Матто 4:1-25 UZV2013 - Bible AI

1Иблиснинг синовидан ўтиши учун Муқаддас Руҳ Исони саҳрога бошлаб кетди.

2Исо қирқ кун ва қирқ кеча рўза тутди, охири оч қолди.

3Шунда иблис келиб, Исони васвасага солмоқчи бўлиб деди:

3— Агар Сен Худонинг Ўғли бўлсанг, бу тошларга буюр, нонга айлансин!

4Исо унга жавобан деди: — Ёзилганки: “Инсон фақат нон билан эмас, балки Худонинг оғзидан чиққан ҳар бир сўз билан яшайди.”

5Кейин иблис Исони муқаддас шаҳар Қуддусга олиб борди. Уни Маъбаднинг энг юқори жойига чиқариб,

6шундай деди: “У сен тўғрингда фаришталарига амр беради, Оёғинг тошга қоқилиб кетмасин, дея Фаришталар қўлларида сени кўтариб боради.”

6— Агар Сен Худонинг Ўғли бўлсанг, Ўзингни пастга ташла. Ахир, ёзилган–ку:

7Иблисга Исо деди: — “Эганг Худони синама”, деб ҳам ёзилган.

8Сўнг иблис Исони баланд бир тоққа олиб чиқди. Унга оламнинг барча шоҳликларини ҳамда уларнинг ҳашаматини кўрсатиб,

9деди:

9— Агар тиз чўкиб менга сажда қилсанг, буларнинг ҳаммасини Сенга бераман.

10Шунда Исо деди:

10— Йўқол кўзимдан, шайтон! Ахир: “Эганг Худога сажда қил, фақат Унга хизмат қил” деб ёзилган–ку!

11Шундан кейин Исони иблис тарк этди. Фаришталар келиб, Исога хизмат қилдилар.

12Исо Яҳёнинг ҳибсга олинганини эшитгач, Жалилага қайтиб борди.

13У Носира шаҳрида қолмай, Кафарнаҳумга бориб ўрнашди. Кафарнаҳум шаҳри Забулун ва Нафтали ҳудудидаги Жалила кўли бўйида жойлашган эди.

14Шундай қилиб, Ишаё пайғамбарнинг айтган қуйидаги сўзлари бажо бўлди:

15“Эй Забулун ва Нафтали юрти! Иорданнинг нариги томонида жойлашган, Денгиз йўлидаги ғайрияҳудийлар Жалиласи!

16Зулматда юрган халқ ёрқин зиёни кўрди, Ўлим соя солган юрт аҳолиси устига нур сочилди.”

17Шу кундан бошлаб Исо: Тавба қилинглар, чунки Осмон Шоҳлиги яқинлашди”, — деб ваъз қиладиган бўлди.

18Исо Жалила кўли бўйлаб кетаётган эди, икки ака–укани кўриб қолди. Бирининг исми Бутрус деб аталувчи Шимўн, укасиники Идрис эди. Улар балиқчи бўлиб, кўлга тўр ташлаётган эдилар.

19Исо уларга деди: “Ортимдан юринглар, Мен сизларга одамларни овлашни ўргатаман.”

20Шу заҳотиёқ иккала ака–ука тўрларини қолдириб, Исога эргашдилар.

21Исо бир оз юргандан кейин, Ёқуб ва Юҳанно деган икки ака–укани кўриб қолди. Улар отаси Забадий билан қайиқда тўр ямаётган эдилар. Исо уларни ҳам чақирди.

22Улар ҳам дарҳол қайиқни ва отасини қолдириб, Исонинг орқасидан эргашдилар.

23Исо бутун Жалила вилоятини кезиб юрарди. У синагогаларда таълим бериб, Осмон Шоҳлиги тўғрисидаги Хушхабарни эълон қиларди, одамларнинг ҳар хил хасталиклари ва дардларига шифо берар эди.

24Исо ҳақидаги хабар бутун Сурияга ёйилди. Турли–туман дарду иллатлардан қийналиб юрганларни, жинга чалинганларни, тутқаноқ ва шол касалига йўлиққанларнинг ҳаммасини Исонинг олдига келтиришарди. Исо уларнинг ҳаммасига шифо берарди.

25Жалиладан, Декаполисдан, Қуддусдан, Яҳудиядан ва Иорданнинг нариги томонидаги ерлардан кўплаб одамлар Исога эргашиб келарди.

© Муқаддас Китоб Таржима қилиш Институти
/div>