай ҳукмронлик қилаётганини эшитиб, у ерга боришга қўрқди. Сўнг тушида хабар олгандан кейин, Жалила вилоятига йўл олди.
23У ерга бориб, Носира деган шаҳарга жойлашди. Шундай қилиб, Эгамиз пайғамбарлар орқали: “Уни Носиралик деб атайдилар”, деб айтган башорати бажо бўлди.