1Тонг отганда, ҳамма бош
2Улар Исони боғлаб, Римлик ҳоким Пилатга олиб бориб топширдилар.
3Хоин
4У:
5Яҳудо кумуш тангаларни
6Бош руҳонийлар тангаларни териб олиб: “Бу пулни Маъбад хазинасига қўша олмаймиз, чунки булар қонга беланган”, — дейишди.
7Улар маслаҳатлашиб, бу пулга кулолнинг даласини сотиб олдилар, у ерга мусофирлар дафн қилинадиган бўлди.
8Шунинг учун ўша ер бугунгача “Қон Ери” деб аталади.
9
11Исо Римлик ҳокимнинг ҳузурида турганда ҳоким Исодан:
12Бош руҳонийлар билан оқсоқоллар Исони айблаётганларида эса, У ҳеч қандай жавоб бермади.
13Шунда Пилат Унга:
14Лекин Исо биронта айбловга жавоб қайтармади. Ҳоким бунга қойил қолди.
15Ҳокимнинг бир одати бор эди: у ҳар
16Ўша пайтда отнинг қашқасидай таниқли бўлган Ёшуа Барабба исмли бир маҳбус бор эди.
17Халқ тўплангач, Пилат улардан сўради:
18Улар Исони ҳасад туфайли қўлга туширишганини Пилат билар эди.
19Пилат ҳукм курсисида ўтирган эди, хотини унга шундай хабар юборди: “Бу одам айбсиз, Унга бирон нарса қила кўрмагин, кеча тушимда У сабабли қаттиқ азоб тортдим.”
20Аммо бош руҳонийлар билан оқсоқоллар оломонни қайраб, Пилатдан: “Бараббани озод қилинг, Исони эса ўлдиринг” — деб сўрашга уларни кўндирдилар.
21Ҳоким оломондан яна сўради:
22Масиҳ деб ном олган Исони нима қилай? — деб сўради Пилат.
23— У нима ёмонлик қилди? — деб сўради ҳоким. Лекин оломон:
24Пилат қўлидан ҳеч нарса келмаётганини ва ғалаён бошланаётганини кўриб:
25Бутун халқ бунга жавобан:
26Шундан сўнг Пилат Бараббани озод қилди. Исони эса қамчилатиб, хочга михлашни буюрди.
27Ҳокимнинг аскарлари Исони ҳукумат саройига олиб бориб, бутун бўлинмани Унинг олдига тўплашди.
28Улар Исонинг кийимларини ечиб олиб, Унинг эгнига қизил тўн кийдирдилар.
29Тиканлардан тож ўриб, бошига кийгиздилар. Ўнг қўлига қамиш тутқизиб, Унинг олдида тиз чўкканча: “Яшавор, эй яҳудийларнинг Шоҳи!” — деб масхара қилдилар.
30Сўнг Унга тупуриб, қамиш билан қайта–қайта бошига урдилар.
31Уни шундай масхара қилганларидан кейин, устидаги тўнни ечиб олиб, Ўзининг кийимларини кийдиришди. Сўнг Уни хочга михлаш учун олиб кетишди.
32Улар йўлда Киринеялик Шимўн деган кишини учратиб қолиб, Исонинг хочини кўтариб боришга уни мажбур қилдилар.
33Улар Гўлгота деган жойга етиб келдилар. Гўлгота “Бош суяги” маъносини беради.
34Аскарлар у ерда
35Аскарлар Исони хочга михлаб қўйишди. Кийимлари учун қуръа ташлаб, ўзаро бўлишиб олишди.
36Кейин ўша ерда Исони қўриқлаб ўтиришди.
37Исонинг бош томонига улар: “Бу яҳудийларнинг Шоҳи Исодир”, деган айбини кўрсатувчи ёзувни осиб қўйдилар.
38Исо билан бирга иккита қароқчини ҳам михлаган эдилар. Уларнинг бири Исонинг ўнг томонида, бири чап томонида эди.
39Ўтиб кетаётганлар бошларини чайқаб, Исони ҳақоратлашарди:
40— Эй Маъбадни бузиб уч кун ичида тиклайдиган! Агар
41Бош руҳонийлар,
42— У бошқаларни қутқарарди, Ўзини эса қутқара олмайди! У Исроилнинг Шоҳи эмиш! Қани, хочдан тушсин, шунда биз Унга ишонамиз.
43У Худога ишонарди. Агар Худо Ундан мамнун бўлса, ҳозир Уни қутқарсин. Ахир, У Ўзини Худонинг Ўғли деб атаган–ку!
44Исо билан бирга хочга михланган қароқчилар ҳам Уни шундай ҳақоратлар эдилар.
45Тушдан бошлаб соат учгача ҳамма ёқ зулматга чўмди.
46Соат учларда Исо баланд овоз билан:
47У ерда турган баъзилар буни эшитиб:
48Улардан бири югуриб бориб, шимгични олди ва арзон шаробга ботириб, бир қамишнинг учига илди–да, Исога ичиш учун узатди.
49Бошқалари эса:
50Аммо Исо қаттиқ фарёд қилди–ю, жон берди.
51Шу заҳоти Маъбаддаги
52Қабрлар очилиб, тақводор одамларнинг кўпчилиги тирилди.
53Улар қабрларидан чиқдилар, Исо тирилганидан кейин
54Исони қўриқлаб турган юзбоши билан ёнидаги аскарлар зилзилани ва содир бўлаётган барча ишларни кўриб, ваҳимага тушдилар. Улар:
55У ерда бир талай аёллар ҳам бор эди, улар узоқдан қараб турган эдилар. У аёллар Жалиладан Исога эргашиб келган ва Унга хизмат қилгандилар.
56Уларнинг орасида Магдалалик Марям,
57Кечқурун Юсуф деган ариматиялик бир бой одам келди. У ҳам Исонинг шогирди эди.
58Юсуф Пилатнинг ҳузурига бориб, Исонинг жасадини сўради. Пилат жасадни унга беришни буюрди.
59Юсуф жасадни олиб, уни тоза зиғир матога кафанлади
60ва ўзи учун қояга ўйдирган янги қабрга қўйди. Юсуф катта тошни юмалатиб келиб, қабрнинг оғзини ёпди ва ўзи кетди.
61Магдалалик Марям билан бошқа Марям у ерда қолиб, қабрнинг рўпарасида ўтиравердилар.
62Шаббат арафасининг эртасига бош руҳонийлар ва
63дедилар:
64Шунинг учун буйруқ беринг: қабр уч кун қўриқлансин. Акс ҳолда Унинг шогирдлари бориб, жасадни ўғирлаб кетадилар–да, одамларга: “У ўликдан тирилди” деб айтадилар. Бу ёлғон биринчисидан ҳам баттар бўлади.
65Пилат уларга деди:
66Улар бориб, қабр тошига муҳр босдилар ва қабрни қўриқлай бошладилар.