Матто 20:1-34 UZV2013 - Bible AI

1Осмон Шоҳлиги эрта саҳарда узумзорига мардикорлар ёллагани чиққан боғ эгасига ўхшайди.

2Боғ эгаси мардикорларга, сизларга бир кумуш тангадан, одатдаги бир кунлик иш ҳақини тўлайман, деб улар билан келишибди. Сўнг уларни ўзининг узумзорига юборибди.

3Соат тўққизларда у бозор майдонига чиққан экан, бекор турган бир неча одамларни кўриб,

4уларга:

4— Сизлар ҳам менинг узумзоримга боринглар, тегишли иш ҳақингизни тўлайман, — дебди. Улар борибдилар.

5Боғ эгаси соат ўн иккиларда ва учда бозор майдонига чиқиб, яна шундай қилибди.

6Соат бешларда тағин бозор майдонига борса, бекор турган яна бошқаларни кўрибди–да:

6— Нега сизлар бу ерда кун бўйи бекор турибсизлар? — деб сўрабди.

7Улар: — Сизлар ҳам менинг узумзоримга бориб ишланглар, — дебди.

7— Ҳеч ким бизни ишга ёлламади, — деб жавоб берибдилар. Шунда боғ эгаси:

8Кеч бўлганда, узумзор эгаси ўзининг ишбошисига: — Мардикорларни чақириб, уларга иш ҳақларини бер. Охир келганлардан бошлагин, биринчи келганларга охирида берасан, — деб буюрибди.

9Шундай қилиб, соат бешларда иш бошлаганлар бир кумуш тангадан олишибди.

10Биринчи келганларга ҳақ тўлаш навбати келганда, улар: “Биз кўпроқ оламиз”, деб ўйлабдилар. Аммо уларнинг ҳар бирига ҳам бир кумуш тангадан берилибди.

11Улар пулларини олгач, боғ эгасига норозилигини билдира бошлашибди:

12— Манави охирги келганлар бир соатгина ишлашди, биз эса кун бўйи жазирамада меҳнат қилдик. Аммо сиз бизнинг меҳнатимизни уларнинг қилган иши билан тенг кўрдингиз.

13Боғ эгаси улардан бирига шундай деди: — Дўстим, мен сенга ноҳақлик қилганим йўқ. Сен билан бир кумуш тангага келишган эдик–ку!

14Энди ҳақингни олгин–у, жўна. Мана бу охирги келганларга сен билан баравар иш ҳақи беришни хоҳладим.

15Ўзимнинг пулимни хоҳлаганимча сарф қила олишга ҳақим йўқми?! Ёки менинг сахийлигимни кўролмаяпсанми?

16Шундай қилиб, охиргилар биринчи бўладилар, биринчилар эса охирги бўладилар.”

17Исо Қуддусга кетаётганда, ўн икки шогирдини четга олиб, уларга деди:

18“Мана, биз Қуддусга кетяпмиз. У ерда Инсон Ўғли бош руҳонийлар ва Таврот тафсирчилари қўлига тутиб берилади. Улар Инсон Ўғлини ўлимга маҳкум қиладилар.

19Сўнг ғайрияҳудийларга топширадилар. Ғайрияҳудийлар Уни ҳақоратлайдилар, қамчилайдилар ва хочга михлайдилар. Аммо учинчи куни У тирилади.”

20Шунда ака–ука Забадийларнинг онаси ўғилларини бошлаб, Исонинг олдига келди. У Исодан бир нарса илтимос қилмоқчи бўлиб, Унга таъзим қилди.

21Исо аёлдан: — Шоҳлигингизда ўғилларимнинг бири Сизнинг ўнг томонингизда, бири чап томонингизда ўтирсин! — деди Унга аёл.

21— Нима истайсиз? — деб сўради.

22Исо шундай деди: — Ича оламиз! — деб жавоб берди улар.

22— Сизлар нима сўраётганингизни билмайсизлар. Мен ичадиган азоб косасидан сизлар ича оласизларми?

23Исо уларга деди:

23— Сизлар–ку Мен ичадиган азоб косасидан ичасизлар, аммо Менинг ўнг ва чап томонимда ўтиришга рухсат бериш Ўз ихтиёримда эмас. Бу ўринни Отам кимларга атаган бўлса, ўшаларники бўлади.

24Қолган ўнта шогирд буни эшитиб, иккала ака–укадан аччиқланиб кетишди.

25Исо эса уларни ёнига чақириб, деди:

25— Бутпарастларга қаранглар, уларнинг ҳукмдорлари халқларига ўз ҳукмини ўтказадилар, катта амалдорлари элга зўравонлик қиладилар.

26Аммо сизларнинг орангизда бундай бўлмасин. Аксинча, орангизда ким катта бўлишни истаса, сизларга хизмат қилсин.

27Орангизда ким биринчи бўлишни истаса, сизларга қул бўлсин.

28Ахир, Инсон Ўғли ҳам Ўзига хизмат қилдириш учун эмас, балки Ўзи бошқаларга хизмат қилиш ва Ўз жонини фидо қилиб, кўпларни озод қилиш учун келган.

29Исо билан шогирдлари Ериходан кетар эканлар, бир талай оломон Исога эргашди.

30Йўл бўйида иккита кўр одам ўтирган эди. Улар олдиларидан Исо ўтиб кетаётганини эшитиб:

30— Эй Ҳазрат, Довуд Ўғли, бизларга раҳм қилинг! — деб бақирдилар.

31Оломон эса: — Эй Ҳазрат, Довуд Ўғли, бизларга раҳм қилинг! — деб фарёд қилишарди.

31— Жим бўлинглар! — деб уларга дўқ қилди. Улар эса янада қаттиқроқ бақириб:

32Исо тўхтаб, уларни ёнига чақирди–да:

32— Мендан нима истайсизлар? — деб сўради.

33Улар:

33— Ҳазрат, кўзларимиз очилсин! — дейишди.

34Исонинг уларга раҳми келиб, кўзларига қўл теккизди. Шу заҳоти уларнинг кўзлари очилди. Сўнг улар Исонинг ортидан эргашдилар.