Матто 8:1-34 UZV2013 - Bible AI

1Исо тоғдан тушганда катта бир оломон Унинг орқасидан эргашди.

2Шу орада тери касаллигига чалинган бир одам Исонинг олдига келди. У тиз чўкиб, деди:

2Ҳазрат, биламан, истасангиз, мени бу касалликдан Сиз поклай оласиз.

3Исо қўлини узатиб, унга теккизди–да: — Истайман, пок бўл! — деди. Тери касаллигига чалинган одам шу заҳоти дардидан фориғ бўлди.

4Исо унга деди:

4— Менга қара! Бу тўғрида бировга оғиз оча кўрма. Бориб, ўзингни руҳонийга кўрсат. Покланганингни ҳаммага исбот қилиш учун Мусо амр қилган қурбонликларни келтир.

5Исо Кафарнаҳум шаҳрига кириб келганда, бир Рим юзбошиси Унинг олдига келиб, ёлворди:

6— Ҳазрат, хизматкорим уйда тўшакка михланиб ётибди. У қаттиқ азоб чекяпти.

7— Майли, Мен бориб, хизматкорингизни соғайтираман, — деди Исо.

8Юзбоши шундай деди:

8— Ҳазрат! Кулбамга оёқ босишингиз учун номуносибман. Сиз буюрсангиз, бас, хизматкорим соғайиб кетади.

9Мен ўзим буйруққа тобе одамман, аммо менинг ҳам қўлим остида аскарларим бор. Бирига “кет” десам, кетади, бошқасига “кел” десам, келади. Бирон хизматкоримга “шуни қил” десам, қилади.

10Исо юзбошининг бу гапини эшитиб, ҳайратланди. У орқасидан эргашиб келаётганларга деди: — Сизларга чинини айтайин: Мен Исроилда бундай кучли имонга эга бўлган биронта одамни учратмадим.

11Сизларга шуни айтаман: кўп одамлар шарқу ғарбдан келиб, Иброҳим, Исҳоқ ва Ёқуб билан бирга Осмон Шоҳлигида зиёфатга ўтирадилар.

12Осмон Шоҳлигининг меросхўрлари эса ташқаридаги зулматга қувиб чиқарилади. Улар у ерда қаттиқ пушаймон бўлиб, фиғон чекадилар.

13Кейин Исо юзбошига деди: — Боринг, сиз ишонганингиздай бўлсин. Юзбошининг хизматкори ўша заҳоти соғайиб кетди.

14Исо Бутруснинг уйига келганда, унинг қайнанаси иситмалаб, тўшакда ётганини кўрди.

15Исо унинг қўлига тегиши билан иситмаси тушди. Аёл туриб, Унга хизмат қилди.

16Кеч кирганда Исонинг олдига жин чалган кўплаб одамларни олиб келишди. У сўз билан жинларни қувиб чиқарди, хаста одамларнинг ҳаммасига шифо берди.

17Шу тариқа Ишаё пайғамбарнинг қуйидаги айтган сўзи бажо бўлди:
Оғриқларимиздан бизни фориғ қилди.”

17“Дардларимизни у ўзига олди,

18Исо атрофида бир талай оломонни кўриб, шогирдларига кўлнинг нариги томонига ўтишни буюрди.

19Шу пайт Таврот тафсирчиси Исонинг олдига келиб деди:

19— Устоз, қаерга борсангиз ҳам, мен ортингиздан бораман.

20Исо унга шундай деди: — Тулкиларнинг уялари бор, қушларнинг инлари бор. Инсон Ўғлининг эса бош қўядиган жойи йўқ.

21Шогирд бўлган бошқа бир одам эса Исога: — Ҳазрат, ижозат беринг, аввал бориб отамни дафн қилиб келай, — деди.

22Исо эса Унга деди:

22— Сен ортимдан юр. Марҳумларни руҳан ўлик бўлганлар дафн қилсинлар.

23Исо қайиққа тушди, шогирдлари ҳам Унга эргашиб, қайиққа тушдилар.

24Шу орада кўлда бўрон кўтарилди, тўлқинлар қайиқни сувга тўлдира бошлади. Исо эса ухлаётган эди.

25Шунда шогирдлари Исонинг олдига бориб:

25— Ҳазрат, бизни қутқаринг! Ҳалок бўляпмиз! — деб Исони уйғотдилар.

26Исо уларга деди: Сўнг туриб, шамолга ва тўлқинларга дўқ урди. Шу ондаёқ чуқур сукунат чўкди.

26— Нега қўрқяпсизлар, эй имони сустлар?

27Қайиқдагилар ҳайратланиб, бир–бирига:

27— Бу ким бўлди экан–а? Ҳатто шамол ва тўлқинлар Унга бўйсунади–я! — дейишди.

28Исо кўлнинг нариги қирғоғига, Гадара шаҳрининг яқинига етиб борди. Шунда жинга чалинган икки одам қабрлар орасидан югуриб чиқиб, Исони қаршилашди. Улар шунчалик ваҳший эдиларки, биронта одам у ердан ўта олмасди.

29Улар шундай деб бақиришди:

29— Эй Худонинг Ўғли! Бизни тинч қўй! Сен бизга вақтидан олдин азоб бергани бу ерга келдингми?

30Улардан нарироқда катта бир чўчқа подаси озиқланаётган эди.

31Жинлар Исога ёлвориб:

31— Агар бизларни қувиб чиқарадиган бўлсанг, унда чўчқа подасига юборгин, — дейишди.

32Исо уларга:

32— Боринглар! — дейиши биланоқ, жинлар одамлар ичидан чиқиб, чўчқаларнинг ичига кириб олишди. Шу онда бутун чўчқа подаси тик қияликдан кўлга ёпирилиб, сувда нобуд бўлди.

33Чўчқа боқувчилар эса қочиб шаҳарга бордилар. Жинга чалинганлар билан бўлиб ўтган ҳодисани ҳаммага гапириб бердилар.

34Шунда бутун шаҳар аҳолиси Исонинг олдига борди. Уни кўргач, юртимиздан чиқиб кет, деб ўтиниб сўрадилар.

© Муқаддас Китоб Таржима қилиш Институти
/div>