20— Қандай қилиб анжир дарахти дарров қуриб қолди? — деб ҳайрон бўлдилар.
21Исо уларга шундай деди: — Сизларга чинини айтайин, агар шубҳаланмай ишонсангиз, нафақат анжир дарахтини шу кўйга сола оласиз, балки мана бу тоққа: “Қўпорилиб, денгизга отил”, — десангиз, айтганингиз бўлади.
22Ишонинг, шунда ибодатда сўраган ҳар қандай нарсани оласиз.
23Исо Маъбадга кириб таълим бераётганда, бош руҳонийлар ва оқсоқоллар Унинг олдига келиб, савол бердилар: — Сиз бу ишларни қандай ҳокимият билан қиляпсиз? Бу ҳокимиятни Сизга ким берган?
24Исо уларга шундай жавоб берди: — Мен ҳам сизларга бир савол берайин. Агар Менга жавоб берсангизлар, Мен ҳам бу ишларни қандай ҳокимият билан қилаётганимни сизларга айтаман.
25Яҳё халқни сувга чўмдириш ҳуқуқини Худодан олганмиди ёки инсонданми?
25Улар эса ўзаро мулоҳаза юритдилар: “Агар Худодан десак, У: “Нега Яҳёга ишонмадингизлар?” — дейди.
26Агар инсондан десак, халқдан қўрқамиз, чунки ҳамма Яҳёни пайғамбар деб ҳисоблайди.”
27Шундай қилиб, улар Исога: — Билмаймиз, — деб жавоб бердилар. Исо уларга деди: — Ундай бўлса, Мен ҳам бу ишларни қайси ҳокимият билан қилаётганимни сизларга айтмайман.
28“Сизлар мана бунга нима дейсизлар? Бир одамнинг икки ўғли бор экан. У катта ўғлининг ёнига келиб: — Ўғлим, бор, бугун узумзорда ишла, — дебди.
29— Бормайман! — дебди ўғил. Аммо кейин айтган гапига пушаймон бўлиб, борибди.
30Ота кенжа ўғли олдига бориб, ўша гапини айтибди. Бу ўғил: “Бўпти, бораман, ота”, дебди, аммо бормабди.
32Чунки Яҳё чўмдирувчи сизнинг олдингизга тўғри йўлни кўрсатгани келди, аммо сизлар унга ишонмадингизлар. Солиқчилар билан фоҳишалар эса ишонишди. Сизлар буни кўриб туриб ҳам пушаймон бўлмадингизлар, ишонмадингизлар.”
33“Энди бошқа бир масални эшитинглар: бир ер эгаси бор экан. У узумзор барпо қилибди. Атроф–теварагини девор билан ўраб, узум сиқадиган чуқур қазибди, кузатув минорасини қурибди. Кейин узумзорни боғбонларга ижарага бериб, ўзи сафарга кетибди.
34Йиғим–терим мавсумида хўжайин: “Ҳосилдан менга тегишли улушни олиб келинглар”, — деб хизматкорларини боғбонлар олдига юборибди.
35Боғбонлар эса унинг хизматкорларини тутиб олишибди, бирини уриб, бирини ўлдириб, бошқа бирини эса тошбўрон қилишибди.
36Шундан кейин у олдингидан кўпроқ хизматкорларини боғбонлар олдига жўнатибди. Боғбонлар эса улар билан ҳам худди шундай қилишибди.
37Охирида узумзор эгаси:
37— Ўғлимни албатта ҳурмат этадилар, — деб боғбонлар олдига ўз ўғлини юборибди.
38Аммо боғбонлар унинг ўғлини кўрганларида бир–бирига:
38— Бу меросхўр–ку! Келинглар, уни ўлдириб, меросига эга бўлайлик, — дейишибди.
40Хўш, сизнингча, узумзорнинг эгаси қайтиб келганда, у боғбонларни нима қилади?”
41— У бу ярамасларни шафқатсизларча ўлдиради, — деб жавоб берди улар. — Узумзорни эса бошқа боғбонларга ижарага беради. Бу боғбонлар узум ҳосилини унга ўз вақтида беришади.
42Исо уларга деди: “Наҳотки сизлар Муқаддас Битиклардаги шу сўзларни ҳеч ўқимаган бўлсангиз: “Бинокорлар рад этган тош Бинонинг тамал тоши бўлди. Бу Эгамизнинг қилган ишидир, Кўз олдимиздаги ажойиботдир.”
43Шунинг учун сизларга айтаман: Худонинг Шоҳлиги сизлардан тортиб олинади ва Шоҳлик учун ҳосил етиштирадиган одамларга берилади.
44Ким тамал тоши устига йиқилса, парча–парча бўлади. Тош кимнинг устига тушса, уни эзиб юборади.
45Бош руҳонийлар ва фарзийлар бу масални эшитиб, Исо улар ҳақида гапирганини тушундилар.
46Уни ҳибсга олмоқчи бўлдилар, аммо халқдан қўрқдилар. Чунки халқ Исони пайғамбар деб билар эди.