Матто 3:1-17 UZV2013 - Bible AI

1Ўша кунларда Яҳё чўмдирувчи Яҳудия чўлида ваъз қила бошлади.

2У одамларга: “Тавба қилинглар, чунки Осмон Шоҳлиги яқинлашди!” — деб айтарди.

3Яҳё тўғрисида Ишаё пайғамбар шундай деган эди:
Эгамизга йўл ҳозирланг, Унга тўғри йўл очинг!”

3“Саҳрода бир овоз янграмоқда:

4Яҳё туя жунидан тўқилган кийим кийиб, чарм камар тақиб юрарди. Унинг егулиги чигиртка ва ёввойи асал эди.

5Унинг олдига бутун Қуддус шаҳридан, Яҳудия ўлкасидан ва Иордан дарёси атрофларидан одамлар келарди.

6Улар гуноҳларини эътироф этишар, Яҳё эса уларни Иордан сувига чўмдирарди.

7Фарзий ва саддуқий мазҳабларидан бўлган кўп одамлар сувга чўмдирилиш учун келаётганларини Яҳё кўриб, деди: “Ҳой, илонлар зоти! Бошингизга келаётган Худо ғазабидан қочиб қутуласиз, деб сизларга ким уқтирди?

8Тавбага яраша самара беринглар!

9Ўзингизча: “Биз Иброҳим наслиданмиз”, деб айтишни хаёлингизга ҳам келтирманглар! Сизларга шуни айтай: Худо мана бу тошлардан Иброҳимга авлод тиклашга қодир.

10Ҳозирданоқ дарахтлар илдизида болта ётибди. Яхши мева бермаган ҳар бир дарахт кесилиб, оловга ташланади.

11Тавба қилганингизни кўрсатиш учун мен сизларни сувга чўмдиряпман. Лекин ортимдан мендан ҳам қудратлироқ бўлган бир Зот келмоқда. Мен Унинг чориқларини кўтариб юришга ҳам арзимайман. У сизларни Муқаддас Руҳга ва оловга чўмдиради.

12Унинг паншахаси қўлида тайёр турибди. У Ўз хирмонини шопиради: буғдойини омборга тўплаб, сомонни сўнмас оловда ёндириб юборади.”

13Шу орада Исо Жалиладан Иордан дарёси бўйига борди. У Яҳё томонидан сувга чўмдирилмоқчи эди.

14Лекин Яҳё Исони тўхтатмоқчи бўлиб деди:

14— Аслида Сиз мени сувга чўмдиришингиз керак! Сиз бўлсангиз менинг олдимга келдингиз!

15Исо унга деди: — Келинг, бу сафар шундай бўла қолсин. Ахир биз Худонинг иродасини тўла бажаришимиз зарур. Шундан кейин Яҳё рози бўлди.

16Исо сувга чўмдирилди. У сувдан чиққан заҳоти, осмон очилиб кетди ва Исо Ўз устига Худонинг Руҳи каптар шаклида тушиб қўнганини кўрди.

17Шу пайт осмондан: “Бу Менинг севикли Ўғлимдир, Ундан ниҳоятда мамнунман”, — деган овоз келди.

© Муқаддас Китоб Таржима қилиш Институти
/div>